АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАВЗУЛАРИ
1.
Сув ва сув тузли эритмаларидаги коррозия.
Nеytrаl eritmаlаrning tаrkibi vа kоntsеntrаtsiyasi
.
Кўпгина металлар ва қотишмалар нейтрал муҳитларда (сув ва сувнинг тузли
эритмаларида ) кислороднинг қайтарилиши
билан борадиган коррозияга
учрайди. Бундай ҳолларда эритманинг pH катталиги коррозия тезлигига
сезиларли
даражада таъсир этмайди, чунки коррозияланаётган юзада
иккиламчи коррозия маҳсулотлари ҳосил бўлади. Шунинг учун хам
нейтрал
муҳитдаги металлар коррозияси, шу муҳитнинг таркибига боғлиқ бўлиб, у
қуйидагича таъсир қилади.
а) Эритма таркибида тузлар (Мг, Cл2, НаCл) бўлиб, бу тузлар гидролизланиб
пҲ муҳитни у ёки бу томонга ўзгартириб, металлар коррозияланиш
тезлигига
таъсир қилади.
б) Эритмада эримайдиган иккиламчи коррозия маҳсулотлари ҳосил бўлади,
натижада эса эритма компонентлари анод ёки катод реактсияларининг
бирламчи маҳсулотлари билан ўзаро таъсирлашади.Мисол
учун углеродли
пўлатнинг фосфор кислотасининг тузли эритмасидаги коррозиясида анодли
реактсиядаги темир ионлари фосфор кислотасининг анионлари билан
таъсирлашади ва қийин эрийдиган темирнинг фосфат плёнкаларини ҳосил
қилади.
в) Эритмада тузлар бўлиб, улар оксидловчилик хусусиятига эга бўлиб
(
мисол учун бихроматлар, пермаганатлар, нитритлар ва бошкалар) айни
шароитда катодли қайтарилиши жараёнида иштирок этадилар.
г) Эритмадаги тузларнинг анионлари депассивланиш хусусиятига эгадирлар.
Бу ўз навбатида металл ёки қотишманинг пассив ҳолатини бузиб, нуқтали ёки
язвали коррозияга олиб келади.
д) Эритмада шундай тузлар бўладики, улар коррозияланаётган
металл
катионлари билан комплекс бирикмалари ҳосил қилади. Бундай комплекс
бирикмалар эритмада яхши эриши муносабати билан коррозияланаётган
юзада ҳимоя пардасини ҳосил қилмайди. Бундан
ташкари бу комплекслар
анодли участкаларда металл катионларнинг активлигини камайтиради ва
Нернст тенгламасига асосан металл потентсиалини ўзгартириб, анод
жараёнини кучайтиради. Мисол учун тсианидли ёки аммонийли эритмасидаги
миснинг коррозион хусусиятига комплекс ҳосил қилувчи
тузларнинг
таъсирини кўрамиз. Бу жараёнда мис коррозияланиб, баркарор мисаммиакли
комплекслар ҳосил бўлади ва коррозиланаётган юзада эримайдиган
чукиндилар ҳосил бўлишига йўл қўймайди.
Шуни эътиборга олиш керакки нейтрал
эритмаларда тузли эритма
контсентратсияси ортиши билан уларнинг электр ўтказувчанлиги ортиб кейин
пасайиб боради. Бироқ кўп холларда у етарли даражада юқори булсада,
электрокимёвий коррозия жараёнига етарли даражада таъсир қилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: