Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Фармацевт кадрларга қўйиладиган замонавий талаблар, касб



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

 
4.6. Фармацевт кадрларга қўйиладиган замонавий талаблар, касб 
тавсифномаси 
Республикамизда жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган 
фармацевтика соҳаси фармацевт кадрлар малакасига қўйиладиган талабни 
ҳам кўриб чиқишни долзарб вазифа қилиб қўйди. Фармацевтика соҳасидаги 
кадр буюртмачилари ва истеъмолчилари бугунги кунда битирувчи нафақат 
фармацевтикага оид билим ва кўникмаларга эга бўлишини балки, мулоқат 
психологияси, ахборот технологиялари, хорижий тилларни билишини ҳам 
талаб этмоқдалар. 


192 
Ўз навбатида фармацевт кадрларнинг квалификацион тавсифномаси ҳам, 
замон талабига мувофиқ ўзгариб бормоқда. 
Республикамизда фармацевт кадрлар билан таъминловчи ягона ОТМ – 
Тошкент фармацевтика институтида бугунги кун амалиёти талаблари 
асосида янги таълим йўналишлари, мутахассисликлар ташкил этилмоқда, 
фан дастурлари мунтазам янгиланиб борилмоқда. Ушбу жараёнда замонавий 
технологиялар, бошқарув тизими, таҳлил услубларининг ривожланиб 
бориши, таълим стандартларини ҳам такомиллаштиришни тақазо этмоқда. 
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги 
Қонунига мувофиқ Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мақсадларини рўёбга 
чиқариш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг истиқболлари, 
жамият эҳтиёжи, фан, техника ва технология ютуқлари, кадрлар тайёрлаш 
борасида халқаро ривожланиш тенденцияларидан келиб чиқиб, иқтисодиёт 
соҳаларининг модернизациялашув шароитида кадрлар истеъмолчиларининг 
талабларини олий таълим тизими мазмунига тезкор жорий этилишига 
тегишли шароитлар яратиш, олий таълим давлат таълим стандартларини 
халқаро амалиётдаги академик стандартлар билан уйғунлаштириш ҳамда 
уларнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 
“Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” 
2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар 
киритилди. Унга кўра республикамиздаги барча таълим йўналишлари ва 
мутахассисликлар учун малака талаблари ва билим соҳалари бўйича Давлат 
таълим стандартларини ишлаб чиқиш белгиланди. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биз амалдаги фармацевтикага оид 
таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режа ва фан 
дастурларини хорижий ривожланган давлатлардаги фармацевтика таълими 
билан 
солиштирдик. 
Таҳлил 
натижаларида 
республикамиздаги 
фармацевтикага оид таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув 
режаларида қуйидаги фанлар: фармакогенетика, фармацевтик радиокимё, 
фармацевтик ҳуқуқ, ветеринария учун дори воситалари, фармацевтлар учун 


193 
электрон манбалар фанлари, дастурларда мавжуд эмаслиги аниқланди. 
Шунингдек, республикамиз таълим йўналишларида мавжуд, аммо Европа 
давлатларида ўқитилмайдиган фанлар қаторига: хаёт фаолияти хавфсизлиги, 
сиёсатшунослик, доривор ўсимликлар ресурсшунослиги, метрология, каби 
фанларни киритиш мумкин. 
Таҳлил натижаларида, республикамиздаги таълим йўналишларининг 
умумкасбий ва мутахассислик фанлари номлари бўйича ва ишлаб чиқариш 
амалиёти муддатлари бўйича 90%га Европа давлатлари олий ўқув юртлари 
ўқув режалари билан бир хил эканлиги аниқланди. Маълумки, Европа 
давлатларида фанларни ўзлаштиришда урғу асосан мустақил таълимга 
қаратилган, бунда аудитория машғулотлари ҳафтасига 18-24 соатни ташкил 
қилади. Қуйидаги жадвалда фанларни тайёргарлик цикллари бўйича таҳлили 
келтирилди. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish