Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Сертификатлаштириш схемалари



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

Сертификатлаштириш схемалари
Схема 1. Маҳсулот намуналари синовларининг ижобий натижалари 
асосида унинг мажбурий курсаткичлар ва биринчи навбатда безарарлиги 
бўйича мувофиқлигини боҳлашни кўзда тутади. Мазкур схема, шунингдек, 
буюртмачининг буюртмасида маҳсулот учун меъёрий хужжат аник 
белгиланмаган ҳолларда ҳам қўлланилади. 
Схема 2. Аккредитациядан ўтган лабораторияларда мажбурий 
кўрсаткичлар асосида маҳсулот синовини ўтказиш, кейинчалик ҳам, савдо 
тизимидан саралаб олинган танланма маҳсулот сифатини даврий равишда 
назорат қилиш жараёнларини ўз ичига олади. Мазкур схема бўйича назорат 
қилинган маҳсулот сертификат билан бирга, мувофиқлик белгиси билан 
ёрлиқланиши таъминланади. 
Схема 3. Маҳсулотнинг сифат назорати руйхатидан ташқари, 
Сертификатлаштириш идораси томонидан буюртмачининг ишлаб чиқариш ва 
сифат менежменти тизимини назоратини кўзда тутади (агар корхонада сифат 


563 
тизими ишлаб чиқилган ва сертификатлаштирилган бўлса). Мазкур схема 
асосида маҳсулотга Мувофиқлик белгиси берилиб, корхонада даврий равишда 
инспекцион назоратни ўтказиш мақсадида маҳсулот синовлари амалга 
оширилади. 
Схема 4 бўйича, Сертификатлаштириш идораси аккредитациядан ўтган 
лабораторияда ўтказилган синовлар баённомаси асосида мувофиқлик ва 
гигиеник сертификатини бериш билан бирга, ишлаб чиқарувчи корхона ва 
савдо тизимидан танлаб олинган намуналар синовларини ўтказиш орқали 
сертификатланган маҳсулотнинг инспекцион назоратини кўзда тутади. 
Маҳсулотнинг сақланиш муддати асосида назоратнинг даврийлиги 
белгиланади. Мазкур схема бўйича ҳам, маҳсулотни Мувофиқлик белгиси 
билан ёрлиқланиш кўзда тутилади. 
Схема 5. Сертификатлаштириш идораси томонидан маҳсулот синовлари 
билан бирга, ишлаб чиқариш ёки сифат менежменти тизимининг назорати ва бу 
назоратдан кейинги сертификатлаштирилган маҳсулот ва ишлаб чиқариш 
жараёнининг инспекцион назорати кўзда тутилган. Бу схема асосида ишлаб 
чиқариш ҳолати назоратида ишлаб чиқариш (сифат) тизимлари сертификацияси 
бўйича экспертларнинг иштироки зарурий шарт ҳисобланади. 
Схема 6. Сифат менежменти тизимини баҳолаш ва кейинчалик унинг 
инспекцион назорати учун Узстандарт агентлиги томонидан аккредитациядан 
ўтган сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш органи жалб этилади 
ва шу билан 5-схемадан фарқланади. 
Схема 7. Асосан импорт билан келтириладиган маҳсулот партиясини 
сертификатлаштириш 
учун 
қўлланилади. 
Бу 
схема 
бўйича 
сертификатлаштириш идораси, одатда, ўзининг аккредитациядан ўтган 
лабораториясига 
меъёрий 
ҳужжатлар 
талабларига 
асосан 
маҳсулот 
идентификациясини, сериядан намуналар танлаб олишни, ва кейинчалик 
амалга ошириладиган синовларни олиб бориш учун кўрсатма беради. 
Схема 8. Якка ҳолда ишлаб чиқарувчи, импорт қилинувчи ёки сотилувчи 
маҳсулотнинг синовларини амалга оширишда қўлланилади. Бунда синовлар, 


564 
баҳолаш ва сертификат муайян бир маҳсулотга оид бўлиб, кейинчалик 
буюртмачи томонидан сертификатланган маҳсулотнинг мувофиқлик белгиси 
билан ёрлиқланиш амалга оширилади. 
Схема 9. Маҳсулот сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини 
тасдиқловчи таъминотчининг декларацияси ва унга илова қилинган меъёрий 
ҳужжатларни мувофиқлигининг исботи сифатида қўлланишига асосланган. Бу 
схема билан буюртмачи аккредитациядан ўтган лабораторияда синовларнинг 
ўтказилиши ёки сифат менежменти тизимини сертификатлаштиришни ёхуд 
ҳам униси ҳам бунисини ўтказилишини таъминлаб, кейинчалик декларация 
қабул қилиб, стандартлаштириш идорасига сертификацияга буюртма беради. 
9-схемани қўллашнинг зарурий шарти – буюртмачи ихтиёрида 
маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини билвосита ёки бевосита 
тасдиқловчи барча ҳужжатларнинг булишидир. Агар мазкур шарт бажарилмаса, 
сертификатлаштириш идораси буюртмачига маҳсулотни бошқа схема бўйича 
сертификатлаштиришни таклиф этади. 
«Бир 
турдаги 
маҳсулотларни 
мажбурий 
сертификатлаштириш 
қоидалари»нинг VI бандига мувофиқ («Узстандарт» агентлиги томонидан 
2005 йил 7 сентябрда 340 сонли буйруқ билан тасдиқланган) Ўзбекистон 
Республикасида фармацевтик маҳсулотларга фақат 3, 4 ва 7 схемалар 
қўлланилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикасида дори воситаларини сертификатлаштириш 
асосан маҳсулот партияларини сертификатлаштириш йули билан амалга 
оширилади (7-схема), бу Республикада сотилаётган дори воситаларнинг 
асосий қисми яқин ва узоқ хориж мамлакатлардан импорт қилиниши билан 
боғликдир. 
Фармацевтик бозорини кўп қисмини эгалаган маҳалий ва хорижий 
фармацевтик корхоналар учун ишлаб чиқариш ҳолатининг назоратини ўз ичига 
олган схеманинг қўлланишини максадга мувофикдир (3, 4 схемалар). Бунда 
корхонага серияли ишлаб чиқариш учун мувофиқлик сертификати такдим 
этилади ва корхона ўз маҳсулотининг сериявий назоратидан озод этади. 


565 
Сертификат уч йил муддатга берилади, маҳсулотга мувофиқлик белгиси билан 
ёрлиқланиши мумкин. Бунда ишлаб чиқаришнинг сифат назорат тизими 
мавжудлиги ёки "Сифатли ишлаб чиқариш амалиёти" (GМР) талабларига 
мувофиқлиги асосий шарт бўлиб ҳисобланади. 
Хар бир муайян холатда қўлланиши мумкин булган сертификатлаштириш 
схемаси сертификация идораси томонидан буюртмачининг таклифи, 
келтирилган маҳсулотларнинг ҳажми ва келтирилиш муддати, синов 
усуллари, мазкур маҳсулотни ишлаб чиқариш ва истеъмолининг ўзига хос 
тарафларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 
Буюртмачи мувофиқлик сертификати бўлган ва мувофиқлик белгиси 
билан ёрлиқланган маҳсулотни реклама қилиш ҳуқуқига эга. Мажбурий 
сертификатлаштиришдан ўтиши лозим бўлган, аммо сертификатга эга 
бўлмаган маҳсулотни реклама қилиш руҳсат этилмайди. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish