203
5-боб
Дорихонада рецептларни қабул қилиш ва улар асосида дори
воситаларини бериш
5.1. Рецепт ва унинг функциялари. Рецепт турлари. Рецепт бланкалари
5.2. Дори воситаларини ёзиш ва
тайинлаш тартиби
5.3. Рецепт бланкаларини расмийлаштириш
5.4. Дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида
бериш
5.5. Рецептларни экспертиза қилиш
5.6. Рецепт бланкларининг сақланиши
5.1. Рецепт ва унинг функциялари. Рецепт турлари. Рецепт бланкалари
Ўзбекистон
Республикасининг
«Фуқаролар
соғлиғини
сақлаш
тўғрисида»ги ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги
қонунларига мувофиқ барча даволаш-профилактика муассасаларида дори
воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш,
сақлаш ва қўллаш, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори
воситаларини рецепт асосида бериш тартиби Ўзбекистон
Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 18 ноябрдаги 191 сон буйруғи ва
2016 йил 25 августдаги №62-сон буйруқ билан қилинган ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилган Низом асосида амалга оширилади.
Ушбу Низом талабларига риоя этилмаган ҳолда ёзилган рецептлар
ҳақиқий ҳисобланмайди. Амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида қуйидаги
ҳолларда рецепт ёзиш тақиқланади:
-
наркоз воситаси сифатида қўлланиладиган дори воситаларига;
-
бир-бирига номутаносиб дори воситалари рўйхатида кўрсатилган дори
воситаларига;
-
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларига;
-
тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлмаганда.
Фақат рецепт бўйича дори воситалар қуйидаги ҳолларда сотилиши мумкин;
204
- агар истеъмолчини соғлиғига хавф етадиган (дорини тўғри ишлатса ҳам) ва
тиббий кўриги бўлмаганда;
- агар кўпчилик истеъмолчиларнинг дори воситасини нотўғри
истеъмол
қилиш натижасида уларнинг соғлиғига зарар етадиган бўлганда;
- агар дори воситасида кейинчалик изланишни талаб қилувчи моддалар,
зарарли таъсирлар бўлганда;
- агар восита парентерал қўллаш учун бўлганда.
Қўйидаги ҳолларда дори воситалар маҳсус рецепт бўйича сотилади:
-
ҳалқаро конвенция ва ваколатли миллий тизим томонидан психотроп ёки
гиёҳвандлик воситаси сифатида аниқланадиган моддалар;
-
нотўғри ишлатилганда (суистеъмол қилиш, ўрганиш, ноқонуний мақсадларда
қўллаш) хавф-хатар туғдирадиган дори воситалари;
-
янгилиги натижасида ёки фармакологик хусусиятлари туфайли эҳтиётлик
юзасидан бу гуруҳга ажратиш мумкин бўлган моддалар.
Рецепт бўйича сотиладиган ва чекланган доирада ишлатиладиган дори
воситалари:
-
фармакологик хусусиятлари, янгилиги учун ва аҳолининг соғлиғини
сақланиши натижасида фақат стационар шароитларда ишлатилади;
-
стационар шароитда қўйилган ташхисни
даволаш учун фойдаланади, лекин
бошқа шароитларда ҳам назорат остида бу дори воситасини қабул қилиш
мумкин;
-
амбулатория шароитида даволаниш учун мўлжалланган, лекин уни
ишлатишда жиддий қўшимча таъсирларга олиб келиш эҳтимоли бўлгани
учун рецепт мутахассис томонидан ёзилиб,
доимий тиббий назоратда
бўлиши керак.
Барча даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларининг
тайинланиши бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ўз навбатида рецепт юридик ҳужжат бўлиб бир неча функцияларни
қамраб олади. Жумладан:
205
Тиббиёт
нуқтаи назаридан – рецепт –
беморнинг индивидуал
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда доза ва таркиби шифокор томондан
белгиланган дори воситаларни сотиб олиш ва қўллаш учун ишлатиладиган
асосий ҳужжат.
Юридик
ҳужжат бўлиб, ёзилиш санаси кўрсатилади, бемор ва шифокор
фамилияси, дорининг фармакологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
рецепт
бланкаси ишлатилади, бунда рецепт ёзадиган ва улар бўйича дори
тайёрлайдиган шахслар юридик жавобгарликка эга;
Do'stlaringiz bilan baham: