2.Боғдорчиликнинг ривожланиши, ҳозирги аҳволи ва
истиқболи
Маданий боғдорчилик Ўзбекистонда тахминан милодгача V асрлардан
ривожлана бошлаган. Аммо обьектив ва субьектив сабабларга кўра унинг
социал иқтисодий самарадорлигидан узоқ йиллар барқарор
фойдаланилмаган. Суғориладиган ерларни кенгайтириш йилларида
боғдорчиликни ривожлантириш бирмунча тезлаштирилди.
Қайд этиш лозимки, боғзорлар ҳосилдорлигига кўпинча об-ҳаво таьсир
этади. 2000 йил об-ҳаво тармоқ учун бошқа йилларга нисбатан қулай
келди. Натижада 1990 йилга нисбатан гектаридан ҳосилдорлик 20,4
центнерга ёки қарийб 56 % га ошди. 2000 йилда аҳоли жон бошига
қарийб 33 кг мева-резавор мевалар ишлаб чиқилган. Бу 1960 йилга
нисбатан 2 марта кўпдир. 2000 йилда 8,4 % маҳсулот умумиттифок
фондига сотилган. Аҳоли жон бошига 23 кг мева-резавор мева истеьмол
этилган холос.
Истиқболда
боғдорчилик
маҳсулотларини
кўпайтиришни
яъни,
гектаридан ҳосилдорликни 2-3 мартага оширишниҳамда республика
шароитида сердаромад ўрик, нок, гилос, анжир, анор, хурмо, шотут ва
бошқаларнинг экин майдонларини кенгайтириш ҳисобига амалга
ошириш мақсадга мувофикдир. Бунга 2014 йилга келиб эришилди деса
бўлади. Яъни 2014 йилда боғлар майдони 2005 йилга нисбатан 40,8% га
кўпайиб, ҳосилдорлик 1,9 мартага ва ялпи хосил эса 2,6 мартага ошган.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган боғдорчилик маҳсулотлари 2,2
мартагакўтарилган (1-жадвал).
1-жадвал
Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантиришнинг асосий
ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (2005-2014 йй.)*
Йиллар Ҳосилга кирган
боғлар майдони,
минг га.
Мева ва резавор-
лар
ялпи
ҳосили,минг
тонна
1 гектари-
дан ҳосил-
дорлик, ц/га
Аҳоли жон
бошига, кг
2005
152,4
949,3
62,3
36
2006
160,2
1182,2
73,8
44
2007
165,9
1270,0
76,6
47
2008
170,1
1402,7
82,5
51
2009
176,9
1544,5
87,2
55
2010
184,8
1710,3
92,6
59
2011
193,1
1878,8
97,3
64
2012
196,0
2052,8
104,7
68
2013
201,3
2261,1
112,3
74
2014
214,6
2490,6
116,0
80
309
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари.
Мустақиллик
йилларида
(2010-2014
йилларда)меваларнинг
қуйидаги навлари районлаштирилган:
олманинг феруза .7.UZ.2014 й.,
беҳининг мушк беҳи .7.UZ. 2012 й.,
олхўрининг Киргизская превосходная.7.UZ. 2012 й.,1-13.).
шафтолининг муяссар.327.UZ.2013й. ва ўрикнинг Бобо Раджаби
.7.UZ.2012 й., мароқанд.7.UZ.2010 й. навлари кабилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2009 йил 26 январдаги
ПҚ-1047-сонли“Озиқ-овқат
маҳсулотлари
ишлаб
чиқаришни
кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан республика аҳолисининг озиқ-
овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини барқарор таъминлаш, ички
истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат
маҳсулотлари билан бекаму-кўст тўлдириш, боғ-роғларни жадал
ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан манфаатдор
хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда озиқ-овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички истеъмол
бозорини улар билан тўлдириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб
чиқилган бўлиб унда 2009 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари энг муҳим
турларини ишлаб чиқаришнинг асосий параметрлари, республика
вилоятлари бўйича 2009 йилда янги мева-сабзавот маҳсулотлари,
картошка, полиз экинлари ва узум экиладиган майдонлар ҳамда уларни
етиштиришнинг
прогноз
ҳажмлари,
шунингдек,
республикада
томчилатиб суғориш тизимини татбиқ этишнинг прогноз параметрлари
ишлаб чиқилган.
Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларини, жумладан мева-
резаворларни кўпайтириш мақсадида боғ майдонларини кенгайтириш ва
улардан олинадиган ҳосилни жадаллаштириш ишларида интенсив боғлар
барпо қилиш долзарб вазифа қилиб қўйилди ва ҳозирги кунда
республиканинг кўп ҳудудларида текис далаларда ҳам, адир ҳудудларда
ҳам ана шундай боғлар яратилди. Маълумки бу боғлар катта маблағлар
эвазига барпо қилинади. Ана шу мақсадда юқорида таъкидланган қарорда
тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта
молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича
белгиланган тартибда, маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга — озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда зарур бўлган технология
ускуналари, хом ашё ва материаллар сотиб олиш ҳамда томчилатиб
суғориш тизимларини харид қилиш учун ҳамда фермер хўжаликлари,
агрофирмалар ва бошқа тадбиркорлик субъектларига — иссиқхоналар
барпо қилиш ҳамда томчилатиб суғориш тизимини татбиқ этиш учун
кредитлар бериш ва лизинг хизматлари кўрсатиш учун банк кредит
310
портфелининг камида 20 фоизи миқдорида махсус кредит линиялари
очиш тавсия қилинган.
Кейинги йилларда, ушбу қарорга қўшимчалар киритилди ва у
босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |