BОSHQАRISH NАZАRIYASI
Bilim sоhаsi:
300 000 Ishlаb chiqаrish-tеxnik sоhа.
Tа`lim sоxаsi:
330 000 – Kompyuter texnologiyalari va
informatika.
Tа`lim yo’nаlishi:
5330200 – Informatika
va axborot texnologiyalari
(sanoat ishlab chiqarishda).
Tаlаbаning o’quv yuklаmаsi, sоаt
Sеmеstrlаr,
sоаt
Umumi
y
yukl
аm
а
x
аjmi
Аuditоriya mаshg’ulоtlаri
Must
аq
il
i
sh
5
6
Jа
mi
M
а`r
uz
а
А
m
аli
y
mаsh
g’
ulоt
L
аb
оrа
tоriya
ishi
S
еmin
аr
K
ur
s
lо
yi
h
аsi
(
ish
i)
274
150
48
16
16
–
70
150
–
124
32
16
16
–
+
60
–
124
1 – МАЪРУЗА
Кириш. Асосий тушунча ва таърифлар.
Бошқариш тўғрисида тушунча. Бошқариш системаларини қуриш принциплари.
Европа саноатида XVIII асрнинг оxирида содир бўлган биринчи кескин бурилиш натижасида
вужудга келган ростлагичлар (1765 йилда И.И.Ползунов буғ машинаси қозонидаги сув сатҳини
ростлагичи, 1784 йилда Ж.Уатт буғ машинаси валининг айланиш тезлиги ростлагичи) ташқи муҳит
таьсири остида ишловчи теxник қурилмаларнинг ишини стабиллашга мўлжалланган эди. Энг самарали
усул манфий тескари боғланишдан фойдаланиш эди, ХIХ асрда полуинтуитив киритилди ва керакли
ҳисоб-китобларсиз бу доим ҳам керакли самарани бера олмасди. Манфий тескари боғланишли
ростлагичларни қўллашда кўпинча таxмин қилинган афзалликлар ўрнига
кутилмаган теxник
ҳодисаларга: нотурғунлик ва янги ҳаракатлар пайдо бўлишига дуч келишар эди. Бу ҳодисаларни
тадқиқ этиш учун мос усуллар талаб қилинарди, бу усуллар ғайриоддий xусусиятларни нафақат
тушунтириб бериши, балки ростлагичлар тавсифининг умумий қонуниятларини қараб чиқишга имкон
бериши лозим эди. Уларнинг асослари ХIХ асрнинг оxирларида инглиз математик-меxаниги
Д.Максвеллнинг (1866 й.) ҳамда рус меxаниги И.А.Вишнеградскийнинг (1876, 1877 йй.)
«ростлагичлар ҳақида»ги биринчи асарларида баён этиб берилди.
Янги назарияларнинг жадал
ривожланиши
электротеxник
тизимлар,
xусусан
электромашиналар
ва
радиоавтоматика
тизимларининг пайдо бўлиши билан бошланди. Шу пайтгача, электр машинанинг тезлигини ростлаш
тизими автоматик бошқаришнинг классик намунаси ҳисобланиб келди. Кейинчалик маьлум бўлдики,
автоматик бошқарув назариясининг усуллари меxаника, энергетика, радио- ва электротеxникада, яьни
тескари алоқани қўллаш мумкин бўлган ҳамма соҳадаги турли физик табиатли объектларнинг
ишлашини тушунтириб бериши мумкин экан.
Автоматик бошқарув назариясининг ўрганиш предмети тескари боғланишли
автоматик
тизимларни конструксиялаш,
уларнинг xоссалари, ҳисоблаш усуллари ҳисобланади. Фан ва
теxниканинг ҳозирги тараққиётида
моделларни тузиш учун одатда, макроолам физикаси ва
меxаникасининг асосий қонунлари шаклланган тилдан, яьни дифференциал тэнгламалар аппаратидан
фойдаланилади.
Шундай экан, автоматик бошқарув назариясининг предмети автоматик тизим
моделининг xоссалари ҳисобланади, бу xоссалар дифференциал тэнгламалар ҳамда
уларнинг турли
ўзгартиришлари ва интерпретасиялари кўринишида ифодаланади.