М е ҳ н а т т а ъ л и м и ў Қ и т и ш м е т о д и к а с и


 Мехнат таълимининг мақсад ва вазифалари



Download 8,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/103
Sana05.07.2022
Hajmi8,59 Mb.
#740343
TuriУчебное пособие
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   103
Bog'liq
Mexnat ta’limi metodikasi

2.2. Мехнат таълимининг мақсад ва вазифалари
Уқитувчи рахбарлигида ўкувчилар томонидан бажарилган аклий ва жисмоний 
харакатлар жараёнидан иборат бўлиб, якуний натижада уларни мехнат куроллари, 
воситалари ва жараёнлари хақидаги билимларни хдмда маълум соҳадаги ишлаб 
чикариш мехнатини бажариш учун зарур. Амалий кўникма ва малакаларни 
эгаллашлари негизида онгли равишда касб танлашга хамда жамият ва шахс 
фаровонлиги йулида мехнат фаолиятига кўшилишларига имкон берувчи шахсий 
сифатларни ва тафаккурларни ривожлантиришга каратилган ўқув фанидир.
Мехнат таълимининг максади-.
Укувчиларда умуммехнат кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларнинг 
кизикишлари, кобилиятлари, касбий мойилликларига кўра, касб-хунар турларини 
танлашга асос бўладиган хислатларни, умуммехнат маданиятини шакллантириш ва 
ривожлантириш;
Халк хўжалигининг турли сохалари, уларда ишлатиладиган техника ва 
технология тўгрисида билимлар бериш, мехнат оркали яқинроқ танишишларига 
имкон яратиш, уларни харидоргир маҳсулотлар ишлаб чикариш технологияларига 
ўргатиш;
Юкори синфларда мехнат таълими 
ишчи 
мутахассисликларнинг касбий 
фаолиятида кўлланиладиган турли хил асбоб-ускуналар, жихозлар, мосламалардан 
фойдаланишни ўргатиш; механизациялаштирилган ва электрлаштирилган воситалар 
билан ишлашни; технологик билим ва малакаларни, мехнат конунчилиги, хавфсизлик 
техникаси, санитария-гигиена коидалари асосларини ўргатиш;
Турли ишлаб чикариш сохалари мазмунига тааллукли дастлабки маълумотларни 
ўргатиш, ўлчаш-текшириш асбобларидан, маълумотномаларидан фойдалана олиш,


мехнат амалиётларини бажариш, олинган натижаларни кўйилган талаблар билан 
таккослаш оркали хулоса чиқаришга ўргатиш;
Ўқувчиларга билимга интилиш ва мехнатга мухдббат, мохнат кишисига нисбатан 
Хурмат ҳиссини сингдириш, уларни жамоатчилик, Ватанга садокат рухида тарбиялаш;
Ўкувчиларни бозор иктисодиёти қонуниятлари талаблари асосида сифатли, 
ракобатбардош 
истеъмол 
моллари, 
мехнат 
махсулотлари 
етиштиришга 
ва 
етиштирилган махсулотларни истсъмолчиларга етказиш воситаларини ўрганиш, иш 
бошқарувчи (менежерлик) унсурларини, хомийлпк, ишбилармонлик сифатларини 
шакллантириб бориш ва ривожлантириш;
Халк хунармандчилиги касбларини ўргатиш оркали халкларнинг миллий рухини 
яшаш тарзини, анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш. Миллий кадриятлар, 
тарихий ёдгорликлар, халк усталарининг бой меросини ўргатиш ва улардан ўз амалий 
фаолиятида фойдаланиш кўникмаларини мустахкамлаш;
Мехнат таълими ва касбгача тайёрлаш жараёнларида ахборот технологиялари ва 
компьютер техникаси, янги технология ва жихозларнинг кўлланилиши сохаларини 
замонавий талаблар даражасида ва жахон тажрибаларига мос холда ўрганишларни 
таъминлаш.
Мехнат таълими негизида касбларга йўналтириш жараёнлари олдига кўйилган 
юкоридаги вазифаларнинг бажарилишини назорат килиш мавжуд таълим стандарти 
воситасида амалга оширилади. Мехнат таълими стандарти умумий ўрта таълим 
мактабларида мехнат таълимининг таянч мавзуси битирувчиларнинг мехнат таълими 
касб танлашга тайёргарлик даражасини белгиловчи мсъёрлар мажмуаси бўлиб, у 
давлатнинг таълим сохасидаги меъёрий хужжати хисобланади. Давлат таълим 
стандартида белгилаб қўйилган кўрсаткичларга эришиш давлат томонидан талаб 
қилинади ва ўз навбатида бу кўрсаткичларга эришиш учун зарур бўлган таълим 
имкониятлари таъминланади.
Ўқувчиларнинг мехнат таълимини амалга ошириш учун куйидаги ташкилий ва 
услубий вазифаларни хал килиш лозим;
Ташкилий вазифалар. Мехнат таълим бўйича назарий машгулотлар учун ташкил 
қилиш ва уларда хавфеиз ва купай мехнат шароитларини яратиш.


Ўқувчиларни машгулотлар учун зарур хом ашё. материал, асбоб-ускуналари 
билан таъминлаш \а м д а мосламалар. механнзмлар. станоклар билан амалий ишлаш 
жараёнини ташкил килиш.
Санитария-гигиена х,амда мехнат хавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатларда 
белгиланган талабларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш ва мунтазам назорат қилиб 
бориш. Укувчиларнинг турли касблар бўйича мехнат жараёнлари ва касб )галари 
билан якиндан танишишларини амалга ошириш хамда касб танлашга тайёрлаш 
оркали уларнинг касбгача тайёргарликларини амалга оширишдан иборат.
Ушбу максадни амалга ошириш учун куйидаги таълимий-тарбиявий ва 
ривожлантирувчи вазифаларни бажариш лозим бўлади;
Таълимий вазифа - укувчиларнинг баркамол шахслар бўлиб шакллантириш учун 
уларга мехнат жараёнлари, касблар, умумий технология, техника ва ишлаб 
чикаришнинг илмий асосларини ўргатиш, камида учта касб билан дастлабки, 
таништириш орқали уларнинг касбгача тайёргарликларини амалга ошириш ва касб- 
хунар коллежларида таълим олишга тайёрлашдан иборат.
Тарбиявий вазифа - укувчиларнинг меқнат кўникмаларини шакллантириш 
жараёнида меҳнат ва касбга 
муносабатларида 
юкори 
а\лоқий 
сифатларни, 
мехнатсеварлик, ватанпарварлик ва тадбиркорликни рнвожлантириб боришдан 
иборат.
Ривожлантирувчи 
вазифа 
-
мехнат 
таълими 
машғулотлари 
жараёнида 
ўқувчиларга аклий, жисмоний, бадиий-эстетик тарбия ва таълим-тарбия бериш, 
касбгача тайёргарликларини амалга ошириш оркали уларнинг баркамол шахслар 
бўлиб етишишларига ёрдам беришдан иборат.
Мехнат таълим фанининг мазмуни шартли равишда учга, яъни мехнат таълими 
тайёргарлиги. 
касблар бўйича тайёргарлик 
ва касбгача 
махсус тайёргарлик 
қисмларига бўлинади. Бу кисмлар хар бир даре машгулотларининг таркибига сингиб 
кетган бўлиб, уларнинг ўқитувчилар ва услубчилар томонидан илмий-услубий 
нуктаи-наэаридан хисобга олинган холда тахлил қилиб борилиши мехнат таълими 
машгулотларининг аник максадга йўналтирилган бўлишини таъминланди.
Мехнат таълимининг мактаб атрофидаги корхона, ташкилот ва касб-хунар 
коллежларида кенг таркалган сохалар, касбларга йўналишлари, вазифалари, мақсад ва 
мазмуни мувофик танлаб олинади. Шунга кура хар бир мактабда мехнат таълимининг


юкорида кайл этилган йуналишлари асос килиб олиниши ва уларнинг мазмунига хос 
касблар билан укувчиларни йўналтирилади.
Бу борада корхоналар. жамоа хўжаликлари, ташкилотлар, муассасалар билан 
доимий алока ўрнатилади. Бунинг учун расмий хужжатлар: меъёрий режалаштирувчи 
хужжатлар, устахонада хавфсизлик техникаси, санитария-гигиена, биринчи ёрдам 
кўрсатиш коидаларига дойр хужжатларни юритиш максадга мувофикдир.
Услубий вазифалар: машгулотларнинг ярим ва бир йиллик иш режаларини 
тузиш. Бунда махаллий шароитлар, эхтиёжлар ва имкониятларни хисобга олган холда, 
касблар таснифи асосида, укувчиларни якиндан таништириш мумкин бўлган касб 
турларини танлаш.
Ўғил ва киз болаларнинг ўзларига хос мехлат машғулотларини ва касб 
танлашларини амалга ошириб бориш. М ашгулотларда замонавий илгор педагогик 
технологиялар. Янги дидактик воситалардан кенг фойдаланиш, мехлат таълими ва 
тарбиясининг бирлигини таъминлаш. Ўқувчиларнинг турли касбларга тегишли 
дастлабки мехнат кўникма ва малакаларини. мехнатсеварликни шакллантириш.
Мехнат таълими жараёнида укувчиларни 
аклий 
ва ахлокий 
жихатдан 
ривожлантириб боришда уларнинг ёш хусусиятларини, шахсий психологик ва 
физиологик сифатларини хисобга олиш.
Ўкувчиларни касбга йўналтириш ишларини олиб бориш.
Ўқувчиларни билим, кўникма ва малакаларини рейтинг тизими асосида назорат 
килиб бориш.
Мактабда м е\нат таълими ва тарбияси, касбга йуналтириш жараёнини ташкил 
килиш 
хамда 
уни 
амалга 
оширишда 
педагогика, 
дидактика, 
психология, 
физиология,методика ва махсус фанларнинг илмий хулосаларидан кенг фойдаланиш 
кўзда тутилган. Машгулотлар мавзуи амалиёт билан, ўкув мазмуни тарбиявий 
муаммоларни ҳал килиш билан уйғунлаштирилган холда бўлишини таъминлайди.
Мазкур ўкув дастури асосида олиб борилган ўкув-тарбия ишлари натижалари. 
укувчиларнинг ўзлаштиришларини аниқлаш ва назорат қилиш Давлат таълим 
стандарти асосида амалга оширилади.
Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9 синфларида ўқувчиларни сони шах,ар 
мактабларида 25 ва ундан ортиқ, кишлок мактабларида 20 ва ундан ортик бўлса, 
мехнат таълими дарслари шу синфдаги икки гурухга ажратилган холда олиб борилади.


Халқ хунармандчилиги айрим нодир касбларни ўргатиш учун уста-шогирд ёки 
ота-ўгил, она-киз шаклларидан фойдаланилади. Бундай машгулотларни тегишли халк 
усталари билан мактаб ўртасида тузиладиган шартномалар асосида ташкил қилинади.
Дастурдаги меҳнат йуналишлари бўйича машгулотларни ташкил килиш ва 
ўтказиш кетма-кетлиги махаллий шароит ва имкониятлар хисобга олинган х.олда 
ўқитувчи томонидан хал килинади.
Юкорида қайд этилган мехнат таълимини ДТС максад ва вазифаларидан келиб 
чиқкан холда - меҳнат таълими методикаси юзасидан меҳнат таълими ўкитувчисини 
тайёрлаш жараёнида катор дидактик вазифалар хам хал килинади. Буларнинг энг 
мухимларидан бири мактабдаги мехнат таълими вазифаларини, мактаб дастурлар 
мазмунини, уларнинг гоялари ва ташкилий тамойилларини очиб беришдан иборат. 
Бунинг мух.имлиги шундаки, мактабдаги мехнат таълимининг вазифалари хам, мактаб 
даетурининг мазмуни хам доимо ўзгариб туради. Уқитувчи шунга тайёр бўлиши 
керакки, у узининг педагогик фаолияти давомида меҳнат таълими мазмуни бир неча 
марта қараб чнкишга янгн такомиллашган дастурлар билан ишлашга хам мажбур 
бўлади. Буни фан-техника тараққиётининг ривожи, жамият тузумининг бутун тизими 
такозо этади. Ш у сабабли мактаблар ривожланишининг маълум даври учун 
характерли мехнат таълимининг вазифалари ва мазмунини шунчаки билиб, эслаб 
колишнинг ўзи камлик қилади. Уларнинг келиб чикиш сабабларини улар заминида 
кандай методологик ва педагогик йўл-йўриклар борлигини хам билиб олиш керак. 
Шундагина м е\н ат таълимининг вазифалари ва мазмунидаги ҳар қандай асосли 
ўзгаришларнн идрок килиш ва тушунтириш осон бўлади.
Мехнат 
таълимининг 
вазифалари 
билан 
мазмуни 
мураккаб 
диалектик 
боғлиқликда бўлади. Буни тушуниб етмоқ учун шуни назарда тутмоқ керакки, мехнат 
таълими вазифалари турли даражада кўйилади ва хал килинади.
Биринчи - олий даражада мехнат таълими мактаб низомининг элементи 
сифатида, яъни умуммактаб вазифаси ўқувчиларда маънавий-маърифий ва истиклол 
дунёқарашини шакллантиришдан иборат. Ўқув жараёнларига хам, бутун педагогик 
синфдан ташкари фаолиятига хам тааллуқли бу вазифани беистисно хамма ўқув 
предметларн амалга оширади.
Таълимни унумли мехнат билан қўшиш, политехник таълим, мехнат тарбияси 
асосида - укувчиларни касбга йўллаш каби вазифалар кўпчилик ўкув предметлари,


мехнат таълими билан биргаликда хал килинади. Бу вазифаларни хал килишда мехнат 
таълими алохида рол ўйнайди, чунки мехнат машгулотларида укувчиларни унумли 
мехнатга жалб этиш, хоэирги замен ишлаб чикариши асослари билан таништириш, 
уларда оммавий ишчи касбларига муҳаббат уйготиш ва шу касблар хакида етарлича 
тўлик тасаввур хосил килиш учун кулай шароитлар вужудга келади.
Умумий мактаб вазифаларини хал килишда мехнат ўқитувчиси бошка 
ўқитувчилардан ажралмаган холда ишлаши ва ўз фаолиятини уларнинг фаолияти 
билан бирлаштириб бориши мухимдир. Ш ундай килинганда уларнинг ишлари 
такрорланишдан ҳоли ва янада максадга мувофикроқ бўлади.
Кўрсатилган вазифалардан ташқари яна торрок вазифалар хам кўйилади ва улар 
асосан мехнат таълими даражасида ҳал қилинади ёки булар умумий мактаб 
вазифалари бўлиб, ўзига хос махсус вазифалар билан бирга амалга оширилади. Булар 
иккинчи даражадаги вазифалардир. Масалан, техник ижодиётнинг ривожланиши, 
тажриба ишларида катнашиш, мактаб шароитида асосан мехнат таълими жараёнида 
ва ш у таълим асосида ташкил килинган синфдан ташкари ишда содир бўлади. 
Материалларга ишлов бериш, машиналарга хизмат кўрсатиш ва хоказоларга дойр 
амалий билим ва малакаларнинг шаклланиши хакида хам шуни айтиш мумкин.
Мехнат жараёнида укувчиларни хар томонлама ривожлантиришнинг мухим 
воситасидир, физиологик нуктаи назардан тўгри ташкил қилинган мехнат таълими 
бола организмининг жисмоний ривожланишига ёрдам беради. Врач-гигиенистлар 
ўтказган тадкикотлар устахоналардаги амалий ишларни синфда ўтказиладиган 
машгулотлар билан алмаштириб туриш укувчиларнинг мехнат кобилиятини 
оширишини кўрсатди. Мехнат таълими жараёнида жисмоний фаолият аклий фаолият 
билан омухталашади ва укувчиларнинг буюмлар конструкциям , уларни тайёрлаш 
технологиясини ишлаб чиқиш ва бошка катор ижодий вазифаларни хап килишларига 
тўгри келади. Ш ундай килиб мехнат таълими фикрлаш фаолияти билан бирга амалга 
ошади. Бу эса, укувчиларнинг аклий ривожланишига имкон беради.
Мехнат таълимининг ғоявий-сиёсий, ахлокий тарбия учун ахамияти катта. 
Ижтимоий фойдали нарсалар яратиб, унумли мехнатда катнашнб, укувчилар 
ўзларини ишлаб чикариш катнашчилари, деб хисоблайдилар. Улар жамият ва шахсий 
мулкка қандай ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш талабига хакикатда тушуна


бошлайдилар. мехнат кишиларини хурмат кила бошлайдилар, улардан намуна олиш га 
харакат киладилар.
Мехнат таълими ваэифаларидан бири - бу мехнат жараёнида эстетик тарбия 
учун шароитлар яратилади. Агар укувчилар чиройли буюмлар ясашса, жамиятга 
фойда келтирганларидан маънавий қониқиш хосил қнладилар ва эстетик швк хам 
оладилар. Шу билан уларда бадиий дид хам тарбияланади, шаклларнинг уйгунлиги 
хакида тўғри тасаввурлар таркиб топали.
Нихоят. учинчи даражадаги вазифалар хар бир ўкув мавэуси. машгулоти 
доирасида ифодаланади.
Вазифалариинг хар хил даражалари хакида гапириш, уларни бир-биридан фарк 
қилишга шунинг учун \а м тўгри келадики, уларнинг хар биридаги вазифа ва мазмун 
ўзаро бир хил боғлик эмас.
Биринчи даражадаги вазифалар бевосита халқ таълими ҳақидаги истиклол 
таълимотдан келиб чиқади.
Ҳукуматнинг карорлари, конунчилик актлари билан белгиланади. Мехнат 
таълимининг мазмуни эса шу ваэифапарга тўла богликдир, яъни шу вазифаларга кўра 
белгиланади. Лекин мактаб таълими мазмунига биринчи даражадаги вазифалар 
қўядиган талаблар бир вақтда қатор предметларга нисбатан шунчалик умумий 
характерга эгаки - бу бевосита ўкув дастурларини тузиш га имкон бермайди.
Масалан, таълимни унумли мехнат таъминлаш зарурлиги мактабдаги ўқитиш 
мазмунига. жумладан, мехнат таълими мазмунига катор талаблар кўяди:
1.Укувчиларнинг амалий фаолиятлари имкониятига караб унумли мехнатни ўз 
ичига олиши керак.
2.Укувчиларнинг унумли мехнати, уларнинг ўқув фаолиятининг таркиби ва 
кўшилиб кетиши керак.
3.Унумли мехнат мазмунида болаларнинг ёш имкониятлари. мехнат таълими 
вазифалари ишлаб чикариш мухитининг характер» хисобга олиниши керак.
4.Мактаб таълими ишлаб чиқариш малакасини бериш билан тугалланиши керак.
Мехнат таълими мазмунига политехник таълим вазифалари асосида катор
талаблар кўйилиши мумкин:
1.Ҳамма ўқувчилар хозирги замон ишлаб чикариши асослари хакида бир хил 
хажмдаги билимларни олиши керак.


2.Ўкув материаллар знг кўп таркалган техника ва технология объектларидан 
иборат бўлиши лозим.
3.Уқув материалида таълим жараёнида ишлаб чиқаришнинг аралаш сохдпари 
бўйича ўзлаштирилган билим ва малакаларни кўчириш учун шароитлар бўлиши зарур. 
Мазмунга нисбатан биринчи даражали вазифалардан келиб чиқадиган талаблар икки 
даражали вазифаларни такозо килади, яъни ўкув предмети сифатидаги мехнат 
таълими учун хусусий бўлган ва меҳнат таълими доирасида \а л килинадиган 
вазифаларни куйидагича ифодалаш имкониятини беради:
1.Меҳнат таълими вазифаларига укувчиларнинг ёш хусусиятларини хисобга 
олган холда ёндошиш.
2.Мехнат таълими жараёни имкон борича максимал хажмдаги унумли мехнат 
билан фаолиятига таркибан киритиш.
3.Меҳнат таълими мазмунини укувчиларнинг ёши ва мактабнинг ишлаб чиқариш 
муҳитини хисобга олган холда дифференциациялаш.
4.Ҳар бир ўқувчини бир хил хажмдаги политехник билим ва малакалар билан 
қуроллантириш.
5.Мехнат таълимининг бошка укув предметлар билан богланишини таъминлаш.
Иккинчи даражали вазифалардан укув предмети сифатидаги мехнат таълими
мазмунига кўйиладиган талаблар чикади.
1.Мехнат таълими мазмуни ёш хусусиятлари хамда таълим жараёнида 
қўйиладиган вазифаларни (масала) хисобга олган холда босқичларга ажратиш 
максадга мувофиқ
2.Уқув дастурларининг мазмунида ўқитиш боскичлари орасидаги изчиллик 
назарда тутилиши керак. Бунинг учун хамма синфлар учун дастурларнинг ягона 
таркиби бўйича тузиш лозим. Мактабларнинг иш тажрибаси бундай таркиб 
куйидагиларни ўз 
ичига 
олиши 
зарурлигини кўрсатмоқца: 
материалларнинг 
хоссалари хакидаги назарий маълумотларни тажрибалар жараёнида бу хоссаларни 
ўрганишни материалларга ишлов беришни ва бунда ишлатиладиган мехнат 
куролларини, иш лаб чикариш процесси ва ишлаб чикариш шароитида материалларга 
ишлов бериш билан боглик бўлган асосий касбларнинг тавсифи.
3.Мехнат таълими мазмунининг дкфференциацияланишини таъминлаш учун уни 
хар хил вариантларда бериш. Мехнат таълимининг кайси боскичларида м е\нат


таълими мазмунини дифференциациялаш максадга мувофиклигини ва буни амалга 
оширишда нимага амал килиш кераклигини аниклаш зарур.
4 .Укувчилар хар хил дастурлар бўйича ўкитилиши мумкин, аммо уларнинг 
хозирги замон ишлаб чикариши асослари хлкидаги тасаввурлари хджми бир хил 
бўлиши, шу сабабли хамма дастурларга билим ва малакаларнинг баъзи стабил қажми 
киритилиши зарур,бунинг асосий вазифаси ўкувчиларнинг политехник тайёргарлиги 
бир хил савияда бўлишини таъминлашдан иборатдир.
Иккинчи даражадаги вазифалардан келиб чиқадиган ўқув предмети сифатидаги 
ме\нат таълими мазмунига куйиладиган талаблар асосида укув дастури тузилади. 
Аммо бўлим ва темаларга ажратилгаи маълум дастурларга эга бўлинганда х,ам, 
конспект материални чоп этишда кандай вазифалар (масалалар) кўйиш кераклигини 
хал килиш лозим. Булар эса учинчи даражадаги вазифалар бўлади. Бу вазифалар 
умумий йўсинда, масалан, бундай ифодаланиши мумкин кўзланган аниқ малакаларни 
шакллантириш, берилган аник маълумотлар билан таништириш, ўкувчиларни 
берилган аниқ ўрганиш объекти базасида техник ижодий фаолиятга катнаштириш ва 
хоказолар.
Кўриниб турибдики. учинчи даражали вазифалар ўкув материаллар мазмунини 
белгиламайди, аксннча ана шу материал мазмунидан келиб чикади. Албатта бунда 
вазифалар мазмунига таъсир килади, аммо бу укув дастурига таъсир килмайди. 
Масалан, дастурда укувчилар мех,нат объектларининг тахминий рўйхати мавжуд: 
укитувчи дарснинг дидактик вазифаларидан келиб чиқиб, ўқитувчи дастурига 
қўшимча киритади, аммо бу мазмун нуктаи назаридан принципиал ҳисобланмайди.
Шу билан бирга умуман жамият ривожланишининг муайян боскичи доирасида, 
хусусан, умумий таълим мактабида мехнат таълими вазифалари ва мазмунининг 
стабиллиги таъминланиши керак. акс ҳолда таълим жараёнида ўкув адабиёти билан 
етарлича самарали ўкитиш методикаси билан таъминлаб бўлмайди, мехнат таълими 
боскичларининг изчиллигига мехнат таълимини фан асосларига дойр предметларни 
ўқитиш билан боглашга эришиб бўлмайди.
Мехнат таълими вазифалари ва мазмуни хакидаги саволга бир хил жавоб олиш 
яна икки \о л билан мураккаблашди:
Биринчи, олдин кўриб чикариш сохаси бўйича укувчилар ўзлаштира олишлари 
мумкин бўлганда кўпрок хажмдаги билим ва малакалар жавоб беради. Шу сабабли


ўкув материалини танлашга аииқ эга бўлиш керак. Ўкув дастурларини тузувчилар 
хозирча бундай мезонларга эга эмаслар. Масалан. техник мехнат дарсларида асосий 
вакт ёгоч ва металларга ишлов бериш, материалларга ишлов бериш билан 
таништириш доирасини хар хил технологик жараёнларни бажариш хисобини 
кенгайтириш керак, деб хисоблайдилар.
У томон хам, бу томон хам ўзининг хақлигига етарлича ишончли далиллар 
келтира олмаётирлар. Шу сабабли мактабдаги мехнат таълимининг анъанавий 
мазмунига, хажмига асосланиб вактинча хал қилинди. Шунга кўра, бу масала мехнат 
таълим мазмунининг самарали критерийларини танлашда тухтатилди.
Иккинчидан, мехнат таълимининг умуммактаб вазифалари баъзан мехнат 
таълимига зид талабларни кўяди. Бу хол таълимни унумли мехнат билан қўшиш ва 
политехник таълим каби фундаментал вазифалар мисолида яқкол кўринади.
Мутлако равшанки. аник амалий ишга канча кўп вакт ажратилса, таълимни 
унумли мехнат билан кўшишни амалга ошириш шароити шунча яхши бўлади. Шу 
нуктаи назардан дастурнинг бутун ўқув вакт и дан 20 фоизини назарияга ажратиш 
талаби анча асосли кўринади. Ўкувчиларни хозирги замон ишлаб чиқариши асослари 
билан таништирадиган политехник таълим вазифаларидан келиб чикиб, бу талабни 
мутлақо бошкача бахолаш мумкин. Чунки ана шу вазифаларни бажариш учун 
экскурсиялар ўтказиш, кинофильмлар ва диафильмлар намойиш килиш, халк 
хўжалигининг хар хил тармоклари, техника объектлари. технология ва хоказолар 
хакида хикоялар қилиш керак. Ш у нуктаи назардан вактнинг 20 фоизига кам 
кўриниши мумкин. Демак, бу масалага бир томонлама ёндошиш нотўгридир. Лекин 
афсуски, баъзан бунга йўл кўйилмоқда. Мехнат таълими тарихининг яқин ўтмиши 
бунга жуда яккол мисол бўлади.
1955 йилда мактабларда мехнат таълими жорий кнлингандан кейин юкори 
синфларда бу таълим ривожланишининг икки хил тенденцияси аник кўринди. 
М актабларда ўқувчиларни ишлаб чикариш асослари билан таништиришга кўпрок 
аҳамият берилди. Бунинг учун VIII-X синфларда «Машинашунослик», аник ишлаб 
чикариш асосида «Ишлаб чикариш асослари» ёзги амалиёт билан бирга, «Ички ёнув 
двигатели», «Электротехника» практикумлари жорий этилди. Буларда ўқувчиларни 
аниқ корхона базасида хозирги замон ишлаб чикаришининг ташкил килиниши,


режалаштириш, 
иктисодиётни 
ишлаб 
чиқаришни 
механизациялаш 
ва 
автоматлаштириш билан таништириш вазифалари кўйилиши таъкидланди.
Айрим мактабларда бошкама йўл тутилди. Бу таълимни унумли м с\нат билан 
қўшишга алохида эътибор берилди, бунинг учун ишлаб чиқариш таълими, касблар 
бўйича амалий тайёргарлик жорий килинди. Ўкув жараёни касбий йўналишга эга 
бўлди.
Кейинчалик 
мактаб 
иши 
тажрибаси 
бундай 
бир 
томонламалик 
ўзини 
оқламаслигини кўрсатди. Мехнат таълими мазмунида ана шу таълимга мактаб 
таълими тизимининг элементи сифатида хам. мустақил ўқув предмети сифатида \ам
қўйиладиган вазифалар бир хил ифодалаииши керак. Бу талабни бажариш эса жуда 
қийин. Буни техник мехнат дарсларига тегишли бошқа мисол хам гасдиклайди.
Мактаб хақидаги Қонун (1958 йил) қабул килиниб, тўлиқсиэ ўрта мактаб етти 
йилликдан 
саккиз 
йнлликка 
айлантирнлгандан 
кейин 
машинашунослик 
ва 
электротехника элементлари юқори ҳисобланмайдиган саккизинчи синфда хам 
қолдирилди. Шундан сўнг машинашунослик ва электротехника элементлари аста- 
секин пастга туш а бошлайди. Ҳозирги кунда улар бешинчи синфдан бошлаб мактаб 
устахоналаридаги бутун таълим даврида ўрганилади.
Укув матерналининг бундай силжншига асосан иккита вазифа: укувчиларни 
ишлаб чиқариш асослари билан таништириш ва мехнат 
таълими мазмуни 
ўқувчиларнинг хаётий тажрибасидан олдинлаб кетишини кискартириш зарурлиги 
сабаб бўлди.
Бу борада ўқув дастурлари тузувчиларнинг позициялари ўзини тўла оқлади. 
Лекин укувчиларнинг хозирги замон ишлаб чнкариши асослари хакидаги билими 
доирасини 
янада 
кенгайтиришга 
интилиш 
жараёнида 
анчагина 
назарий 
маълумотларни, ўқувчиларни штамповка, пайвандлаш каби асосан, лаборатория 
ишлари тарикасида амалга ошириладиган металларга ишлов бериш турлари билан 
таништириш тадбирларини киритишга олиб келди. Бунинг натижасида назарий 
маълумотларни ўрганишга ажратилган вакт кескин ортди ва шунга мутаносиб 
равишда, унумли мехнатга ажратилган вақт камайди, ўринли танкид килинди.
Шу тариқа мазмуни узлуксиз такомиллаштирилди ва хозирги кунда мактабда 
амал килинаётган дастурлар кўпчилик мугахассислар ишининг натижаси хисобланади.


Меҳнат таълими вазифалари билан танишилгач, унинг мазмунини батафсил анализ 
килишга ўтиш мумкин.
Куйи синфларда укувчилар учта асосий бўлимдан: ишлов бериш техн ологи ей
элементларини моделлаштириш; ўсимликларни ўстириш ва ҳайвонларнинг \аёти
билан танишишдан иборатлигича ўкитилади.
Технология баъзи кенг тарқалган ва ишлов беришни болалар уддалай оладиган 
материаллар: қоғоз, картон, газлама, ип, калава, табиий материаллар (мевалар, 
илдизлар, йўсинлар), ёгоч, юмшок сим, тунука ва ҳоказоларни камраб оладн.
Моделлаштириш 
болаларнинг 
курилиш, 
техник 
ва 
электротехник 
конструкторлар билан ишлашларини назарда тутади. Ўсимликларни ўстириш ва 
хайвонларнинг хаёти билан танишганларидаи кейин ўқувчилар баъзи сабзавотлар, 
гуллар ва маданий ўсимликларни ўстириш бўйича ўзлари эплай оладиган 
тажрибаларни ўтказадилар, баъзи қишлок хўжалик ҳайвонлари (қуёнлар, товуқлар, 
ўрдаклар, гозлар, бузоқлар, қўйлар)нинг хусусиятлари ва уларни гтарвариш килиш 
коидаларини билиб оладилар.
Қуйи синфларда ўқувчиларнинг амалий фаолиятларига асосий эътибор берилади, 
бунга ўқув вақтининг 80-85 фоизи ажратилади. Шунга карамай, дастур ишлов 
бериладиган 
материалларнинг 
хосеалари 
ва 
уларни 
тайёрлаш 
усуллари 
ишлатиладиган 
асбоблар 
ва 
улардан 
фойдаланиш 
коидалари, 
ўз 
мехнат 
фаолиятларини режалаштириш, мехнат маданияти ва албатта. хавфензлик техникаси 
коидалари ҳақида тегишли маълумотлар олишларини тақозо этади.
Меҳнат тогтшириқларини бажаришда ўқувчилар кўрсатмали кўлланмалар, 
ўйинчоклар, моделлар, табиий материаллардан буюмлар ясайдилар.
V-VII синфларда мехнат таълими дастурларининг тўртта варианти бўйича амалга 
оширилади. Бундай вариативликда ўкувчиларнинг жинси (қиз болалар, ўғил болалар) 
ва мактабларнинг ишлаб чиқариш мухити (саноат, қишлоқ хўжалиги) хисобга 
олинади. Шахдр мактабларида ўгил болалар техник мехнат билан. қишлок 
мактабларида техника ва кишлок хўжалигн мехнати билан шугулланадилар. Қизлар 
эса 
мое 
равишда 
хизмат 
кўрсатиш 
ва 
кишлоқ 
хўжалик 
меҳнати 
билан 
шугулланадилар.
Шахар мактаблари ўкувчилари учун хам кишлок хўжалик мехнатини ташкил 
этса бўлади. Шу мақсадда хўжаликларга якин жойдаги мактабларда мехнат


таълимини кишлок мактаблари дастурлари бўйича олиб бориш мумкин. 0,5 гектар ва 
ундан катта ўқув-тажриба учусткасига зга бўлган мактаблар қўшимча программа 
бўйича ишлашлари мумкин, бу дастурлар - VII синфларда йилига техник ва хизмат 
кўрсатиш мехнати хисобига бахорги ва кузги ишлар учун 18 соат вакт ажратилган.
Техник 
мехнат 
ёгочга 
ишлов 
бериш, 
металларга 
ишлов 
бериш, 
машинашунослик-электротехника ишлари махсус ишлар ижтимоий фойдали, унумли 
мехнат экскурсиялари бўлимларини ўз ичига олади.
Ёгочга ва металларга ишлов бериш асосий слесарлик ва дурадгорлик 
операцияларидан, шунингдек, пармалаш, токарлик ва фрезерлаш станокларида 
ишлашдан иборат бўлади. Машинашунослик элементлари металл қирқиш ва ёгочга 
ишлов бериш станоклари асосида ўрганилади. Электротехника ишлари деталлари 
ёгоч ва металлга ишлов бериш темаларини ўтишда тайёрланадиган буюмларни йигиш 
ва электрлаштиришни назарда тутади.
Махсуслаштирилган ишлар икки вариантда берилган: биринчи вариант 
ўз
ичига 
хар хил буюмлар - металл материаллардан, ёгочдан, пластмассалардан деталлар 
ясашга оид топширикларни ўз ичига олади. Иккинчи вариантда ўқувчиларни амалий 
техника санъати элементлари зарб килиш, ёгочга нақш солиш (ёгочни ўйиб ишлаш), 
ёгочга мозаика тушириш билан таништириш.
«Ижтимоий, фойдали, унумли м е\нат»ларида ўқувчидан корхоналарнинг, 
оталикдаги болалар богчаларининг буюртмалари бўйича, хусусий эхтиёжлар учун 
моддий бойликлар яратиш билан шугулланишлари керак.
Хизмат кўрсатиш мехнати: озука махсулотлар билан ишлаш, машинашунослик 
элементлари газлама билан ишлаш, электротехника ишлари, ижтимоий фойдали 
мехнат, унумли мехнат бўлимларидан иборат бўлади.
Озука махсулотлари билан ишлаш ўз ичига бутербродлар ва иссик ичимликлар, 
макарон, ёрма махсулотлардан. сут ва сут махсулотларидан овқатлар. шириш таомлар 
тайёрлашни сабзавотли, балик ва гўштли таомлар тайёрлаш, хамир таомлар тайёрлаш, 
озик-овқат махсулотларини консервалашни олади.
Мехнат объектлари катьий чекланган доирада белгиланмагани хам катта 
ахамиятга эга. Бу объектлар хар кайси мактабнинг аник имкониятларига караб 
танланади (бунда, албатта, ўқувчилар дастурда кўзланган хажмдаги билим ва 
малакаларни эгаллашлари кераклиги шартига амал килинади). Шунингдек, масалан


ўрта синфлар ўкув режаларида махаллим ишлаб чикариш шароитларини хисобга олиб, 
янги бўлимларни ишлаб чиқиш ва жорий килишга рухсат этилади.
Юкори синфларда унумли мехнат норма бўлиб колади, чунки бусиз ўкувчиларга 
аник ишлаб чикариш касбларини ўргатиш мумкин эмас.
Шундай қилиб, таълимни унумли мехнат билан қўшиш вазифаси мехнат 
таълими 

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish