Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


 Гиёхванд дори воситалари ва психлтроп моддалар



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

 
9.2. Гиёхванд дори воситалари ва психлтроп моддалар 
муомаласини лицензиялаш тартиби 
Гиёхвандлик воситалари, психотроп модаллар ва прекурсорларнинг 
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом 
Вазирлар маҳкамасининг 2003 йил 16 июндаги № 315 сон Қарори билан 
тасдиқланган. 
Низом 
гиёҳвандлик 
воситалари, 
психотроп 
моддалар 
ва 
прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш 
тартибини белгилайди. 
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг 
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади. 
Лицензияловчи 
органда 
лицензиялар 
бериш 
тўғрисидаги 
ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг муддатларини узайтириш, улар 
юзасидан хулосалар тайёрлаш учун эксперт комиссияси ташкил этилади. 


333 
Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби 
Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат 
комиссияси билан келишган ҳолда лицензияловчи орган томонидан 
тасдиқланади. Эксперт комиссияси таркибига мажбурий тартибда 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик 
моддаларни назорат қилиш миллий ахборат-таҳлил маркази вакили 
киритилади. 
Эксперт комиссияси мажлислари ҳар ойда камида бир марта 
ўтказилади. 
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг 
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият фақат юридик шахслар томонидан 
амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: 
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни 
олиб кириш (олиб чиқиш); 
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни 
сақлаш; 
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни 
сотиш (бериш), тақсимлаш; 
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни 
ташиш; 
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни 
ишлаб чиқиш; 
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни 
ишлаб чиқариш, тайёрлаш; 
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан 
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда 
фойдаланиш; 
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан 
илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш; 


334 
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ 
қилиш; 
-гиёҳвандлик моддаларига эга бўлган ўсимликларни ўстириш. 
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан 
ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг 
экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек Ўзбекистон 
Республикаси 
Адлия 
вазирлигининг 
суд-экспертиза 
муассасалари 
фаолиятида фойдаланиш лицензиясиз амалга оширилади. 
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг 
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг бир неча турини амалга 
ошириш ҳуқуқига лицензия берилганда лицензияда ушбу фаолиятнинг ҳар 
қайси тури кўрсатилиши керак. 
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг 
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига 
намунавий (оддий) лицензиялар берилади. 
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг 
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия 5 
йил муддатга берилади. Лицензияни ёки лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа 
шахсларга бериш тақиқланади. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish