1- жадвал
Самарқанд вилоятидаги барча тоифадаги хўжаликларда1 ц.
маҳсулотлардан олинадиган фойда (2008-2014 йй.)*
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари.
№ Маҳсулот
-лар
Йиллар
2014 йил 2008
йилга нисбатан
ўзгариш
2008
2009
2010
2011
2012
2013
2014
+,–
%
1.
Ғалла
3500
3300
4500
8400
4200
6600
6800
3300
1,9 м
2.
Пахта
6100
3600
11300
14900
5100
10400
8700
2600
1,4 м
3.
Тамаки
35700
34000
63300
69800
68200
27800
65000
29300
1,8 м
4.
Сабзавот
4360
2800
4000
5550
6960
9340
11900
7540
2,7 м
5.
Картошка 10100
8700
9700
11800
16500
19300
24200
14100
2,4 м
6.
Полиз
3200
3500
4500
6900
6300
9200
11600
8400
3,6 м
7.
Мева
4700
6400
6200
10100
13500
21300
23100
18400
4,9 м
8.
Узум
6800
8100
8500
12100
16300
30800
24500
17700
3,6 м
9.
Гўшт
30000
27200
53300
63300
65200
86800
77500
47500
2,6 м
10. Сут
7300
3900
5400
7800
7700
10200
7300
0
0
11. Тухум
3400
3600
4300
5800
5800
7200
6600
3200
1,9 м
12. Пилла
4800
5100
7700
19200
31400
37900
38500
33700
8,0 м
211
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш рентабеллигининг мутлоқ
кўрсаткичи билан бир қаторда унинг нисбий кўрсаткичидан ҳам
фойдаланилади. Бу кўрсаткич ўзида рентабеллик нормаси ва фойда
нормасини ифода этади.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш рентабеллигининг мутлоқ
кўрсаткичи билан бир қаторда унинг нисбий кўрсаткичидан ҳам
фойдаланилади. Бу кўрсаткич ўзида рентабеллик нормаси ва фойда
нормасини ифода этади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари маҳсулотлари ўсимликчилик ва
чорвачилик тармоқлари доирасида айрим экинлар ва чорва ҳайвон
турлари доирасида, айрим маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш
ҳаражатлари рентабеллиги аниқланади. Бу кўрсаткични ишлаб чиқариш,
сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларида қилинган ҳаражтларнинг
қоплаш муддатларини аниқлашда универсал деб ҳисобланади.
Шу билан бирга фойда самарадорликни ягона ва бутун қамраб
олувчи кўрсаткич ҳисобланмайди. Янгидан яратилган қийматнинг бир
қисми сифатида, у моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги ходимлар қўшимча
меҳнати билан яратилган қўшимча маҳсулотни пулда ифодаланган
қисмини ифодалайди. Унинг миқдори маълум даражада маҳсулот баҳоси
даражасининг асосланганлигига боғлиқ. Бундан ташқари, фойда
структуравий ўзгаришларга, юқори рентабелли маҳсулот турларини
ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўли билан ва паст рентабелли маҳсулот
ишлаб чиқаришни қисқартириш йўли билан ҳам ошиши мумкин.
Рентабелликнинг абсолют кўрсаткичи фойданинг абсолют миқдорида
ифодаланади.
Д = ПТ-МХ
Фойданинг абсолют миқдори муҳим аҳамиятга эга, у иқтисодий
рағбатлантириш фондини вужудга келтиришнинг миқдорига боғлиқ.
Шу билан бирга фойданинг абсолют миқдори ишлаб чиқариш
фаолиятниниг иқтисодий натижаларини тўла баҳолашга имкон бермайди.
Амалиётда ишлаб чиқаришда ҳар турдаги маҳсулотдан фойданинг
абсолют миқдори кўп ёки оз олиниши мумкин. Икки ҳолатда ҳам
маҳсулот ишлаб чиқариш рентабелли бўлади, лекин унинг даражаси
турлича бўлиши мумкин, чунки бу таннархга боғлиқ. Шунинг учун
ўтмиш иқтисодчилар шундай деб ёзадилар: «Бойлик даражаси -
маҳсулотнинг абсолют миқдори билан эмас, қўшимча маҳсулотнинг
нисбий миқдори билан ўлчанади». Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
рентабеллигини тўла характерлаш учун нисбий кўрсаткичлардан ҳам
фойдаланилади: рентабеллик даражаси ва фойда нормаси. Рентабеллик
даражаси соф фойдани коммерция таннархига бўлиш орқали аниқланади
ва фоизларда қуйидаги формулалар билан ҳисобланилади:
212
Ф ПТ-КТ ПТ
Р =------ * 100Р =------------ *100
Р =------- *100
ТТ
ТТ ТТ
Рентабелликни ҳисоблаш Ўзбекистон Республикасининг корхоналар
банкротлиги ва санациялари масалалари бўйича ҳукумат комиссияси
томонидан(1997 йил17 апрел 4-сон буйруғи)ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Адлия Вазирлиги билан (1997 йил 30 май) келишилган
ҳолда ишлаб чиқилган “Корхонанинг молиявий таҳлилига доир услубий
тавсиялар (инструкция)” бўйича олиб борилади. Ушбу йўриқнома бўйича
рентабелликнинг қуйидаги кўрсаткичлари ҳисобланади:
1.Маҳсулот сотишнинг рентабеллиги коэффициенти, сотилган
маҳсулот бирлигига қанча фойда тўғри келишини кўрсатади. Бу
коэффициент нарх белгилаш сиёсатидаги ўзгаришларни ва хўжалик
юритувчи субъектнинг сотилган маҳсулот таннархини назорат қилиб
туриш қобилиятини кўрсатади. Коэффициент динамикаси нархларни
қайта кўриб чиқиш ёки моддий заҳиралардан фойдаланиш устида
назоратни кучайтириш зарурлигидан далолат беради. Унинг пасайиши
турли сабабларга кўра корхона маҳсулотларига бўлган талабнинг
пасайганлигини
кўрсатади.
Рентабелликнинг
ушбу
кўрсаткичи
қуйидагича ҳисобланади:
Ф(З)
Рм.с = --------< 0
Т
Бу ерда: Ф(З)-сотишдан олинган фойда(зарар), сўм;
Т-пул тушуми, сўм.
Агар маҳсулот сотиш рентабеллиги коэффициенти ҳисобот даврида
0 дан кам қийматга эга бўлса, унда қишлоқ хўжалиги корхонаси бу
кўрсаткич бўйича зарар билан ишлайди деб ҳисобланади.
2.Асосий воситалар ва оборотдан ташқари бошқа активларнинг
рентабеллигининг коэффициенти асосий воситалар ва оборотдан ташқари
бошқа активлардан фойдаланиш самарадорлигини акс эттиради, яъни
қишлоқ хўжалиги корхонасининг молиявий хўжалик фаолиятида
ишлатадиган активлардан фойда ёки зарар кўриш даражасини кўрсатади:
СФ(З)
Рав = ----------< 0
А
1
бунда, СФ(З)-солиққа тортишга қадар бўлган фойда(зарар), сўм;
А
1
-узоқ муддатли активлар, сўм.
213
Агар активларнинг рентабеллиги коэффициенти (зарарлилик
кўрсаткичи) ҳисобот даврида 0 дан кам қийматга эга бўлса, унда қишлоқ
хўжалиги корхонаси бу кўрсаткич бўйича зарар билан ишлайди деб
ҳисобланади.
3.Хусусий капиталнинг рентабеллиги коэффициенти, ўз капиталидан
фойдаланиш самарадорлигини кўрсатади. Коэффициент динамикаси
корхона акциялари котировка даражасига таъсир қилади. Бу
коэффициент даражаси инвестиция қилган капиталдан фойдаланиш
самарадорлигини белгилаш ва бу кўрсаткични ушбу маблағларни бошқа
қийматли қоғозларга сарфлашдан олиши мумкин бўлган даромад билан
пасайиши ҳам маҳсулотларга талабнинг пасайгани ва активларнинг
ортиқча тўпланиб қолганлигидан далолат беради:
СФ(З)
Рхк = ----------
Хкк
Бунда, Хкқ- қишлок хўжалигидаги хусусий капитал қиймати, сўм.
Агар хусусий капитал рентабеллиги коэффициенти 0 дан кичик
бўлса, унда қишлоқ хўжалиги корхонаси ушбу кўрсаткич бўйича зарар
билан якунланган ҳисобланади.
4.Перманент капиталнинг рентабеллиги коэффициенти, корхона
фаолиятига сарфланган капиталдан (ўзининг ва қарзга олинган)
фойдаланиш самарадорлигини акс эттиради.
СФ(З)
Рпк = -------------
П
1
+Хкк
бунда, П
1
-ўз маблағлари, сўм.
Агар перманент капитал рентабеллиги коэффициенти 0 дан кичик
бўлса, корхона ушбу кўрсаткич бўйича иқтисодий ночор ҳисобланади.
5.Капитал умумий айланувчанлигининг рентабеллиги коэффициенти
корхона бутун капиталининг айланиш тезлигини акс эттиради. Унинг
ўсиши корхона маблағлари оборотининг жадаллашганлигини ёки
нархларнинг инфиляцион ўсишини англатади.
Т
Ркуа = ------ < 0
БЯ
бунда: БЯ - баланс якуни
Агар
капитал
умумий
айланувчанлигининг
рентабеллиги
коэффициенти 0 дан кичик бўлса, корхона ушбу кўрсаткич бўйича
иқтисодий ночор ҳисобланади.
214
Рентабелликнинг кўрсаткичлари ичида сотилган маҳсулотларнинг
таннархига киритилган харажатлар рентабеллиги универсал кўрсаткич
ҳисобланади. Бу кўрсаткични айрим корхона, тармоқ ва маҳсулотлар
бўйича ҳисоблаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |