20.§. Ер ости қувур тармоқларини электро-дренажли ҳимоялаш
Режа:
1)
Металларнинг тупроқ шароитидаги коррозияси.
2)
Ер ости қувурларини дайди токлар коррозиясидан ҳимоя қилиш.
3)
Металларни электро-дренаж химоя қилишнинг принцпиал
схемалари.
4)
Қувурларни махсус ётқизиш усуллари ва уларнинг ҳимоя қилиш
механизми
Металларнинг тупроқ шароитидаги коррозияси
Турли хилдаги қувур ўтказгичлар, электр ва алоқа кабеллари, таянчлар,
ер ости сиғим ва резервуарлар ҳамда шунга ўхшаш металл конструкциялари
ер остига жойлаштирилади. Уларни ишлатиш жараёнида
коррозия туфайли
жуда катта бевосита ва билвосита зарарлар кўрилади. Масалан, биргина АҚШ
да қувурларни жорий таъмирлаш ва ишдан чиққанларини алмаштириш учун
йилига бир неча юз миллион доллар маблағ сарфланади.
Тупроқ ва қум мураккаб табиий муҳит ҳисобланиб, кечадиган коррозия
жараёнларини ўрганишда уларнинг ўзига хос томонларини албатта инобатга
олиш зарур.
Тупроқдаги сув боғланган, капилляр ва гравитацион кўринишларда
бўлади. Гидратланган кимёвий бирикмалар таркибига кирувчи
боғланган сув
коррозияга таъсир этмайди.
Капилляр намликнинг
кўтарилиш баландлиги тупроқ ғоваклигининг
эффектив радиусига боғлиқ. Тупроқ сувларининг сатҳи ва тупроқнинг
ғоваклиги коррозия унинг намлигини белгилайди ва
коррозия тезлигига
таъсир қилади.
Гравитацион намлик
оғирлик кучи таъсирида тупроқда
силжийди ва у
ҳам тупроқнинг намлик режимига таъсир қилади. Турли хил тупроқлар ўзида
намликни турлича сақлайди. Оғир гилли тупроқлар намликни узоқ вақт сақлай
олади, кумли тупроқлар эса анча ўтказувчан бўлади.
Тупроқнинг намлиги ортиши билан унинг коррозион активлиги маълум
бир критик қийматга етгунча ортади. Ундан
кейинги намликнинг ортиши
билан унинг активлиги камаяди. Буни катод
реакциясининг бориши учун
зарур бўлган кислород етиб келишининг қийнлашганлиги билан изоҳланади.
Шу сабабли тупроқнинг ҳаво сингдирувчанлиги коррозия жараёнлари учун
муҳим аҳамиятга эга.
Кислороднинг етиб келмаслиги коррозия тезлигини пасайтиради.
Шунинг учун қумли тупроқларнинг агрессивлиги гилли тупроқларникига
нисбатан анча юқори бўлади. Агар қувур ўтказгич кетма-кет қумли ва гилли
тупроқларда, яъни нотекис аэрация шароитида ётқизилган бўлса, у ҳолда
микрогалваник зоналар вужудга келади: гилли қисмда – анод, қумли қисмда –
катод (9.4-расм). Асосан металлнинг кислород етиб келмайдиган қисмлари
емирила бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: