ган металл конструкцияларни коррозиядан ҳимоялаш учун қўлланилади.
Кислотали эритмаларда металлар ўз-ўзидан эриш тезлигининг юқорилиги
сабабли бундай муҳитларда протекторли ҳимоя мақсадга мувофиқ эмас.
Протекторлар сифатида Al, Fe, Mg, Zn каби металлари ишлатилади. Бироқ соф
металларни протектор сифатида ишлатиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга
мувофиқ эмас. Ундан ташқари, соф рух дендрит структурага эга бўлганлиги
учун
нотекис эрийди, тоза алюминий сирти зич оксид плёнкаси билан
қопланган бўлади, магнийнинг ўзи кучли коррозияланувчи ҳисобланади.
Протекторларга талаб этиладиган ксплуатацион
хоссаларни бериш учун
уларнинг таркибига легирловчи элементлар киритилади.
Рухли протекторлар таркибига кадмий (0,025–0,15%) ва алюминий (0,1–
0,5%) элементлари киритилади. Шунингдек Fe, Cu, Pb каби элементлар ҳам
0,001–0,005 % дан кўп бўлмаган миқдорда қўшилиши мумкин.
Алюминийли протекторлар таркибига уларнинг сиртида оксид плёнкалар
ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида – Zn (8 % гача), Mg (5 % гача),
шунингдек кристалл панжара параметрларини талаб этиладиган ҳолатгача
ўзгартириш учун Cd, In, Gl, Hg, Tl, Mn, Si элементлари (0,01 – 0,1 % гача)
қўшилади.
Магнийли протектор қотишмаларининг таркибига легирловчи қўшимча-
лар сифатида А1 (5–7 %) ва Zn (2–5 %); шунингдек, Fe, Ni, Cu, Pb, Si каби
элементлар фоизнинг юздан бир ёки кўпи билан ўндан бир улушигача
миқдорида қўшилади.
Протектор материали сифатида темир соф ҳолда (Fe-армко) ёки углерод-
ли пўлатлар кўринишида фойдаланилиши мумкин.
Рухли ва алюминийли протекторлар асосан денгиз сувида эксплуатация
қилинадиган қурилмаларни (денгиз суднолари, сув ости қувур ўтказгичлари,
қирғоқ иншоотлари ва б.) ҳимоялаш мақсадида ишлатилади. Рухли
протекторларнинг сиртида ZnO рух оксиди ёки Zn(OH)
2
гидроксиди ҳосил
бўлиши сабабли уларни кам тузли, чучук сувли ва тупроқ муҳитларида қўллаш
чегаралангандир.
Магнийли протекторлардан кўпинча рухли ва алюминийли протекторлар
таъсири самарали бўлмайдиган, электр токини суст ўтказадиган – тупроқ,
чучук ва унчалик шўр бўлмаган сувли муҳитларда
ишлатиладиган, унча катта
бўлмаган иншоотларни коррозиядан ҳимоялаш учун фойдаланилади. Бироқ,
ўз-ўзидан эриш тезлигининг ва сиртида қийин эрийдиган бирикмалар ҳосил
бўлиш эҳтимоллигининг юқорилиги туфайли
магнийли протекторлар-дан
фойдаланиш осҳаси рН = 9,5–10,5 бўлган муҳитлар билан чекланади.
Ёпиқ тизимларни масалан, резервуарларни магнийли протекторлар билан
ҳимоялашда магнийли қотишма сиртида кечадиган катодли реакцияларда
ажраладиган водород туфайли портловчи газ ҳосил бўлишини
албатта
инобатга олиш зарур. Шунингдек, улар ёрдамида ҳимояланадиган
конструкцияларда водородли мўртлашув ва коррозион ёрилиш
юзага
келишининг эҳтимоллиги ҳам юқоридир.
Do'stlaringiz bilan baham: