2.3. Мехнат таълими методикаси ихтисослаштирилган фан
М еқнат таълими
ўқитувчиларни
тайёрлаш
педагогикаси
университетида
(институтда) амалга оширилади.
Мехнат таълими ўқитувчиларни тайёрлаш да умумий таълим фанлари умум
касбий ва ихтисослик фанлар таълим циклини ўқитиш назарда тутилган. умумкасбий
фанлар циклини умумтехник, техник ва п е д а г о т к фанларга ажратилган.
Умумтехника фанлари (техник механика асослари. машинашунослик асослари,
электротехника ва электроника асослари) техник фанлар бўйича билимларни
эгаллашга асос бўлади. Чизмачилик ва чизмагеометрия, материалшунослик, ишлаб
чиқариш
жараёнларини
механизациялашган,
автоматлаштирилган,
компьютерлаштирилган (ахборотлаштирилган асослари, ишлаб чиқаришни ташкил
этиш ва унинг и
1
сгисодий асослари, электромонтаж ишлари ва электр билан
ишлайдиган маиший приборлар ва хоказолар хам) техник фанлар жумласига киради.
Мехнат таълими ўкитувчиларнинг психологик педагогик жихатдан тайёргарлиги
психология, педагогика, мех,нат таълими ва касбга йўллаш методикаси, мактаб
гигиенаси каби фанларни уйгунлаштирилган холатда ўрганишда амалга ошадн.
Шундай қилиб, мехнат таълими ўқитувчисини тайёрлашда; мехнат таълими
методикаси; ихтисослаштирувчи фанлардан биридир. Бўлажак ва фаолият юритаётган
мехнат таълими ўқитувчилари мавжуд фанлар хамда ахборот технологияларини
маъруза материаллар устида мустақил ишлаш, лаборатория, семинар. Амалий
машгулотлар ва ноанъанавий
ишлар жараёнида ижодий фаолият кўрсатнш
мобайнида; мехнат таълими методикасига хос қўшимча адабиётлар, газета, журнал ва
бошқа манбалардан фойдаланиш максадга мувофикдир.
Шуни хам таъкидлаш жоизки, талабалар, мехнат таълими ўкитувчиларн «мехнат
таълими методикаси»ни ўзлаштириш жараёнида улар белгилаган \а р бир бошқа
фанларни узвий богланган холатда ўрганишлари максадга мувофикдир.
Юқорида кўрсатилгандек, мавжуд маълумотлардан талабалар шундай англаб
олишлари лозимки, хар бир умумий таълим фанлари (физика, математика,биология ва
бошка фанлар), айникса, мехнат таълими, техника, технология, ишлаб чикариш
юзасидан маълумотлар хамда умумий педагогик, психологик ва методик билимлар.
ўзлаштирилган кўникма, малакалар «меҳнат таълими методикаси»ни мукаммал
ўрганишга замин бўлиб, бу фанларга белгиланган ДТСларни бойитиш, кенгайтириш
ва чуқурлашга олиб келади. Бу ҳолат юқорида кайд этилган рейтинг кўрсаткичларини
маълум даражага кўтаришга замин яратади ҳамда белгиланган натижаларга олиб
келади.
Бу ҳолатда бошка фанларни (педагогика, психология, чилангарлик, дурадгорлик,
тикувчилик ва хокаэоларни) такрорламайди, балки улар билан яқин богланишда
бўлади хамда уйгунлашган холатида бир-бнри билан интеграрлашади.
1)Чилангарликда: чилангар-мисгар; чилангар-таъмирловчи; чилангар-сантехник
ва хоказо.
2)Тикувчида: каштачи, зардўз,тўқувчи ва бошқа предметлар.
Шу сабабли олдиндан инсон психик фаолиятининг, ўкув жараёнини ташкил
килишнинг умумий конуниятларини, шунингдек, саноат ишлаб чикариши техникаси,
технологияси, ташкил қилиши ва иктисодиёт асосларини эгалламай туриб «мехнат
таълими методикаси»ни курсини ўзлаштириб бўлмайди.
Бўлажак ўкитувчи «мехнат таълими методикаси» курсини ўрганар экан, умумий
таълим мактабидаги мехнат таълимининг (мехнат тарбияси, политехник таълим,
касбга йўллаш ва хоказоларнинг) максад ва вазифаларини, шу предмет бўйича ўкув
жараённинг ташкилий тамойилларини ва унинг мазмунини англаб олиш, мактаб
устахоналарида таълим-тарбия жараёнини мувафаккиятли олиб боришда ёрдам
берадиган методик воситалар тизимини эгаллаш керак.
«Мехнат таълимини методикаси» курсининг алохида роли шуки, укувчиларни
мехнатга тайёрлаш жараёнида уларда мехнатга бозор муносабати таркиб топиши
учун объектив қулай шароитлар вужудга келади. Бўлажак ўқитувчига ана шу
шароитлардан кандай қилиб тўла фойдаланишини кўрсатиш курснинг вазифаларидан
биридир.
II. Мехнат таълими методикаси - педагогика фанининг тармоги сифатида.
Мехнат гаълим методикаси педагогика фанининг тармоги сифатида ўз
объектлари, вазифалари ва тадқикот методларига эга.
Мехнат
таълим
процесси,
шу
процесснинг
хамма
жихатлари:
ўқув
материалининг мазмуни, ўкитиш методлари, ўқувчиларнинг билиш фаолияти, ўқитиш
натижалари ва бошкалар ўрганиш объекти.
«Таълим тўгрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур»ларининг
яратилиши билан эртанги куннинг баркамол эгаларини тарбиялаш йулида \аракатлар
учун хуқуқий асос яратилди. Умумий кенг камровли ва аниқ йўналишлар белгилаб
олинди. Хусусан, укувчиларни мехнат таълими сохасида амалий замнни билан бир
каторда янги компьютер ахборот технологиясини ишлаб чиқиш ва бу жараённи
жорий этиш зарур тадбирлардан бири бўлиб колди. Мазкур мақсадга эришишга -
2004 йил 20 февралда кабул этилган Узбекистон Республикаси Президенти нинг
«2004-2008 йилларда мактаб таълимини режалаштириш дастурини тайёрлаш
тадбирлари тўгрисида» кабул этилган фармойиши хамда унда белгиланган режалар
амалий ёрдам беради.
Айникса:
- Мехнат таълимини моддий техника базасини ривожлантириш:
- Мехнат таълимига хос ўкув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси,
дарсликлар ва ўқув-услубий материаллардан дарсларда унумли фойдаланиш;
- Меқнат таълими тизимида қўлланилаётган ўқув стандартлари ва ўкув
дастурларини такомиллаштириш;
- Мехнат таълимини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш хамда уларни
таркибий сифатини ошириш ва хоказо.
Компьютерлаштирилган ахборот технологиясини мехнат таълимининг барча
турли мехнат босқичларида кенг кўламда қўлланиш имконияти пайдо бўлди. Ушбу
дарслик талабаларни барча аклий, жисмоний хамда айникса, техникавий-технологик
жиҳатларини ўзлаштиришга дастлабки жараёнларни энг содда ва осон бўлса хам
ахборот технология асосларида ўрганилиши, илгор ахборот технологияларни яратиш
ва жорий этиш оркали таълим тизимини жахон андозалари даражасига олиб чикишга
харакат қилиш асосий мақсадлардан биридир. Компьютерлаштирилган ахборот
технологияси мактаб ўқув режасидаги барча фанларни, айникса, ўкувчиларни мехнат
таълимидаги барча мехнат харакатларни узлуксиз холатларни ўзлаштириш илмийлик.
тиэимлилик ва кетма-кетлик назариянинг амапиёт билан чамбарчас боглиқлиги,
ўкитувчи ва ўкувчилар хамкорлик мехнатларни оддийдан мураккабга йўнаптириш,
кўрсатмалийлик билимларни мустахкам ўзлаштириш. омийликлик ва фаолликни
ошириш каби асосий дидактик тамойилларни ўз ичига олади, бу биринчи.
Иккинчи томони, мактаб битирувчиларининг 90 фоизидан кўпи касб-хунар
коллежларига, мажбурий 3 йиллик ўкишни - бевосита кунарни эгаллашга бағишлаб,
халк хужалигининг танланган тармогининг 2-3 бир-бири билан технологик жиҳатдан
уйғунлаштирилган касб-хунарни кичик мутахассислик даражасига ўзлаштиришга
йўналтнрилган. Бу холатда ўкувчиларнинг мактаб шароитида дастлабки касб-хунарга
тайёргарлиги мухим ахамиятга эга.
Бу жараёнларнинг хамма томонини ўрганиш ўкувчиларнинг ёш хусусиятлари
хисобга олинган холда амалга оширилиши керак.
Педагогика фанининг тармоги сифатидаги мехнат таълими методикаси олдига
куйидаги асосий тадқиқот вазифаларни кўйилади:
1.
Мехнат таълими вазифаларини асослаш. уларни тарбиявий ва таълимий
ахамиятини очиб бериш.
Мехнат таълими вазифаларини белгнлашда «Таълим тўгрисида»ги Қонун хамда
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Мехнат таълими ва унинг методикаеида, аввало, ўкувчиларни мехнат заминида
хар
томонлама
камол
топишига,
мехнатнинг
турмуш
билан
алокасини
мустахкамлашга, ўкувчиларда замонавий дунёкарашнинг шаклланишига, уларни халк
хўжалигида мехнат қилишга ва асосли равишда касб танлашга тайёрлашда ёрдам
беради.
Мехнат таълими ва унинг вазифалари фан ва техниканинг ривожланиш
тенденцияларига, хозирги замон ишлаб чиқаришнинг ёшларни мехнатга тайёрлаш
борасидаги талабларига хам боғлик равишда белгиланади. Мехнат таълимининг
хусусан, V - VII синфлардаги вазифаларини ифодалашда турли мехнат таълими
мактаб таълими системасида қандай ўрин олгани назарда тутилади. Шу сабабли. хар
мехнат таълими методикаси устахоналарда ўтказиладиган машгулотлар билан бошка
ўкув предметларини (ижтимоий-сиёсий, табиий-математик) ўқитишнинг ўзаро
дидактик боглиқлигини очиб беради, шунингдек, қуйи, ўрта ва юкори синфлардаги
мехнат таълимининг изчиллигини таъминлаш йўлларида кўрсатади.
Мехнат таълими жараёнида укув материалининг мазмуни билан белгиланадиган
ўзига хос таълимий вазифалар, яъни металл киркадиган ва ёгочга ишлов берациган
турли асбоблардан фойдаланиш усулларини, улар билан ишлашдаги хавфсизлик
коидаларни ўргатиш вазифалари хам хал килинади.
Мехнат таълими ва унинг методикаси жараёни ўқувчиларда меҳнатга м у\аббат,
жисмоний м е\нат ишларига ҳурмат ва шахснинг бошқа ахлоқий
сифатлари
шаклланишига имкон бериши керак. Шуни таъкидлаймизки, бу сифатларни огзаки
тушунтириш билан эмас, балки укувчиларни унумли меҳнатга катнаштириш йўли
билан
шакллантириш
керак.
Устахоналарда
ўтказиладиган
машгулотларда
ўкувчнларда фазовнй тасаввурнинг, техник тасаввурнинг ривожланншига, хар хил
техник объектлар ва жараёнлар орасидаги сабаб, натижа богланишларни аниқлаш
малакаларини ривожлантириш учун кулай ш ароитлар яратилиши мумкин. Мехнат
таълимининг таълимий ва тарбиявий ахамияти одатда умуман дастурга мувофиқ,
шунингдек, унинг ҳар бир мавзусига, ўқув материалининг \а р бир асосий масаласига
мувофик очиб берилади.
2.
Уқув материали мазмунини аниклаш. Педагогика курсидан маълумки, ўқув
предметинннг мазмуни ишлаб чиқиш учун, бирннчидан, тегишли фан ёки
техниканинг тармогидаги мавжуд маълумотлардан ўкув материалини танлаб олиш,
иккинчидан, бу материални ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини, уларни бошка
предметларга оид билимларини ва бошка баъзи омилларини хисобга олган холда
маълум тартибда тизимга солиш зарур.
Фаолиятнинг исталган сохасида инсоният томонидан тўпланган билимлар хажми
бенихоя катта. Бу жумладан, устахоналарда ўтказиладиган машгулотларнинг асосий
билимларидан бирини ташкил киладиган материалларга ишлов беришга хам
тегишлидир. Масалан, материалларга киркиш билан ишлов бериш масалалариннпг
ўзи кирқиш
назариясида машинасозлик технологиясида, кесувчи асбобларни
хисоблаш хамда конструкциялаш ва хоказоларда ифодаланади.
Шундай килиб, иккита хажмдаги билим ва малакалардан умумий таълим
талабларига энг юкори даражада жавоб берадиган ва ўкувчиларда ўрганиладиган
ишлаб чикариш жараёнларининг назарий асослари ва амалда қўлланнши хакида тўғри
тасаввур хосил кила оладиганларни ажратиб олиш га тўгри келади, равшанки, кандай
ўқув материали энг катта тарбиявий ва таълимий ахамиятга моликлигини хал килиш
учун танлаш мезонларига эга бўлиш зарур. Бундай мезон (критедит)ларни ишлаб
чикиш хам методиканинг вазифаларига киради.
Шуни хам назарда тутиш керакки, ўкув дастурининг мазмуни ўзгармасдан
колмайди. Масалан, материалларга ишлов бериш усулларининг хозирги кунда \а м
ривожланаётганини
ва
такомиллашаётганини
дастурлар
мазмунига
тегишли
ўзгаришлар киритишни тақозо этади.
Уқув матсриалларини тизимга солиш алохида муаммодир. Гап шундаки, фан ва
ўқув жараёндаги «содда» ва «мураккаб» тушунчалари бир хил эмас. Масалан, фан
тармоги бўлмиш машинашуносликда деталь - содда ўрганиш объекта, машина эса
деталга нисбатан мураккаб хисобланади. Бир қарашда бу \о л ўқув процесси
шароитларида хам ўринлидек кўриниши мумкин. Аммо мактабларнинг иш тажрибаси
шуни кўрсатмоқдаки, агар ўкувчиларни машина (масалан, металл қиркувчи станок)
билан таништириш детапларни ўрганишдан бошланса, укувчилар ўкув материалини
катта кийинчилик билан идрок этишини, унга кизиқмаслигини кўрсатади. Агар бу иш
машинанинг нимага мўлжалланганини ва умумий тузилишини тушунтиришдан
бошланса, ўқувчиларда унинг конструкциям билан чуқуррок танишиш ва шунинг
учун унинг айрим деталларини ўрганиш истаги тугилади. Бунинг натижасида ўкув
процесси ўқувчиларнинг актив иштирокида ўтади, уларнинг янги билимларни онгли
ўзлаштиришларига эришилади.
Шундай қилиб, ўқув материалини системага солишда фаннинг тузилиши
системасини тўгридан-гўгри кўчириб олмаслик, балки таълим-тарбия вазифаларини
назарда тутиш керак. Укитиш методикаси бу муҳим талабни бажаришнинг энг
самарадор йўли ва воситаларини топиши керак, бу эса мактаб предмети мазмунини
асослаш ва ўқув программасини тузиш учун хам зарурдир.
3. Таълим жараёнини ташкил этиш.
Укув жараёнини ўзаро чамбарчас боғланган ўқитиш (ўкитувчи фаолияти) ва
таълим олиш (укувчилар фаолияти)дан иборат. Бу борада ўқув жараёнини ташкил
этиш ва уни ўтказишда иккала субъектлар бирдан ҳаракатда бўлишлари шарт хамда
маъсулият сезишлари даркор.
Уқув процессини ташкил этишнинг принцип ва усулларни ишлаб чикишда
мехнат таълими методикаси бошка ўқув предметларини ўқитиш тажрибасидан,
шунингдек, дидактик тадкикотларнннг маълумотларидан фойдаланади. Шу билан
бирга, кўп масалаларни мехнат таълими методикасининг ўзи мустакил хал килишига
тўғри келади. Баъзи мисолларни келтирамиз.
Укувчилар мехнатининг натижаларини бахолашда бошка предметлар учун
мухим бўлмаган: мехнат хавфсизлиги коидаларига риоя этиш, иш ўрнини ташкил
килиш, м е\нат усулларини тўгри бажариш сингари қатор омилларни хисобга олишга
тўгри келади. Методиканинг вазифаларидан бири - укувчилар мехнатини объектив
баҳолаш имконини берадиган критерийларни ишлаб чикишдир.
Мактаб амалиёгида укувчилар ишини ташкил килишнинг учта асосий: фронтал,
бригада ва индивидуал шакллари узининг ижобийлигини кўрсатди. Методиканинг
ишлаб чикишда буюмнинг мураккаблиги, ўқувчиларнинг тайёргарлиги, таълим ва
тарбия вазифаларидан келиб чиқиб машгулотларни ташкил этишнинг қайси
формасидан фойдаланиш максадга мувофиклигини хал килиш керак.
Маълумки, агар мехнат топшириги ижтимоий фойдали кийматга эга бўлмаса,
ўқувчиларнинг уни бажаришга қизиқишлари анча сусаяди. Ва аксинча, агар
ўқувчилар унумли мехнат билан шугулланса, амалда қўлланаётган объектнн
тайёрлаётган бўлсалар, уларнинг мехнатга қизнкиши ортади.
Шу нуқтаи назардан, айрим иш усулларини кайта ишлашга оид ўқув машқлардан
воз кечиш максадга мувофик кўринади. Пекин маълумки, агар ўкувчилар бирданига
буюмни тайёрлашга киришса, у холда улар загатовкага зарур шакл ва ўлчамларни
беришга шу қадар қизикиб кетадиларки, натижада кўпинча айрим иш усулларига
эътибор бермай кўядилар ва хатто уларни нотўгри бажарадилар. Бу жихатдан
машқлар зарур. Шу сабабли методикани ишлаб чиқишда қачон ва кандай хажмдаги
тайёргарлик машкпарни бажариш кераклигини аниклаш лозим.
4. Синфдан ва мактабдан ташкари ишлар мазмуни ва методикасини асоелаш.
Мехнат ва техника бўйича мактабдан ва синфдан ташкари ишлар кенг тарқалган.
Деярли хар бир мактабда ташкил этилган мехнат йўналишлари хамда ёш техниклар
тўгараклари ташкил этилган. Шундай тўгараклар ўқувчилар саройлари, ёш техниклар
станциялар ва бошка болалар муассасаларида ишлаб турибди. Тўгараклар ишлари
амалиётда машгулотларни ташкил килишнинг хар хил шаклларида ишлаб чикилган.
Бу тажрибани унумлаштириш ва тўгаракларда машгулотларни ташкил этишнинг энг
кулай, самарали усулларни ажратиш, илгор тажрибани ёйиш, уни хамма мехнат
укувчиларнинг мулкига
айлантириш
методиканинг вазифаларидир.
Юкорида
кўрсатилган ҳамма вазифаларни хал килишда мехнат таълими методикаси куйидаги
асосий илмий тадкикот методпарига асосланади:
1.
Кузатиш. Кузатиш илмий билиш методи сифатида шу билан характерлилиги,
кузатиш жараёнида тадқиқотчи ўқув жараёнининг боришига аралашмай, фақат нима
содир бўлаётганини қайд килио беради. Тадқикотчи олдиндан кузатишнинг мақсади,
вазифаси ва методикасини белгилаб олади. Шундан кейингина кузатишларга
киришадн.
Кузатишлар натижасида ўрганилаётган объект (усул)ни тавсифлаш, бахолаш
имконини берадиган маълумотлар тўпланади. Масалан, машгулотлар жараёнида
ўқувчилар ўкитувчидан маслахатлар сўраб мурожаат килиш-килмасликларини
текшириш максадида кузатиш мумкин. Агар ўқувчилар тез-тез савол берса, бунинг
устига саволлар такрорланса, у холда ўқитувчига фронтал жорий инструктажи
беришга тавсия килиш мумкин.
2.
Тажриба-синов. Тажриба-синовни кузатишдан фарқли равишда тадкикотчи
вужудга келтирадиган жиддий, аниқ шароитларда ўтказилади. Тажриба-синов
вазиятни кераклича такрорлаш, шу билан тасодифийлик кисмини бартараф килиш
мумкин. Бунинг натижасида айрим педагогик омилларнинг таъсирини хамда киёсий
самарадорлигини етарлича объектив ва яққол аницлаш имконияти тугилади.
Дидактик ж епериментнинг типик формалари сифатида одатдаги шароитда синф
(ўқув устахонаси)даги даре ва ўкувчиларнинг унча катта бўлмаган ф уппасн билан
ўтказиладиган экспериментал машгулотлар хизмат килади.
Ана шу шакллардан ҳар бирининг ўз афзаллиги ва камчиликлари бўладн.
Тажриба дарслари бутун синф (группа) билан ишлашга дойр кандайдир тавсия
текширилаётганда айниқса самарали ўтади. Буни мисол билан тушунтирамиз.
Бешинчи синф ўқувчиларини деталь тайёрлашнинг технологик процесси билан қай
йўсинда таништириш максадга мувофиклигини: кириш инструктажида бутун
технологик процессии тушунтириш ёки битта операция билан чекланиб, хар бир
навбатдаги операцияни олдинги операция бажариб бўлингандан сўнг тушунтириб
бориш тўғри-нотўгрилигини аниклаш зарур, дейлик кўпинча шу максадда иккита
синф танланади. Иккала синфда хам машгулотларни битта ўкитувчининг ўзи олнб
боради, бунда у мазмуни бир хил материални баён килади. Шу тарика иккала синф
ўқувчилари бир хил шароитда бўладилар. Бир синфда ўқувчилар технологик процесс
билан кириш инструктажи вактида танишадилар, кейин зарур бўлса, индивидуал
равишда ўқнтувчидан тушунтириб беришни сўрайдилар. Бошқа синфда >са ўкитувчи
биринчн операция хакидагина сўзлаб беради, шундан кейин (биринчи операцияни
кўпчилик ўкувчилар бажарганларидан кейин) иккинчи ва хоказо операциялар хакида
сўзлаб борилади. Машғулот охирида иккала синф ўкувчилари бажарган ишларнинг
хажми ва сифатига караб таккосланаётган усулларнинг самарадорлиги хакида хукм
чиқариш мумкин.
Объектив маълумотлар тўплаш учун тажриба-синовлар вактида хар хил прибор
ва аппаратлар кенг кўлланади.
3. Илгор-педагогик тажриба. Илгор-педагогик тажрибани - янги педагогик.
техник ва технологик заминларида ўрганиш хамда умумлаштириш. Илғор педагогик
техник ва технологик тажриба методиканинг педагогика фани тармоги сифатида
ривожланишининг мухим манбаи бўлиб хизмат қилади. Илгор ўқитувчиларнинг иш
тажрибасини ўрганиш. уни илмий тахлил килиш ўкув жараёнини самарали ташкил
этишга оид тавсияларни ишлаб чиқнш имконини беради.
Илгор тажрибани кузатиш, ўқитувчилар билан сухбатлашиш, видео ва кинога
олиш, ўкувчнларнинг ишлари билан танишиш ва бошка йўллар билан ўрганиш
мумкин. Илгор тажрибани ўрганиш ва таркатишда Педагогик ўқишлар мухим роль
ўйнайди.
4. Назарий тадкиқотлар. Методикани ишлаб чиқишда кузатиш методлари ёки
эксперимент йўли билан тадқик килиб бўлмайдиган масалаларни хал қилишга хам
тўгри келади. Масалан, ўкув материалининг асослаш амалиётда тўпланган билим ва
малакаларнинг тегишли мажмуасинн ўрганишдан бошланади. Бу холда тадқикот
анализ методи (усули) билан ўтказилади. яъни билим ва малакаларнинг бутун
мажмуаси алохида кисмларга (элементларга) ажратилади. Шундан кейин хамма
қисмлардан ичидан ўқув дастури мазмунига кирадиганлари танлаб олинади. анализга
тескари жараён синтез содир бўлади. Анализ ва синтез назарий тадқиқот
методларидир.
Кўриниб турибдики. методика мустақил тадкиқотлар билан шугулланади. Аммо
булар
асло
методика
бошка
фанлардаги
тадқикотларнинг
маълумотларидан
фойдаланмайди, деган маънони билдирмайди. Аксинча, методика катор фанлар билан
чамбарчас боглик, у ўз хулосаларида шу фанларга таянади.
Методика кайси фандан мактаб предмети мазмунини олаётган бўлса, ўша фан
билан доимий алоқада бўлиши керак. Булар устахоналарда машгулотлар утказиш
методикаси учун техник фаннинг металларга. ёгочга. газламага. пластмассага ва
бошка материалларга ишлов бериш, электромонтаж ишлари хакидаги билимларидир.
Ўкув жараёнларини ташкил этишда методика педагогика, ёш анатомияси ва
физиологияси, гигиена ва педиатрия маълумотларига таянади. Бу фанларнинг
маълумотларидан фойдаланиб иш режими, машқларнинг тавсифи масалалари \ал
қилинади. Асбоблар хамда жиҳозларга дойр нормативлар ишляб чиқилади ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |