Протекторлардан тарқалаётган ток қаршилигини камайтириш.
Протектордан тарқалаётган ток қаршилигини камайтириш ва
протекторнинг иш ñàмарадорлигини ошириш учун, уни ерга ўрнатиш
жараёнида активатор массаси ичига жойлаштирилади.
Магний протектори учун ишлатиладиган активаторнинг таркèби металл
тузлари ва бентонит тупроғидан ташкил топган бўлиб, уларни сув билан
аралаштириш орқали тайёрланади (16.2–жадвал). Бита протектор учун, 60 – 70
кг активатор аралашмаси тайёрланади.
Саноат миқёсида протекторларни қуруқ активатор кукуни ичига
жойлаштирилган ПМ5У; ПМ10У; ПМ20У туридаги протекторлар ишлаб
чиқарилади.
Активаторларни асосий вазифалари:
•
протекторни электрокоррозия емирилишидан сақлаш;
•
протекторни анод қутбланишини камайтириш;
•
протектор юзасида коррозия маҳсулотиниíã ҳосил бўлишини
камайтириш.
Тупроқ шароитида ишлайдиган активатор таркибидаги тузларни ювилиб
кетишининг олдини олиш мақсадида, унинг таркибига гипс ва бентонит
тупроғи қўшилади.
Умуман активатор билан ўралганда, ток протектор юзасидан тарқалмай,
активатор юзасидан тарқалади. Натижада, протекторäа электрокоррозия
жараёни содир бўлмайди. Бу ўз навбатида, протекторнинг ишлаш муддатини
оширади.
Протектор қурилмалари ёрдамида ҳимоя қилиш.
Ток манбаларидан узоқ жойлашган ер ости нефть ва газ қувурларини
коррозиядан ҳимоя қилишда бир ва кўп сонли протектор қурилмаларидан
фойдаланилади.
14 – Жадвал
Магний протекторлари учун ишлатиладиган активаторларнинг таркиби
Рецепт
№
Ташкил этувчиларнинг миқдори,
фоизда.
Ишлатиш шароити.
Эпсомит
O
H
MgSO
2
4
7
Гипс
O
H
CaSO
2
4
2
Бентонит
тупроғи
Сув
1
30
10
40
20
С.Э.К. 20 Ом ∙ ì дан
катта бўлган қуруқ
тупроқларда
2
20
20
40
20
С.Э.К. Ом ∙ ì дан кичик
бўлмаган нам
тупроқларда
Бир донали протектор қурилмалари изоляция қопламасининã ҳолати
қониқарли бўлган қувурлар учун фойдаланиб, улар қувурдан 3–7 м узоқликда
ва ер сатҳидан 2 – 3 м чуқурликда жойлаштирилади. Изоляция қопламаcи
қониқарсиз бўлган қувурларда эса, кўп сонли протектор қурилмалари
ишлатилади. Улар қувурдан 10–12 м узоқликда жойлаштирилади (29 ва 30
расмларга қаранг). Ҳар икки ҳолатда ҳам, протектор қурилмалари орасидаги
масофалар ҳисоблаш орқали аниқланади.
Протекторлар ерга нисбатан тик ва ётиқ ҳолда жойлаштирилиши мумкин.
Уни – ер шароитига қараб танланади. Ҳар бир усулни ўзига хос салбий ва
ижобий томонлари бор. Тик ўрнатишда кам ер майдонини талаб этса, ётиқ
ўрнатилганда кўп ер майдони керак бўлади. Ҳар икки ҳолатда ҳам,
протекторларни бир ҳилда ток беришларини таъминлаш учун уларни
яхлайдиган ва қурийдиган ер қаватидан камида 0,2 м пастроққа жойлаштириш
тавсия этилади. Кўп сонли протектор қурилмаларидаги протекторлар
орасидаги масофа 5 м атрофида бўлиши мақсадга муофиқ ҳисобланади. Кўп
сонли протектор қурилмалари қувур узунлигининг ҳар 500 – 1000 м оралиғида
ўрнатилади.
СНИП–45–75
га
кўра
магистрал
қувурнинг
электрокимёвий
лойиҳаларида, солиштирма электр қаршилиги 50 Ом ∙ м дан катта бўлмаган
тупроқларда фақат кўп сонли протектор қурилмаларидан фойдаланишга
рухсат этилади.
16.1–Расм. Ер ости қувурлари протектор ҳимоясининг чизмаси.
а–бир донали протектор қурилмалари билан ҳимоя қилиш; б–кўп донали
протектор қурилмалари билан ҳимоя қилиш; 1–қувур; 2–уловчи сим; 3 –
назорат – ўлчаш устуни; 4 – активатор; 5 –протектор.
Қувурларни ер ости коррозиясидан ҳимоя қилишда лента (сим чивик)
кўринишидаги магний протекторларидан ҳам фойдаланилади. Сим чивик
протекторлари тўғри бурчакли ва думалоқ кўринишида бўлиб, тўғри бурчакли
протекторларининг ўлчамлари, яъни эни: 20, 30, 40 мм; бўйи: 10, 15 мм бўлади.
Думалоқ кўринишидаги протекторларини диаметрлари 20, 30, 40 мм ни
ташкил этади. Уларнинг қурилиш узунлиги 1 км га тенг. Ҳимоя қилишда
протекторлар қувур билан бир зовурга ёки (3– 5) Д га (Д–қувур диаметри) тенг
бўлган узоқликдаги алоҳида зовурга ётқизилади.
Протекторлар ўзаро уланиб, қувур билан туташтирилади. Бу турдаги
протекторлар тупроқнинг солиштирма қаршилиги 300 Ом ∙ м гача бўлган
тупроқдаги қувурларни ҳимоя қилишда ишлатилади. Йўл остидан ўтган қувур
патронларини ва оловдан ҳавфли нефть маҳсулотларини сақловчи ер ости
металл сиғимларини ҳам, протекторлар ёрдамида тупроқ коррозиясидан
ҳимоя қилинади.
Ер ости сиғимларини ҳимоя қилишда, протекторлар металл идишларидан
3 – 4 м узоқликда жойлаштирилади. Уларнинг сони идиш ҳажмига ва тупроқни
солиштирма электр қаршилигига боғлиқ бўлади. Қувур патронларини ҳимоя
қилиш «Патрон – протектор» гальваник жуфтларини ҳосил қилиш орқали
амалга оширилади (16.2 – расм).
16.2–Расм. Ер ости қурилмаларининг протектор ҳимоясини схемалари.
а–қувур патрони; б–металл сиғими: 1–қувур; 2–протектор қурилмаси; 3–
назорат ўлчаш колонкаси; 4–патрон; 5–сиғим; 6–оғзи.
Do'stlaringiz bilan baham: |