Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Қалбаки дори воситалари тўғрисида тушунча



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

Қалбаки дори воситалари тўғрисида тушунча
Жаҳон 
соғлиқни 
сақлаш 
ташкилоти 
маълумотларига 
кўра, 
қалбакилаштирилган дори воситалари дунёнинг деярли барча мамлакатида 
аниқланган. 1992 йил Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳалқаро 
фармацевтик ишлаб чиқарувчи фирмалар ассоциацияси ҳамкорликда 
ўтказган дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоларига бағишланган 
1-ҳалқаро анжуманда “қалбаки дори воситаси” тушунчасига таъриф берилди. 

Қалбаки дори воситаси
– бу олдиндан кўзда тутилган ҳолда ва алдов 
йўли билан чинлиги ёки олиниш манбалари бўйича ёлғон ёрлиқлар билан 
таъминланган фармацевтик маҳсулотдир”. 
Қалбакилаштириш нафақат оригинал воситалар, балки генерик дори 
воситаларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Қалбаки дори воситаларига 
керакли ингредиентли ёки бошқа ингредиентли, актив ингредиенти йўқ 
бўлган ёки керагидан кам миқдорда актив ингредиент сақлаган ҳамда 
қалбаки қадоқланган дори воситалари киради.
Фармацевтика бозори тизимига қалбаки маҳсулотларнинг кириб келиши 
натижасида қуйидаги ножўя ҳолатлар кузатилиши мумкин.


570 
Дори воситалари таркибида асосий таъсир қилувчи модданинг кам 
миқдорда бўлиши ёки умуман мавжуд эмаслиги билан боғлиқ ҳолда бемор 
организмида тегишли фармакотерапевтик таъсир вужудга келмайди. 
Агар дори воситаси ёрлиқда кўрсатилмаган таъсир қилувчи моддани 
сақласа, бемор организмига салбий таъсир қилувчи заҳарли ёки кераксиз 
биологик фаол модданинг тушиб қолишига олиб келади. 
Расмий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг маҳсулотига нисбатан 
ишончнинг сусайиши кузатилади. 
Ишлаб чиқарувчи фирмалар ва давлат муассасаларига иқтисодий зарар 
етади. 
Қалбакилаштирилган дори воситаларининг таснифланиши
Ўзбекистон Республикасига кириб келган ва сотилган қалбаки дори 
воситалари ишлаб чиқарилиши шароитларига кўра 6 та гуруҳга бўлинади.
Биринчи гуруҳ – таъсир қилувчи моддаси умуман бўлмаган дори 
воситалари. Бундай дори воситаларини “плацебо” (бўш воситалар) деб 
аталади. Бу дори воситаларини ишлаб чиқаришда, одатда, оддий нейтрал 
компонентлар (тальк, оҳак, бўр ва ҳ.к.), ҳамда табиий бўёқлар (лавлаги, сабзи 
ва бошқалар) қўлланилади. Бундай қалбакилаштириш тури кам учрайди ва 
қалбаки восита оригиналдан осон фарқланади. Бу дори воситалари нисбатан 
хавфсиз бўлсада, лекин даволаниш жараёнида самара бермайди. Бу усул 
билан асосан таблетка, ҳамда суртма дори воситалари ва геллар 
қалбакилаштирилади.
Иккинчи гуруҳ – бу гуруҳ воситалари таркибига асосий таъсир қилувчи 
модда ўрнига бошқа унга ўхшаш ингредиентлар киради, яъни асосий таъсир 
қилувчи модда ўрнига арзонроқ, аммо самарасизроқ модда киради. Кўпинча 
арзонроқ дори воситасининг ёрлиқланиши қимматбаҳо воситанинг 
ёрлиқланишига алмаштирилади. Масалан, оддий физиологик эритма 
флаконига самарали оғриқ қолдирувчи ёки онкологик воситаларнинг 
ёрлиқлари ёпиштирилади. Бундай гуруҳ дори воситалари ҳавфли бўлиб, 
кутилаётган терапевтик таъсирни кўрсатмайди.


571 
Учинчи гуруҳ – бу гуруҳ воситалари ёрлиғида кўрсатилган асосий 
таъсир қилувчи моддадан олиниши бўйича фарқланадиган модда сақлайди. 
Текшириш натижасида дори воситасининг таркиби мос келади. Аммо 
барибир дори воситаси қалбаки бўлади. Масалан: Bayer (Германия) 
концернининг аспирин қутичасига маҳаллий ишлаб чиқарилган ацетил 
салицил кислотаси солинган бўлади. Бу гуруҳ дори воситалари беморга катта 
зиён келтирмайди, аммо кўп ҳолларда қўлланилаётган воситанинг терапевтик 
таъсири паст бўлади.
Тўртинчи гуруҳ – бу гуруҳ дори воситалари ўз таркибида аниқ миқдорда 
таъсир қилувчи моддаларини сақлаб, аммо бирламчи қадоқлаш бўйича 
оригиналдан айрим элементлари билан фарқ қилади. Масалан, “Авентис” 
фирмасининг “Клафоран”, “Хиноин” фирмасининг “Но-шпа” воситалари 
оригиналларига мос келадиган ҳолда қалбакилиги аниқланган. Бу гуруҳ 
воситалардан бемор терапевтик самарани олиши мумкин, аммо дори 
воситаларини қонуний ишлаб чиқарувчилари катта зиён кўрадилар.
Бешинчи гуруҳ – “яримқалбаки” дори воситалари деб юритилади, улар 
етарли сифат даражасига эга, қонуний ишлаб чиқариладиган корхона 
номидан ишлаб чиқарилади, номланиши, таркиби ва упаковкалари таниқли 
фирмаларнинг “Бренд”лари бўлган оригинал воситаларига ўхшаш бўлиб, 
аммо уларни сотишда оригинал воситаларни ишлаб чиқарувчиларнинг 
интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлари бузилади. Масалан: “Шеринг Плау” 
фирмасининг “Целестодерм” воситасига дизайни ва упаковкаси бўйича 
ўхшатиб “Целектодерм” номли воситани бошқа фирма ишлаб чиқарган. 
Олтинчи гуруҳ – нусха дори воситалари бўлиб таркибида керакли 
таъсир қилувчи моддаларнинг айнан ўзи ва керакли миқдорда бўлади, ҳамда 
улар замонавий технологияси бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналарда 
(баъзида ишлаб чиқарувчилар ўзи томонидан) ишлаб чиқарилади. Охирги 
учта вариантдаги қалбаки дори воситалари катта ёки кичик қонуний ишлаб 
чиқарувчи фармацевтик корхоналар учун хосдир. Бу ҳол кўпинча таниқли 
фирмаларнинг у ёки бу ҳудуддаги филиалларида кузатилади. Бу нусхалар 


572 
фарқланиши мураккаб бўлган қалбаки дори воситалари гуруҳидир. Бундай 
дори воситасининг оригиналдан фарқланиши фақат махсус кимёвий 
лабараториядагина амалга ошириш мумкин.
Юқорида кўрсатилган қалбаки дори воситаларининг барча гуруҳлари 
соғлиқ учун зарар келтиради, чунки улар қонуний сифат назорт рўйхатидан 
ўтмайди. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish