Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Рентабеллик тушунчаси, кўрсаткичлари ва уларни



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
4.Рентабеллик тушунчаси, кўрсаткичлари ва уларни 
ҳисоблаш услублари 
 
Корхоналарнинг фойдалилик ёки зарарлилик даражасини белгилаш 
учун рентабеллик кўрсаткичидан фойдаланилади. Рентабеллик қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ўзида акс 
эттирувчи умумлашган кўрсаткич ҳисобланади. У фойдаланилган ва 
истеъмол қилинган ишлаб чиқариш ресурслари - меҳнат, ер-сув, моддий 
ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш харажатлари орқали 
етиштирилган маҳсулотдан олинган самаранинг миқдор ва сифатини, 
ишлаб чиқаришни кенгайтирилган тарзда ривожлантириш имкониятини, 
ходимларнинг ўз меҳнатлари натижасидан моддий манфаатдорлигини 
акс эттиради.
Рентабелликда мутлоқ кўрсаткич - бу фойдадир. Фойда - бу 
реализация қилиш натижасида олинган соф даромаднинг бир қисми 
бўлиб, у маҳсулот сотишдан келадиган маблағдан - сотилган маҳсулотни 
ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларни ёки тўла таннарх 
қийматини чиқариб ташланган қисмига тенг бўлади: 
Ф = ПТ-ТТ 
Фойда – бу фақат ишлаб чиқариш жараёнида ташкил топган натижа 
ҳисобланиб қолмасдан, балки маҳсулотларни сотиш жараёнида 
эришилган охирги иқтисодий кўрсаткичдир. Энг аввало унда жонли 
меҳнат харажатлари ифодаланади, чунки унинг асосида ялпи даромад 
ётади, ходимларнинг жонли меҳнати билан янги маҳсулот яратилади. 
Меҳнат унумдорлиги қанча юқори бўлса, янгидан яратилган қийматдаги 
иш ҳақи салмоғи шунча оз бўлади, унинг бир қисми фойдани ташкил 
қилишга кетади. Фойдада, шунингдек буюмлашган меҳнат
харажатларининг самарадорлиги акс этади. Маҳсулот бирлиги ҳисобига 


209 
тўғри келган моддий харажатлар ва иш ҳақи харажатларининг камайиши, 
баҳо ўзгармаганда фойдани кўпайтиради ва ниҳоят бу кўрсаткичда 
маҳсулот сифати намоён бўлади. Фойда бир қатор муҳим иқтисодий 
вазифаларни бажаради: 
1.Ўлчаш 
вазифаси-фойдадан 
ишлаб 
чиқариш 
иқтисодий 
самарадорлигини умумлаштирувчи кўрсаткичи сифатида фойдаланилади. 
2.Тақсимлаш вазифаси-қўшимча маҳсулотни тақсимлаш воситаси 
сифатида. 
3.Рағбатлантириш вазифаси - иқтисодий рағбатлантириш фондини
шакллантириш манбаи сифатида.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши рентабеллиги сотилган маҳсулот
бўйича ҳисобланади ва ифодалаш шаклига боғлиқ ҳолда абсалют ва 
нисбий кўрсаткичларда ифодаланади. Фойдани аниқлаш услуби 
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 1995 йил 27 
январ 9-сонли буйругига асосан тасдиқланган «Фойдани ҳисоблаш 
низоми» бўйича, кейинчалик, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1999 йил 5-февралдаги 54-сон қарорига асосан олиб 
борилади ёки «Молиявий натижаларни шакллантириш» бўлимидаги 
маълумотлар асосида ҳисобланади, яъни қуйидагича: 
1.Ялпи фойда(зарар)(ЯФ) - қишлоқ хўжалик корхонасида товар 
маҳсулотини сотишдан тушган тушум, яъни соф пул тушумидан 
(СПТ)сотилган маҳсулот, товар, иш ва хизмат-ларни ишлаб чиқариш 
таннархи(ИТ) олиб ташланади. Бунда соф пул тушуми жами пул 
тушумидан қўшимча қиймат солиғи, акциз солиғи, ташқарига чиқарилган 
товар солиғи, товар сотиб олувчи товарни қайтариб бериш мумкин бўлган
скидкаларни (табиий камайиш) чиқариш йўли билан аниқланади: 
ЯФ = СПТ-ИТ 
2.Корхона асосий фаолиятидан олинган фойда (зарар) (АФФ). Буни 
аниқлаш учун ялпи фойда (зарар)дан сотиш ва маъмурий 
харажатлар(даврий харажатлар)(ДХ) айрилиб, асосий фаолиятнинг 
бошқа жараёнларидан даромадлари(БД) ва харажатлари(БЗ) ҳам мос 
равишда қўшилиб ва чиқариб ташланади: 
АФФ =ЯФ-ДХ+БД-БЗ 
3.Корхонанинг умухўжалик фаолиятидан олинган фойда
(зарар)(УФ). Асосий фаолиятдан олинган фойда(зарар)дан олинган 
дивидентлар, заёмлар бўйича фоизлар, валютанинг курс фарқи, бошқа 
молиявий фаолият бўйича даромадлар(МД)қўшилиб, харажатлар ва банк 
процентлари(БХ) айрилади: 
УФ =АФФ+МД-БХ 


210 
4.Солиқ тўлагунча фойда(зарар)(СТФ) умумхўжалик фаолиятидан 
олинган фойда плюс фавқулодда( кўзда тутилмаган) вазиятлардан 
қурилган фойда(ФФ) ва минус зарар(ФЗ) сифатида аниқланади: 
СТФ =УФ+ФФ-ФЗ 
5.Соф фойда(зарар)(СФ). У солиқ тўлангандан кейин хўжалик, 
субьект ихтиёрида қолади, ўзида даромад(фойда)дан тўланадиган 
солиқни(ДС) ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар 
ва тўловлар(БС) чиқариб ташланган ҳолда олинган соф фойдани
ифодалайди: 
СФ =СТФ-ДС-БС 
Қуйида 2008-2014 йиллар давомида турли қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари етиштиришдан олинган фойда миқдори динамикаси 
таҳлили келтирилган(1-жадвал). 
Динамикада фойда жорий баҳоларда ҳисобланса ҳам 2008-2014 
йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан олинадиган унинг миқдори 
ўртасидаги тафовут кескин ўзгарган. Айниқса, пилланинг сотиш баҳолари 
ошгани туфайли 1 центнердан келадиган фойда 8,0 мартага, полиз, узум
ва меваники 3,6 дан 4,9 мартагача ошган. Шунингдек, бошқа қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлариники ҳам 1,4 дан 2,7 мартагача ошгани ҳолда 
сутда худди йилларда ўзгариш бўлмаган.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish