Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Гиёхвандлик воситаларини ёзиш қоидалари



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

Гиёхвандлик воситаларини ёзиш қоидалари 
Гиёхвандлик воситалари соф холда ёки индеффирент тўлдирувчилар 
билан биргаликда қандай дори шаклида бўлишидан катъи назар (шу билан 
бир каторда тайёр дори воситалари) амбулатория шароитида даволанувчи 
касаллар учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томо-
нидан тасдиқланган намуна асосида даволаш муассасаларининг штампи ва 
юмалоқ мухри босилган, рецепт ёзувчи шифокорнинг шахсий мухри босил- 
ган махсус пушти рецептура бланкларига ёзилади. 
Гиёхвандлик воситалари учун махсус пушти бланкларида ёзилган 
рецепт унга имзо чеккан шифокор қўли билан ёзилган бўлиши, бундан 
ташқари рецепт даволаш-профилактика муассасасининг бош шифокори ёки 
бўлим мудири томонидан имзоланган бўлиши керак. Улар беморларга гиёх-
вандлик воситалари тавсия этганликлари учун тўлиқ жавобгардирлар. 
Амбулатория-поликлиника муассасалари (бўлимлари)нинг даволовчи 
шифокорлари беморларга улар аввал тавсия этган гиёхвандлик восита-


355 
ларидан бўшаган ампулаларни бемор ёки унинг қариндошлари томонидан 
рецептда кўрсатилган миқдор (сон)да қайтариб топширилган холдагина қайта 
тавсия этишга хақлидир. 
Даволовчи шифокорларда кундалик ишлари учун керак бўлган рецеп-
тура бланклари қулф остида сақланиши керак. 
Шифокорлар рецептда аввал гиёхвандлик воситаларининг номини, 
сўнгра бошка ингредиентлар номларини ёзишлари зарур. 
Даволаш-профилактика 
муассасаларининг 
талабномалари 
ва 
рецептларда гиёхвандлик воситаларининг номлари фақат лотин тилида, 
штампи, муассаса муҳри ва раҳбарининг ёки даволаш қисми бўйича 
ўринбосарининг имзоси қўйилган махсус пушти бланкларда ёзилади; 
талабномада албатта, бўлим ёки кабинетнинг номи кўрсатилиши, шунингдек, 
тавсия этилаётган дори воситаларининг ишлатилиши (инъекция учун, сиртга 
қўллаш учун, ичиш учун, кўз томчилари ва х.к.) кўрсатилиши керак; 
касаллик тарихининг тартиб рақами, дори воситалари тавсия этилган 
беморнинг исми, шарифи кўрсатилади. 
Битта пушти рецептура бланкида фақат бир номдаги гиёхвандлик 
воситаси даволовчи шифокор томонидан аниқланган, миқдори етти кунлик 
эхтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак. Рецептда дори воситасини 
кун давомида неча марта ва канча муддат қўлланилиши кўрсатилиши, 
«маълум бўлган» мазмундаги умумий кўрсатмаларни қўллаш билан 
чекланишга рухсат этилмайди. Суюқ моддаларнинг миқдори миллилитр, 
граммларда ёки томчиларда, бошқалари эса граммларда кўрсатилади. 
Амбулатория шароитида даволанувчи беморлар учун ёзиладиган 
рецептларда наркоз учун қўлланиладиган препаратларни ёзиш ман этилади. 
Инкурабел онкологик касалликлар билан оғриган беморларни даволаш 
учун ёзиладиган бир рецептдаги гиёхвандлик воситаларининг миқдорини 
икки марта ошириб ёзилиши мумкин. Бу ҳолда, онкологик касаллик билан 
оғриган бемор даволаш-профилактика муассасаси рахбарининг мазкур 


356 
Низомнинг 8-иловаси кўринишида ёзиладиган ёзма буйруғи билан, яшаш 
жойига кўра гиёхвандлик воситаларини оладиган дорихонага бириктирилади. 
Гиёхвандлик воситалари учун ёзилган рецептлар ёзилгандан сўнг 10 
кун ичида яроқлидир. 
Гиёхвандлик воситаларига кайта рецепт ёзишга бемор томонидан 
ишлатилган гиёхвандлик воситасининг ампулаларини топширгандан сўнг, 
аввал ёзилган гиёхвандлик воситасини дорихонадан берилган муддатидан 
бошлаб 10 кун ўтгач беришга рухсат этилади. 
Ўрта маълумотли бўлган тиббиёт ходимлари гиёхвандлик воситаларига 
рецепт ёзиш хуқуқига эга эмаслар. 
Ёзилган рецепт юқорида айтиб ўтилган талаблардан бирортасига жавоб 
бермаган ёки таркибида номутаносиб доривор модда ёзилган холатларда 
рецепт яроқсиз ҳисобланади. 
Барча нотўғри ёзилган рецептлар дорихоналарда қолдирилади ва 
«Рецепт яроқсиз» деган штамп билан белги қўйилади хамда махсус дафтарда 
қайд этилади ва рецепт ёзиш қоидаларини бузган ходимга нисбатан тартибга 
чақирувчи катъий чоралар кўриши учун даволаш-профилактика муассаса- 
сининг рахбарига хабар берилади. 
Гиёхвандлик воситалари сақловчи дори воситаларнинг рецептлари 
дорихона муассасаларида 5 йил давомида сейф ёки металл шкафларда 
сақланади. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish