21-БОБ.БОҒДОРЧИЛИКНИНГ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Боғни боқсанг, боғ бўлар,
Ботмон – даҳсар ёғ бўлар
Боғимиз боғ тоғ бўлар
Юрак-бағринг доғ бўлар
.
1.Боғдорчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти
Боғдорчиликнинг мева ва резавор каби асосий маҳсулотлари
таркибида инсон организми учун ўта фойдали бўлган шакар (глюкоза ва
сахароза)лар, амино кислоталар, оқсиллар, мойлар, минерал тузлар,
витаминлар, ферментлар, коллоидлар, ошловчи моддалар, пекьсин ва
бошқа хушбўй моддалар мавжуд. Уларни илмий асосланган меъёрларда
(80-90 кг) йил давомида истеъмол қилиш юқори каллорияли (гўшт, ёғ,
307
нон ва бошқалар) маҳсулотларни ҳазм қилиш даражасини яхшилайди.
Инсонларнинг саломатлигини мустаҳкамлайди, умрини ҳам узайтиради.
Боғдорчилик 75-80 турдаги маҳсулотлар беради, улар қуйидаги
гуруҳларга бўлинади:
1.
Уруғли мевалар (олма, нок, бехи, дўлана ва бошқалар);
2.
Данакли мевалар (ўрик, шафтоли, олхўри, гилос ва бошқалар);
3.
Резавор мевалар (қулупнай, малина, смородина ва бошқалар);
4.
Субтропик мевалар (анор, анжир, хурмо, чилонжийда, тутлар,
зайтун ва бошқалар);
5.
Цитрус мевалар (лимон, мандарин, апельсин, ва бошқалар);
6.
Ёнғоқ, бодом, писта ва бошқалар;
7.
Ҳар хил тропик мевалар(банан, ананас ва бошқалар).
Турли хил боғдорчилик ҳўл маҳсулотларининг биокимёвий таркиби ва
инсон организми учун фойдалилик даражаси кескин фарқ қилади.
Масалан, ёнғоқ ва пистадан бошқа меваларда оқсил ва мой жуда кам.
Кўпчилик тўлиқ пишган меваларда шакарлар ва углеводлар ҳам турли
даражада ташкил топади.
Турли хил маҳсулотларнинг инсон организмига фойдалилигида ҳам
тафовутлар бор.
Мева-резаворларни ҳўл шаклида истемол қилиш энг юқори самара
беради. Аммо, уларни ҳосилдан-ҳосилгача сақлаш харажатларни
кўпайтиради, уларни анчагина қисми бузилиб қолади ва сифат белгилари
пасаяди.
Боғдорчилик махсулотларидан йил давомида фойдаланишни амалга
ошириш мақсадида уларни қайта ишлаш зарурияти туғилади. Уларнинг
анчагина қисми озиқ-овқат саноатида қайта ишланади. Консерва,
повидло, жем, мураббо, мармелад, консерва, шарбат, мева сувлари ва
компотлари, вино ва бошқа алкогол ичимликлар ва бошқа маҳсулотлар
тайёрланади.
Шакарлилик даражаси юқори бўлган меваларнинг анчагина қисми
қуритилади.
Мева-резаворларни қайта ишлаш уларни узоқ муддатларда сақлаш,
истеъмол қилиш ҳамда узоқ масофаларга ташиш харажатларини
камайтиришга шароит яратади.
Дарахтларнинг барглари чорва озуқаси ва органик ўғит, шохлари хам
поялари ёқилғи, қурилиш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилади ва
уруғларидан мой, дориворлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади.
Боғдорчилик самарадорлиги яна шундаки, уларнинг кўпчилигида узоқ
(15-20 дан 80-90 )йиллар давомида ҳосил беради. Илдизлари бақувват
чуқур жойлашган, қургоқчиликка бирмунча чидамлилари, тупроқ
унумдорлиги нисбатан паст, нотекис ерларда хам ривожланади.
Боғдорчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш
сермеҳнат ва сердаромад ҳисобланади. Боғдорчиликни интенсив
ривожлантириш меҳнат, ер, сув ва бошқа ресурслар потенциалидан
фойдаланиш самарадорлигини оширади ва х.к
308
Do'stlaringiz bilan baham: |