211
Унга кўра, қуйида номлари келтирилган айрим тоифадаги шахсларга
дори воситалар бепул берилади:
1.
Сил касаллиги.
2. Мохов касаллиги (лепра).
3. Онкологик касалликлар.
4. СПИД (ОИТС – орттирилган иммунотанқислиги синдроми).
5. эндокринологик касалликлар.
6. Руҳий касалликлар.
7. Ясама юрак қопкокчаларини қўйиш оператсиясини ўтказилгандан кейин
ва аъзоларини кўчириб қўйган беморлар.
8. Ҳеч кими йўқ муҳтожлар.
9. 1941-1945 йилдаги уруш қатнашчилари, ногиронлари ҳамда имтиёз
томонидан уларга тенглаштирилганлар.
10. 1941-1945 йилдаги меҳнат фронти қатнашчилари.
11. Чернобил АЭС фалокати оқибатларини тугатишда қатнашиб ногирон
бўлганлар.
12. Байналминал ҳарбий хизматчилари.
13. Ядро полигонларида ва бошқа нурланиш ядро объектларида ҳарбий
хизматни ўтаган нафақа ёшидаги шахслар.
3-шакл пушти рангдаги рецептура бланкаси бўлиб, гиёхванд дори
воситалар учун қўлланилади. Ушбу рецептура бланкаси Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 28 ноябрдаги № 527
сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Рецепт бланкалари шаклидан қатъий назар, қуйидаги таркибий
қисмлардан иборат:
1.
Хат боши. Бу ерда даволаш муассасасининг номи, манзили ва телефон
рақами, бемор тўғрисида муълумот, рецепт ёзилган сана ва уни ёзган
шифокор исми-шарифи кўрсатилади;
2.
Шифокорнинг фармацевтга мурожаати бўлган Recipe (олинг) сўзи
қисқартирилиб, R
p
кўринишида ёзилади;
212
3.
Дори воситасини тайёрланиши керак бўлган дори моддалар рўйхати.
Аввал асосий дори модда (basis), кейин эса, асосий модда таъсирини
кучайтирувчи қўшимчалар (adjuvans), таъмини яхшиловчилар (Corrigens) ва
шакл берувчилар (constituens) ёзилади.
4.
Дори воситасини тайёрлаш ва бериш тўғрисидаги кўрсатмалар: Misce
(аралаштир) – қисқартирилган кўриниши М., fiat (бўлсин)-биргаликда, fiant –
кўпликда.
Шакл берувчи воситани керак бўлганича олишлик quantum satis ut fiat
(қисқартмаси q.s.) шаклида ёзилади. Сўнгра дорини бериш тўғрисида
кўрсатма келади. Da, Detur ёки Dentur (кўпчилик кўринишида) teles doses
Numero., қисқартирилганда D.t.d.N., яъни шундай дозада кўрсатилган
миқдорда беринг.
5.
Сигнатура (Signatura) қисқартма – S., дорини қабул қилиш усули.
Сигнатурада дорини қабул қилиш тартиби давлат ёки рус тилларида ёзилади
(1 ош қошиқда, 1 таблеткадан ва б.). дори воситасини кун давомида неча
марта ва нима билан ичиш ҳам сигнатура қисмида кўрсатилади.
6.
Шифокорнинг имзоси.
Do'stlaringiz bilan baham: