Т = А М*Б + Ё М*Б (1.2)
Бу ерда- Т – тушум;
АМ ва ЁМ – асосий ва ёрдамчи маҳсулот миқдори, ц.
Б – маҳсулотлар бирлигининг баҳоси, сўм.
2.Маржинал даромад I (МД
1
) -
асосий ва ёрдамчи маҳсулотларни
сотишдан келган тушумдан бевосита ўзгарувчи харажатлар(БЎХ)ни
айириб топилади:
МД
I
=Т – БЎХ
(1.3)
Бу ерда- МД
1
– Маржинал даромад I, сўм;
БЎХ – Бевосита ўзгарувчи харажатлар, сўм.
3.Таққослама маржинал даромад II(МД
II
) -
Маржинал даромад I
дан бошқа бевосита ўзгарувчи харажатлар (жумладан, доимий
ходимларга бериладиган меҳнат ҳақини) ни айириб топилади:
ТМД
II
= МД
I
- ББЎХ
(1.4)
Бу ерда- ТМД - Таққослама маржинал даромад II, сўм;
ББЎХ – Бошқа бевосита ўзгарувчи харажатлар, сўм.
4.Бевосита харажатларни айириб ташлагандан кейинги тушум
-
таққослама маржинал даромад II дан бевосита доимий харажатлар
(махсус бириктириб қўйилган асосий воситалар қиймати)ни айириб
топилади:
БХАТКТ = ТМД
II
– БДХ
(1.5)
Бу ерда- БХАТКТ- Бевосита харажатларни айириб ташлагандан
кейинги тушум, сўм;
БДХ – Бевосита доимий харажатлар, сўм.
5.Фойда
–бевосита харажатларни айириб ташлагандан кейинги
тушумдан тақсимланган умумишлаб чиқариш ва умумхўжалик
харажатларини айириб топилади:
200
Ф = БХАТКТ – ТУИЧУХХ
(1.6)
Бу ерда- ТУИЧУХХ – Тақсимланган умумишлаб чиқариш ва
умумхўжалик харажатлари, сўм.
Иқтисодиётда
ХХ-асрнинг
сўнгги
йилларигача
ҳисобланиб
келинаётган фойдани ҳисоблаш усуллари маълум даражада ҳозирги
шаклланаётган бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бера олмаётган эди.
Ҳаракатдаги иқтисодиёт эса ҳисоб китоб тизимини янги талаблар асосида
қайтадан кўриб чиқишни тақозо қилди.
Қишлоқ хўжалигида самара ва ресурсларнинг босқич даражасига
қараб, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги турларга
бўлинади: халқ хўжалиги, тармоқ, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
самарадорлиги, давлат, кооператив корхоналар, ижара коллективлари,
деҳқон хўжаликлари самарадорлиги, айрим қишлоқ хўжалиги тармоқлари
ва маҳсулотлари самарадорлиги, алоҳида ишлаб чиқариш ресурслари,
шунингдек алоҳида хўжалик тадбирлари агротехник, зоотехник,
ветеринария,
техника,
иқтисодий
ташкилий
муносабатлар
ва
бошқаларнинг самарадорлиги аниқланади.
Халқ хўжалиги самарадорлиги озиқ-овқатга бўлган истеъмолини
қондириш, саноатнинг хом ашёга бўлган эҳтиёжини қондириш,
шунингдек, тармоқни умумдавлат,халқ хўжалик топшириқлари ва
муаммоларини ҳал қилишда молиявий ҳиссаси нуқтаи назаридан
баҳоланади.
Тармоқ
самарадорлиги
ресурслар
потенциалидан
фойдаланишда, халқ хўжалигининг шу тармоғида самара (натижа) ва
ресурс (харажат) ўртасидаги эришилган нисбатнинг натижасини акс
эттиради.
Давлат ва кооператив корхоналар, ижара жамоалари, деҳқон
хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлиги корхона даражасидаги
самарадорлик бўлиб ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва
алоҳида маҳсулот турларини ишлаб чиқариш самардорлиги деҳқончилик,
чорвачилик ва шу тармоқлар маҳсулотлари – ғалла, пахта, картошка,
сабзавот, гўшт, сут, тухум ва бошқаларнинг пировард иқтисодий
натижаларини характерлайди.
Алоҳида ишлаб чиқариш ресурслари бу – ер, сув, меҳнат ва моддий
ресурслар самарадорлигидир.
Янги шароитда, ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш жараёнида
амалга ошириладиган турли хўжалик тадбирларининг иқтисодий
самарадорлигини аниқлаш анча муҳим ҳисобланади. Бундай тадбирлар
жумласига экин майдонларининг турли таркиби, қишлоқ хўжалигининг
янги навлари, илғор технология ва алоҳида агротехник тадбирлар
(тупроқни ишлаш, экиш, ҳосилни йиғиш ва бошқа усуллар),
ҳайвонларнинг янги зоти, пода структураси, озиқлантириш рациони ва
бошқаларнинг самарадорлиги киради.
201
Do'stlaringiz bilan baham: |