Дори воситаларини қалбакилаштиришни бартараф этиш бўйича
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари бўйича чора-тадбирлар
Фармацевтика саноати.
Фармацевтика саноати қалбаки дори
воситаларини аниқлашда муҳим ўрин эгаллайди. Қўлланадиган чоралар:
1. Дори воситаларининг ҳимоя тизимини татбиқ этиш, ўз
маҳсулотларини қалбакилаштирилишини олдини олиш мақсадида ҳимоя
ёрлиқларидан ва бошқа воситаларидан фойдаланиш чора-тадбирларини
қўллаш;
2.Ўз омборида дори воситалари ва қадоқлаш материалларининг
ноқонуний ишлаб чиқарувчи ва қадоқловчиларга сотиш мақсадида
ўғирланишини олдини олиш.
Дори воситаларини хориждан келтирувчи ташкилотлар
.
Фармацевтика маҳсулотларини хориждан олиб келувчи ташкилотлар
қуйидаги чораларни кўришлари керак:
хориждан олиб келинаётган дори воситалари тегишли давлатларда
қонуний йўл билан ишлаб чиқарилганлиги кафолатланиши;
келтирилаётган давлатларда хавфсизлик чораларини ўрганиш ва
фойдаланиш;
четдан олинган дори воситаларига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
тавсиялари асосида расмийлаштирилган фармацевтика маҳсулотининг сифат
сертификатини имконият даражасида олиш.
1.Улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари
Фармацевтика маҳсулотлари билан улгуржи ва чакана савдо қилувчилар
қуйидаги чораларни кўришлари керак:
дори воситаларини фақат қонуний ва ишонли манбалардан сотиб олиш;
576
дориларнинг қалбакилигига ёки дори воситаларининг сифати,
самарадорлиги, ҳавфсизлиги шубҳали бўлган дори воситаларини сотиб
олмаслик, сотмаслик ёки етказиб бермаслик;
дори воситаларининг сифат назоратини визуал ва бошқа ноаналитик
усуллар билан ўтказиш, шу билан бирга, ёрлиқлаш сифатини ва қадоқлаш
материалларини, ишлаб чиқарувчининг номи ва манзилини текшириш.
2.Соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари
Ҳамма соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари қалбаки дори
воситаларига қарши курашга ўз ҳиссаларини қўшишлари керак. Дори
воситаларини тавсия этувчи шифокорлар баъзи бир дори воситалари
ишлатилганда даволанишнинг самарасиз кечишига алоҳида аҳамият
беришлари керак, чунки бу – дори қалбакилигининг белгиси бўлиши мумкин.
Қалбаки, деб тахмин қилинган дори воситалари ҳақида дори воситалари
сифатини назорат қилувчи миллий органларга хабар қилиниши, улар эса ўз
навбатида намуналар олиб, экспертиза ўтказишлари керак.
Истеъмолчилар.
Истеъмолчилар ҳам ўз шифокорларига қуйидаги
маълумотларни етказишлари керак:
1. Қўлланилган даволаш чораларига қарамасдан соғаймаслик ҳолатлари
тўғрисида;
2. Даволаниш давомидаги барча ножўя таъсирлар тўғрисида (кутилмаган
ножўя таъсирлар қўлланилаётган дори воситаларининг қалбакилигидан
далолат беради).
Дори воситаларининг қалбакилаштирилишини бартараф этиш каби
муҳим ва ижтимоий аҳамиятга эга муаммонинг ижобий ҳал бўлиши,
фармацевтика бозори муомаласига фақат сифатли, самарали ва безарар дори
воситалари киритишга алоқадор бўлган мутасадди ташкилот ва шахсларнинг
ҳамкорлигига боғлиқ.
577
Do'stlaringiz bilan baham: |