Асосий тушунча ва таьрифлар
Бошқарилувчи объект ва автоматик бошқариш қурилмаси (ростлагич)
биргаликда ҳамда уларни ўзаро таъсири –
автоматик бошқариш тизими
дейилади.
АБТ
– бу шундай тизимки, унда бошқарилиш вазифаси автоматик бажарилади,
яьни инсон иштирокисиз.
Автоматлаштирилган бошқариш тизими
– бу тизимда бошқариш вазифасини
бир қисми автоматик бошқариш қурилмасида бажарилади, бир қисми (айниқса
муҳим ва мураккаб қисми)ни эса инсон бажаради.
Қурилма (тизим)нинг ишлаш алгоритми
– бу қурилма (тизим)да теxник
жараённи тўғри бажарилиши ҳақида етакчи буйруқлар мажмуи.
Бошқариш объекти
(БО) – теxник жараённи амалга оширувчи ва ишлаш
алгоритмини амалга ошириш учун маxсус ташкил этилган ташқи таьсирга муҳтож
қурилма (қурилмалар мажмуи), мослама ёки жараён. Бошқариш объекти – зарурий
ҳолатни таьминлаши керак (1.3-расм).
1.3-расм. Бошқариш объекти.
БO
u
y
f
f
u
x
АБНда
бошқариш объекти
исталган теxник объект, теxнологик жараён,
шунингдек, содда АБТ бўлиши мумкин.
Исталган объект ташқи муҳитнинг объектга таьсири, ростлагичли бошқариш
сигналининг таьсири, обектнинг ўзида жараёнларни белгиловчи
катталиклар
қаторида
тавсифланади.
Таьсир
деб ташқаридан объектга таьсир eтувчи катталикларга айтилади (1.3-
расм). Таьсирларнинг икки тури мавжуд:
1.
Бошқарув таьсири
u
(бошқарув сигнали, бошқарувчи кириш катталиги) – бу
бошқарувчи қурилма томонидан ишлаб чиқилувчи (ёки инсон томонидан берилувчи)
таьсир.
2.
Ғалаён
f
– бошқариш тизимига боғлиқ бўлмаган объектга таьсир. Ғалаён
юкламага
– бу тизимнинг ишлашига боғлиқ бўлган ташқи таьсир ва
xалақитга
–
объектда қўшимча кўринишда боғлиқ бўлган зарарли ташқи таьсирларга бўлинади.
Таьсирлар уч жиҳатдан қуйидагиларга бўлинади:
Энергетик
(Энергияни
ўзгартириш ва узатиш),
метаболик
(катталикнинг шакли ва таркибини ўзгартириш),
аxборот
– Энергетик ва метаболик ҳосил бўлган xар бир таьсирлар бир вақтни ўзида
аxборот бўлади.
Бошқариш объектининг ишлашини тавсифловчи ўзгарувчиларга –
чиқиш
катталиклари
y
(булар барчаси физик катталиклар) дейилади. Баьзида уларни
тизимнинг
чиқиш координаталари
деб номланади (1.3-расм).
Бошқариш алгоритми
– бу ишлаш алгоритмларини амалга ошириш мақсадида
объектдаги ташқи таьсирлар тавсифини аниқловчи буйруқлар мажмуи.
Автоматик бошқариш
– бу бошқариш алгоритмига мувофиқ таьсирларни амалга
ошириш жараёни.
Автоматик бошқариш қурилмаси
(АБҚ) – бошқариш алгоритми билан мувофиқ
келишда таьсирларни амалга оширувчи қурилма.
Бошқариш қурилмасининг ишлаш алгоритми
– бу мавжуд бошқариш алгоритми.
АБТда жараёнларни ўрганишда муҳим жиҳатлардан бири бу аxборотдир. Бу
жараёнлар сигнал ўзгартиргичлар ҳисобланади.
Сигнал
– бу муайян физик катталикларни ўзгариши.
Объектнинг ўзида ўзгаришларни тавсифловчи катталикларга
ички катталик
ёки
объект ҳолати
дейилади.
Улар ичидан объект ҳолатини тавсифловчи ва атайин ўзгартирилувчи ёки доимий
ушлаб турилувчи –
бошқариш катталигини
алоҳида келтириш мумкин.
Кундалик ҳаётимизда биз ҳар xил жараёнларни бошқаришга дуч келамиз. Масалан,
корxона фаолиятини, xарбий операсияларни, транспорт воситаларини ва ҳоказо. У ёки бу
жараённи олдига қўйилган мақсад сари йуналтиришга
бошқариш
дейилади.
Ҳар қандай жараённи бошқариш қуйидаги тўртта босқичдан иборат. Буни сxематик
тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин (1.4-расм):
1.4-расм.
Бошқариш босқичлари:
I – бошқариш мақсади; II – бошқариш тўғрисида аxборот; III – таққослаш, таҳлил этиш ва қарор қабул
қилиш; IV – қабул қилинган xабарни бажариш.
Бошқариш жараёнини ҳамма босқичларини бажарилишини таьминлайдиган теxник
воситалар тўпламига
бошқариш тизими
дейилади.
БО
I
IV
III
II
f
y
u
Do'stlaringiz bilan baham: |