Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


 Ностандарт дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

15.8. Ностандарт дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш 
тартиби
Ишлатишга яроқсиз бўлган дори воситаларини йўқ қилиш тартиби 
бўйича вақтинчалик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси “Дори воситалари 
ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”, Давлат санитар назорати ва Табиатни 
қўриқлаш тўғрисидаги қонунларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, бу 
йўриқнома ишлатишга яроқсиз бўлган, қалбаки дори воситалари ва тиббий 
буюмларни йўқ қилиш бўйича ягона тартибни белгилайди. 
Мазкур йўриқнома стандарт талабларига жавоб бермайдиган ва 
лаборатория тажрибаларидан аниқланган дори воситалари ва тиббий 
буюмлар партиялари, шунингдек, қалбаки дори воситалари ва тиббий 
буюмлар учун қўлланилади. 
Бу йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилган: 
“дори воситалари” – келиб чиқиши табиий ва сунъий бўлган бир ёки бир 
неча дори моддалари (субстанциялар) ҳамда ёрдамчи моддалар асосида 
ҳосил қилинган, касалликнинг олдини олиш, ташҳис қўйиш ва даволаш учун 
қўллашга рухсат этилган воситалар. Улар жумласига иммунобиологик, 
радиофармацевтик ва парафармацевтик препаратлар, гомеопатик, ташҳис 
қўйиш ва стерилизация воситалари киради; 
“тиббий буюмлар” – касалликнинг олдини олиш, ташҳис қўйиш ва 
даволаш учун тиббиётда қўлланиладиган буюмлар. Улар жумласига боғлаш 
ва тикиш материаллари, шприцлар, қон ва инфузион эритмаларни қуйишга 
мўлжалланган системалар, беморларни парваришлашда қўлланиладиган 
ашёлар ва материаллар киради. 
“йўқ қилиш” – дори воситалари ва тиббий буюмларни ҳар хил усуллар 
ёрдамида яроқсиз ҳолга келтирувчи йўқ қилиш ҳолати бўлиб, бунда ёқиб 
юбориш, майдалаб ташлаш, бўлиб ташлаш, қуйдириб ташлаш, ёки кўмиб 
ташлаш мумкин. 
Мазкур Вақтинчалик йўриқнома талабалари Ўзбекистон Республикаси 
худудидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар муомуласи билан 


578 
шуғулланувчи барча даволаш-профилактика муассасалари ва бошқа 
ташкилотлар учун мажбурийдир. 
Йўқ қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин: 
белгиланган яроқлилик муддати ўтганда; 
сертификациялаш бўйича синовлар натижасида маҳсулотнинг сифат 
талабига жавоб бермаслиги аниқланганда; 
дори воситалари ва тиббий буюмлар Ўзбекистон Республикаси 
Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтмаган бўлса ва уларни 
идентификациялаш имконияти йўқ бўлса; 
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг қалбакилиги аниқланганда; 
бошланғич завод упаковкаси бузилган бўлиб, қайтариб юбориш 
имконияти бўлмаган ҳолларда. 
Эслатма: Мазкур йўриқнома ишлатишга яроқсиз гиёҳвандлик 
воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш тартиблари 
учун қўлланилмайди. 
Йўқ қилиш тартиблари
Дори воситалари ва тиббий буюмлар партиясини йўқ қилиш бўйича 
рухсат олиш учун ташкилот раҳбари 10 кунлик муддати орасида Соғлиқни 
сақлаш вазирлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника 
экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” давлат унитар 
корхонасига йўқ қилиш учун тайёрланган дори воситаси ва тиббий 
буюмларнинг номи, серия рақами, миқдори, ишлаб чиқарган (фирма) 
ташкилот номи, давлати ва маҳсулот эгаси кўрсатилган тавсиянома 
жўнатиши керак. 
Юқорида кўрсатилган сабабларга кўра дори воситалари ва тиббий 
буюмларнинг йўқ қилиниши бўйича рухсат, раҳбар келтирган тегишли 
аккредитациядан ўтган 
лабораторияларнинг маҳсулотнинг меъёрий 
ҳужжатлар бўйича сифат талабларига жавоб бермаслиги тўғрисидаги 
хулосалари асосида қабул қилинади. 


579 
Дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш бўйича беш кишидан 
кам бўлмаган миқдорда, Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси ва 
Санитария-эпидемеологик хизмати соҳаларидан тегишли вакиллар жалб 
этилган ҳолда комиссия тузилади ва ташкилот раҳбари томонидан 
тасдиқланади. Комиссия ўз фаолиятини аъзоларнинг 80% дан кам бўлмаган 
иштирокида амалга оширишга ҳақли. 
“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва 
стандартизацияси давлат маркази” давлат унитар корхонаси томонидан 
рухсат олингандан кейин комиссия белгиланган тартибда дори воситалари ва 
тиббий буюмларни йўқ қилиш мумкин. Комиссия томонидан сана, вақт, жой 
ва йўқ қилинадиган дори воситаларнинг физик-кимёвий мутаносиблигини 
ҳисобга олган ҳолда йўқ қилиш усули белгиланади. 
Йўқ қилишга тайёрланган дори воситалари ва тиббий буюмлар, 
партиясининг йўқ қилингунга қадар сақланиши ва жавобгарлиги ички буйруқ 
асосида фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган моддий жавобгар 
шахсга юклатилиб, сақлашга топширилган дори воситалари ва тиббий 
буюмларнинг номи серияси ва упаковка миқдори кўрсатилади. 
Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг партиясини йўқ қилиниши 
маҳсулот эгаси ёки унинг вакили иштирокида амалга оширилади. 
Маҳсулот партияси йўқ қилингандан кейин комиссия аъзолари дори 
воситалари ва тиббий буюмларнинг йўқ қилинганлиги тўғрисида 
далолатнома тузади. 
Далолатномада қуйидаги маълумотлар келтирилиши керак: 
дори воситалари ва тиббий буюмлар партиясининг йўқ қилинган жойи, 
сана ва вақти; 
далолатнома тузилган жой, сана ва вақт; 
дори воситалари ва тиббий буюмлар номи (серия номери, яроқлилик 
муддати ва ишлаб чиқарувчи номи); 
йўқ қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар миқдори; 


580 
дори воситалари ва тиббий буюмлар партия эгаси (моддий жавобгар 
шахс); 
йўқ қилиш учун рухсат ким томондан қабул қилинган; 
йўқ қилиш усули тиббиёт мақсадларда ишлатиладиган товарларни йўқ 
қилишда иштирок этган комиссия аъзолари (фамилия, исми ва отасининг 
исми, лавозимлари кўрсатилган ҳолда). Далолатнома комиссия аъзолари 
имзоси билан тасдиқланади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 
апрелдаги 185-сон “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана 
реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги қарорнинг 3-иловасида сифатсиз, 
қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган 
дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан 
ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек 
муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон 
соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи далиллар аниқланган тақдирда 
муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда 
муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби белгиланган. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish