Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
Ерларнинг иқтисодий баҳоси
унинг қишлоқ хўжалигида ишлаб 
чиқариш 
воситаси 
сифатида 
қийматини 
характерлайди.Тупроқ 
бонитировкасидан фарқли ўлароқ, бу ерда ер табиат маҳсули эмас балки, 
хўжалик юритиш иқтисодий шароити билан тўхтовсиз боғланган ишлаб 
чиқариш воситаси сифатида бахоланади.Унинг асосида табиий ва ишлаб
чиқаришнинг иқтисодий шароитларидан келиб чиқадиган ернинг сифати 
(иқтисодий унумдорлиги)даги фарқлар ётади. 
Иқтисодий баҳолашда нафақат тупроқнинг сифат характериситкаси 
(бонитети), балки, 100 га.га тўғри келган ходимлар сони, 1 га.га тўғри 
келган куч берувчи ва ишчи машиналар, ўғитларни қўллаш, вегетация 
даврида намлик миқдори (количество осадков) ва бошқалар каби 
кўрсаткичлар ҳисобга олинади. Баҳолаш қишлоқ хўжалик экинларининг 
ҳақиқий ҳосилдорлиги ва уларни ишлаб чиқариш харажатлари ҳақида узоқ 
муддатли (5 йилдан кам бўлмаган) ялпи маълумотлар асосида ўтказилади 
ва тупроқ бонитети сингари балларда ифодаланади. 
Ерни иқтисодий баҳолаш икки аспектда амалга оширилади.
1.Ишлаб чиқариш воситаси сифатида ерни умумий иқтисодий 
баҳолаш. 
2.Алоҳида қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш самарадорлиги 
бўйича қисман баҳолаш. 
Ҳайдаладиган ерларни, кўп йиллик дарахтларни, пичанзорларни, 
яйловларни ва бутун қишлоқ хўжалигига яроқли ерларни умумий
иқтисодий баҳолаш, шунингдек алоҳида экинлар ишлаб чиқариш 
самарадорлиги бўйича ҳайдаладиган ерларни баҳолаш (қисман баҳолаш), 
уларнинг бонити ровкаси асосида ажратилган, тупроқнинг агро ишлаб 
чиқариш гуруҳлари бўйича ўтказилади. 
Ерни иқтисодий баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар қилиб 
қуйидагилар олинади: 
1.Асосий қишлоқ хўжалик экинларининг 1 га дан олинган
ҳосилдорлик ц/га; 
2.Кадастр баҳоларида 1 гектарга тўғри келган ўсимликчилик ялпи
маҳсулоти бўйича ҳисобланган экин турлари бўйича ернинг 
унумдорлиги, сўм; 
3.Харажатларнинг қопланиши (кадастр баҳоларида ялпи маҳсулот 
қийматини уни ишлаб чиқариш харажатларига нисбати), сўм;
4.1 га дан олинган дифференциал соф даромад(ДСД) (нисбатан яхши
ерлардан олинган ортиқча қўшимча маҳсулотнинг қийматини акс 
эттирадиган; соф даромаднинг бир қисми), сўм.


138 
Дифференциал рента I ва II ларни ўз ичига олувчи ДСД, бир 
вақтнинг ўзида ернинг сифати ва деҳқончиликни интенсивлаштириш
даромадни ҳисобга олган ҳолда ердан фойдаланиш иқтисодий
самарасининг умумий миқдорини акс эттиради. ДСД ялпи маҳсулот 
қийматини баҳолаш кўрсаткичлари ва харажатларининг қопланиши 
асосида қуйидагича аниқланади:
ХК 
Д =----------- 
ДСД=ЯМК*Д 
ХК-1.35 
Д-ялпи маҳсулот қийматида ДСД нинг ҳиссаси; ХҚ - қишлоқ 
хўжалиги харажатларнинг қопланиши даражаси, сўм; 1,35 - харажатлар 
қопланишининг дастлабки даражаси; 
Харажатларни қоплаш даражаси 1,35 дан юқори бўлганда ДСД ҳам
мос равишда ижобий миқдор бўлади. У харажатларни қоплаш бўйича ва 
ялпи маҳсулотлар қиймати бўйича ерни баҳолашнинг қўшимча ўсишига 
нисбатан пропорционал ўсади. Харажатларни қоплаш 1,35дан кам 
бўлганда ДСД салбий миқдорга айланади. Ердан оқилона фойдаланиш ва 
унинг 
унумдорлигини 
тўхтовсиз 
ошириш 
ерларни, 
юқорида 
таъкидланган, ягона давлат ер кадастри асосида ҳар томонлама миқдор ва 
сифат жиҳатдан ҳисобга олишни ташкил қилиш заруриятини келтириб 
чиқаради.Давлат ер кадастрини олиб бориш барча даражаларда ер 
ислоҳотлари ва ер ресурслари бўйича мос комитетларга юклатилади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish