Резервуарларнинг тупроқ таъсиридаги коррозияси
Резервуарлардан фойдаланиш жараёнида, уларнинг ташқи
таг юзаси
тупроқ таъсирида ички таг юзаси эса маҳсулот ости сув таъсирида бўладилар
ва тегишлича коррозияланадилар.
Ер устга ўрнатилган пўлат резервуарларнинг ташқи таг юзаси тупроқ ва
дайди токлар таъсирида коррозияланадилар. Тупроқ коррозияси ҳар доим
содир бўлиб, унинг тезлиги тупроқни коррозия активлигига боғлиқ бўлади.
Резервуарлар жойлашган майдон яқинидан электрлашган темир йўли
ўтган бўлса, ёки шу майдонда ерга уланган ўзгармас ток манбаи бўлса,
резервуарларнинг ташқи таг юзаси дайди токлар таъсирида ҳам
коррозияланадилар, яъни электрокоррозия жараёни содир бўлади.
Резервуарларнинг дайди токлар таъсиридаги коррозия жараёнининг тезлиги
тупроқ таъсиридаги коррозия жараёнини тезлигидан юқори бўлиши,
резервуарларнинг ташқи таг юзасини 1
2
йил давомида емириб, батамом
ишдан чиқишга олиб келади. Тупроқ электролити таъсирида содир бўладиган
коррозия жароҳатлари тешик бундай ҳолда кўринишида бўлиб,
резервуарларнинг ишдан чиқиш вақти 5
40 йилни ташкил қилади.
Резервуарларни ишдан чиқиш муддати, уларга таъсир этаётган тупроқларни
коррозия активлигига боғлиқ бўлади.
Резервуарларни ташқи таг юзаси бўйича атмосфера ҳавосининг (О
2
), бир
хилда
кириб келмаслиги, уларни ташқи юзасида гальваник элементларнинг
(зоналарни) ҳосил бўлишини содир этади. Масалан, резервуар тагини ташқи
сирт юзаси бўйича кислородни осон кириши, катод зонасини ҳосил қилади,
яъни кислород кириб келган резервуарни
таг юзаси катод вазифасини
бажаради. Резервуар таг юзасини ташқи қиррасидан тахминан 0,25
0,5 м
ичкарисидаги юзага кислороднинг кириб келишини қийин бўлиши, бу анод
зонасининг ҳосил бўлишини
содир этади, яъни кислород кириб келмаган
резервуарнинг таг юзаси анод вазифасини бажаради. Ҳосил бўлган анод
зонаси пояс кўринишида бўлиб, унинг эни 1 м дан 3 м гача бўлади. Ҳосил
бўлган пояс кенглиги резервуарни диаметрига боғлиқ бўлади (43– расм).
43– Расм. Резевуарни ташқи таг
юзасида гальваник коррозион
зоналарнинг ҳосил бўлиш чизмаси.
1 – резервуарнинг ташқи таг юзаси; 2 – катод зонаси; 3 – анод (коррозия)
зонаси.
Ўлчаш натижаларига кўра (айрим ҳолларада) «резервуар таги – ер»
потенциаллар фарқининг қиймати 250 МВ ва ундан юқори бўлади.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, резервуарларнинг ташқи таг
юзасидаги гальваник элементлар, шу юзадаги ёпишган
коррозия
маҳсулотларининг ҳисобига ҳам, ҳосил бўлади. Бунда тоза (очиқ) юза
гальваник элементларнинг анод вазифасини, коррозия маҳсулоти
билан
қопланган юза катод вазифасини бажаради. Уларда содир бўладиган
жараёнлар тўғрисида, юқорида батафсил сўз юритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: