Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар 
Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга 
қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: 
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган ўрни 
(почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб 
рақами; лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга 
оширилиши мўлжалланаётган тури; 
юридик 
шахснинг 
рўйхатдан 
ўтказилганлиги 
тўғрисидаги 
гувоҳноманинг нусхаси; 
лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим 
тўланганини тасдиқловчи ҳужжат; 
ички ишлар ҳудудий органининг бинонинг гиёҳвандлик воситалари, 
психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга 
мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси; 
санитария назорати органларининг биноларнинг ёки шарт-
шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси; 
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 
ҳудудий органининг ишлаб чиқариш шароитларининг экология талабларига 
мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (прекурсорлар ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ фаолият амалга оширилганда); 


337 
лицензияланадиган 
фаолият 
турини 
амалга 
ошириш 
учун 
фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-
ускуналарига мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи 
ҳужжат; 
ер участкаларидан фойдаланишнинг қонунийлигини тасдиқловчи 
ҳужжатлар; 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори-
воситалар ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош 
бошқармасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ишлаб 
чиқариш шароитларининг белгиланган стандартларга мувофиқлиги 
тўғрисидаги хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда); 
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг хулосаси 
(гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан 
ветеринарияда фойдаланилганда); 
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши 
(сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги 
масъул ходим учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисидаги диплом 
(нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ҳамда уни лавозимга тайинлаш 
тўғрисидаги буйруқ нусхаси; 
юридик шахс штатида сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, 
токсикомания, алкоголизмга дучор бўлган диспансер ҳисобида турувчи 
ходимларнинг, шунингдек қасддан қилинган жиноят учун суд ҳукмини 
ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра 
гиёҳвандлик 
воситалари 
ва 
психотроп 
моддалардан 
фойдаланиш 
имкониятига эга бўладиган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги, тегишли 
тиббиёт муассасалари ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 
маълумотномалари албатта илова қилинган ҳолдаги маълумотлар. 
Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган 
ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди. 


338 
Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг эксперт комиссиясига лицензия 
талабгори томонидан бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома 
билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади. 
Ҳужжатлар лицензияловчи орган эксперт комиссияси масъул котиби 
томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар 
қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига 
юборилади (топширилади). Эксперт комиссияси масъул котиби жойида 
бўлмаганлиги сабабли ҳужжатларни қабул қилишнинг рад этилишига йўл 
қўйилмайди. Эксперт комиссияси масъул котиби вақтинча бўлмаган 
тақдирда унинг функцияларини лицензияловчи орган томонидан, 
белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради. 
Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги 
учун лицензия талабгори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига 
мувофиқ жавоб беради. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish