3.3.
М ехнат таълимининг шакл ва усуллари мазмунини тайёрланаётган
ўкитувчиларда шакллантириш йўллари
Бўлажак мехнат таълими ўқитувчиларини умумий таълим мактаблари олдида
турган катта ва мураккаб вазифаларни хал этишга тайёрлаш кўп жихатдан педагогика
олийгочларидаги ўкув тарбия жараёнини такомиллаштиришга боглик. Укитувчилик
касби
таълим
берувчи,
ривожлантирувчи
ва
тарбияловчн
фаолият
билан
характерланиши сабабли, ана шу жараённи мувофиқлаштириш ўкитувчиларнинг
барча иш шакл ва усулларндан самарали фойдаланишни, предметлараро ва
предметлар ичида алокалар ўрнатишни, талабаларнинг ижтиминй-сиёеий, махсус,
илмий
ва
умумий
техник
тайёргарлигини
профессионал
йўналганлигини
кучайтиришнн назарда тутади. Талабаларга таълим ва тарбия беришда укитувчи ва
талабалари мехнатини илмий ташкил этиш алохида рол ўйнайди. Шу муносабат
билан олий мактаб педогогикасининг умумий муаммолари орасида олий ўқув юртида
педагог ишлари илмий ташкил этиш принципларини ишлаб чикишга катта ахамият
бериляпти.
Педагогика
олийгохларининг
мехнат
таълими
ўқитувчиларини
тайёрлайдиган индустриал педагогика ёки мехнат таълими куллиётларида техника
ўкув юртларидагидек ўқитишнинг қамма шакл ва усулларини ўргатиш ташкил этиш
йўли билан талабаларни ишлаб чикаришда ёки мактабда ишлашга тайёрлаш даражаси
белгиланган. Талабаларга мувофиқ бўлишга харакат килинади. Шу билан бирга
талаблар ўқув юртларининг мавжуд ах,воли ва хозирги босқичда мазкур фанлар ва
ўкитиш сохасининг ривожланганлик даражаси билангина эмас балки ривожланиш
нстиқболлари билан хам белгиланган.
Ривожланиб
бораётган
ҳалқ
хўжалик
тармоклари
учун
мутахасислар
тайёрлашнинг
максадга
мавофик
ихтисослари
илмий
жихатдан
олдидан
белгиланаднгандек илмий техника революциясининг кенг авж олиш муносабати
билан умумий ўрта таълимнинг мазмуни хам олдиндан белгиланади ва ўқитувчилар
тайёрлаш жараёнига тегишли ўзгаришлар киритилади. Шундан сўнг педагогика
олпйго\инннг талабасн кандай билим ва кўннкма. малакаларга эга бўлиш кераклиги
улар ўрганадиган фанлар микдори, рўйқати ва уларнинг тахминий хажми аникланади.
Шу максадда ўкитувчининг кандай фандан ихтисослашига караб ихтисоелаштирувчи
(техник) предметлар цикли аниқланади. Педагогика олийгохларида улар ўқув
планларида аник фойдаланган. Масалан, мехнат таълими ўкитувчисини тайёрлашда
унинг мувоффақиятли ишлаши учун чарур бўлган билим, кўникма ва малакалар
берувчи мехнат таълимидан методик фанлар иқтисослаштирувчи предметлар
хисобланади. Бирок, бу ихтисослаштирувчи предметлар муаян доирадаги умумий
техник ва илмий фанларга асосланади. Буларни билмасдан туриб талабаларни
ихтисослаштирувчи фанларни ўрганишга тайёрлаш мумкин эмас.
Педагогика курсидан маълумки, ўкитишнинг асосий формаеи дарс хисобланади.
Бошка фанлар сингари мех,нат таълими предмети хам дарс формасида ўқувчиларга
таълим ва тарбия беришга асосланади. Ўрта умум таълим мактабларида ўкувчиларга
мехнат таълимидан билим, кўникма ва малакалар бериш жараёнида ўкитишнинг энг
эффектов усулларидан фойдаланиш мақсадида, олигохларда тайрланаётган бўлажак
ўқитувчиларга меҳнат таълимининг шакли ва усуллари мазмунини шакллантириш
катта
ахамиятга
эга.
Жумладан
меҳнат
таълимининг
куйдаги
усуллари
шакллантиради:
-
Х,икоя, тушунтириш, су.\бат усуллари:
-
Меҳнат дарсларида проблемали таълим асослари усули;
-
Ўрганиладиган объектлар, процесслар ва уларнинг тасвирларининг намойиш
килиш усули;
-
Меҳнат кўникма ва малакаларини шакллантиришнинг дидактик асослари усули;
Инструктаж усули;
-
М ашклар усули;
-
Ўкув қўлланмалари билан ишлаш усули;
-
Лаборатория тажрибалари усули;
-
Қуйдаги мех.нат таълимини ташкил этиш шакллари (формалари);
- Дарс-мех,нат таълими ишининг асосий шакли;
-
Дарснинг дидактик мақсади:
Таълимнинг тарбия билан бирлиги;
-
Дарс материлларини тугри танлаш;
-
Ўкув устахонасида ўтказилаётган дарсни тузилиши:
-
Меҳнат дарслари структураси;
-
Меҳнат дарсларини типлари;
Мехнат таълими процессида таълим методларини авало ўқув материалининг ва
ўкув вазифаларининг характерига боглик. Юкорида келтирилган дарс ўтишнинг
барча шакли ва усуллари дидактиканинг асосий принципларига у ёки бу йўллар билан
мосланган қолда амалга оширилади. Умуман олганда меҳнат таълими ўқитувчиси
асосан дидактиканинг асосий методларидан дедуктик ва индуктив методларига
асосланади.
Ўқитишнинг дедуктив ёки индуктив методидан фойдаланганда илгари баён
кнлннган огзаки, кўргазмали ва амалин методлари, шунингдек, репродуктив ёки
проблемали изланиш методлари қўлланилади, аммо бунда ўқув материалининг
мазмуни маълум мантикий тарзда-индуктив ёки дидуктив очиб берилади. Ш унинг
учун индуктив ёки дедуктив курилган сух.бат, репродуктив ёки изланиш асосида
қурилган амалий иш проблемали ва дедуктив қурилган хикоя хакида ran юритиш
мумкин.
Ҳозирги вақтда реал фойдаланилаётган ўқитиш методи кпассификацияда бир
неча ажратиладиган методлар бириккан. Мазкур вазиятда кайси метод-индуктив ёки
дедуктив методни кўллаш \аки да ran юритишимизни педагог томонидан ўқитишни
мазкур босқичда ҳал этаётган етакчи дидактик вазифаси аниқлайди.
Меҳнат соҳасидаги амалий машгулотлар турли типда бўлиши. яъни янги техник-
технологик маълумотларни ва мехнат операцияларини ўрганишга, билимларини,
мехнат кўникма ва малакаларини мустахкамлашга, контрол текшириш ишлари,
корхонларга экскурсиялар ўтказиш ва ҳакозоларга бағишланган машғулотлар бўлиши
мумкин. Лекин ўқув устахоналарида ўтказиладиган амалий машгулотларни типлари
хилма-хил бўлишига қарамасдан. уларнинг хаммаси куйдаги умумий талабларни
кондириши лозим:
1. Машгулотнинг максади хамда вазифалари аник ва равшан ифодаланган
бўлиши лозим;
2. Машгулотнинг структурам дидактик жихатдан ўзини оқлаган ва ўкув
материалларни мазмунига тўлиқ жавоб берадиган бўлиши керак;
3. Амалий ишларнинг объектлари тўғри танланиши, ижтимоннй-фойдали
қимматга эга бўлиши ва ўрганилаётган мехнат операциялари ва усулларининг
талабларига мувофиқ келиши зарур;
4. Машгулотларда
фойдаланиладнган
мехнат
таълими
методлари
дарс
талабларига ва ўқув материалининг мазмунига тўпик жавоб бериши лозим;
5. Ўқув
устахоналарида
машгулотларнинг
ташкилий-методик
тузилиши
ўкувчилар билан коллектив ва индивидуал иш олиб боришнн назарда тутиш керак;
6. Мехнат бўйича амалий машгулотларида ўтказиладиган таълим ишлари
тарбиявий характерга эга бўлиши, яъни мактаб ўкувчиларида маънавий эътикод ва
маънавий сифатларни таркиб топтиришга ёрдам бериши лозим.
Мехнат
сохасидаги
амалий
машгулотлар
типларининг
хилма-хиллигига
карамасдан, уларнинг умумий дидактик элементларни хам таъкидлаб ўтиш керакки,
булар-ўкувчиларни навбатдаги ўқув материалини ўзлаштириш учун жалб қилишга
каратилган машгулотларни уюштириш; ўкувчилар илгариги машгулотда ўзлаштирган
билимлар, мехнат кўникмаларининг даражасини текшириш; янгн материалларни
тушунтириш ва м е\нат операцияларини хамда амалий ишларни бажариш вактида
мехнат усулларини кўрсатиб бериш; ўкувчиларнннг янги темага оид операцияларини
ва ишларни бажариш вақтида уларнинг билими, мехнат усулларини даражасини
аниқлаш; мехнат усулларини тренировка машқпари йўли билан мустаҳкамлаш ва
уларни дастлабки
мехнат
кўникмалари даражасига етказиш,
бунда мехнат
ўқитувчисининг пухта назорат қилиши ва ўкувчиларнинг ўз-ўзини назорат қилишга
эришиш; амалий топшириқларнинг мустакил бажарилиши ва машғулотнинг
натижаларига якун ясашдан иборат.
Амалий-лаборатория тадкиқотини фақат умумий таълим фанлари юзасидангина
эмас, балки мехнат таълими бўйича ўтказиш хам мақсадга мувофикдир. Ўқув
устахоналари, махсус кабинетлар, лабораториллар, ўқув тажриба участкалари ва \ . к.
лар амалий-лаборатория тадкиқоти учун база бўлиб хизмат килиши мумкин.
Амалий-лаборатория
тадкикоти
ўкувчиларга
турли
жихоэлар,
асбоблар,
мосламалар билан ишлай олиш кузатишлар натижаларини ишлаб чнқиш ҳамда тўгри
илмий хулосалар ва умумлашмалар чикаришни ўргатади.
Масалан VII синфда «Металларга термик ишлов бериш» деган темани ўрганиш
вақтида ўкувчилар пўлатнинг термик ишлов беришдан олдин ва кейинги физик
механик хоссаларини (турли асбоблар, мосламалар ёрдамида ва чархлаш вактида
чиқарган учкунига қараб пўлатнинг катталигини, мустахкамлигини, эгтлувчанлигини
аниқлаш); термик ишлов бериш режимини (исиш даражасини, мух.иг ва совитиш
тезлигини), тоблаш усуллари ва тобловчи мухит хусусиятлари ва х. к. ларни
текширадилар.
Амалий
машгулот
тадқиқоти
лаборатория
жихозларини,
асбобларини,
текшириладиган объектларини, ўқувчилар учун топширик карточкаларини ва хисобот
формаларини тайёрлаш юзасидан катта синчковлик билан иш олиб боришни талаб
килади. Амалий-лаборатория тадкикоти хам фронтап, хам звено усулда ўтказилиши,
шу билан бирга унда ўкувчиларга индивидуал инструктаж бериш кўзда тутнлиши
керак.
Амалий-лаборатория тадкикотннинг натнжалари коллектив равишда мухокама
килинади ва шундан кеёин ўқитувчилар баҳолар кўяди.
Экскурсия мехнат таълимининг шундай бир формасидирки, унинг бориши
жараёнида укувчилар асбоб-ускуналарни. технология ва мехнат жараёнларини. ишлаб
чиқариш шароитида мехнатни ташкил килишни кузатадилар ва ўрганадилар.
Масалан, V синф ўқувчилари ўкув устахоналаридаги машгулотларда асосан ёгоч
ва металларга ншлов беришнинг кўлда бажариладиган операцняларини ўрганиб
оладилар. Тегишли корхоналарга ўтказилган экскурсия жараёнида улар энг янги
станок жих,озлари бнлан ва юкори унумли мехнат усуллари бнлан танишадилар.
Уқувчилар укув устахоналари ва ишлаб чиқаришдаги меҳнат жараёнларини таққослаб.
факат укувчилар мехнатининг сифатигина эмас, балки мехнат унумдорлигини
оширишни \а м таъминлайдиган хилма-хил дастлабки ва станок мосламаларндан кенг
фойдаланиш йўли билан қўлда бажариладиган ишларни механизациялаш зарур деган
мустакил хулосаларга келадилар. Бундай экскурсиялар ўқувчиларда ўзлари кўрган
нарсалар тугрисида ёркин таасуротлар
колдиради, унинг билим
доирасини
кенгайтиради, бўлажак ихтисосига бўлган қизиқишини ва мехнатга мухаббат
муносабатини шакллантиради, билиш активлигини ривожлантиришга имкон беради
ва ишлаб чикариш интизоми асосларини карор топтиради.
Корхонага ўтказиладиган хар кандай экскурсиянинг мазмунига куйдаги аник
ажратилган учта босқич кириши лозим:
1. Кузатиш объектини олдиндан танлаш, унинг конкрет мақсадлари ва
вазифаларини аниклаш, корхонага дастлабки тарзда бориб кўриш, зарур ҳужжатларни
(дарснинг плани, укувчилар учун бериладиган топшириклар ва хисоботларнинг
формаларини) тайёрлашдан иборат бўлган тайёргарлик босқичи.
2. Мехнат ўкитувчиси ёки экскурсоворд томонидан экскурсиянинг максадлари
хамда вазифалари, корхона территориясида узининг тутиш коидалари, кузатиш
объектлари. экскурсия маршрути тўгрисида сухбат ўтказиш, ўқувчиларнинг бевосита
кузатиши ва зарур вазифаларни бажариши.
3. Экскурсияга якун ясаш экскурсия ж араёнида пайдо бўладиган масалаларни
хал килишга каратилган якунловчи сухбат ўтказиш билан чекланмайди. Мехнат
бўйича навбатдаги машгулотларда бажарилаган вазифаларни ва хисоботларни анализ
қилиш хамда коллектив равишда мухокама килиш йўли билан экскурсияга узил-кесил
якун ясалади.
Мехнат таълими машгулотлари ўкитивчига ўқув материалининг мазмунидан
келиб чиқиб, ўқувчиларнинг ўқув-меҳнат фаолиятини фронтал звено ва индивидуал
тарзда ташкил этишдан кенг фойдаланиш имконини беради.
Чунончи машгулотларни фронтал тарзда ташкил этишда группадаги барча
ўқувчилар айни бир хил ўкув материалини бир вақтда ўрганадилар ва бир хил мехнат
вазифаларини бажариладилар. Янги мехнат операциялари ва усулларини ўрганиш
вактида бу формадан фойдаланиш максадга мувофикдир. У мехнат таълими
ўқитувчисининг машгулотга тайёргарлик кўриш ишини осонлаштиради.
Укувчилар топширикдарни мустакил равишда бажаришга ўтиши билан бу
форманинг ўрнини бошкаси, яъни звено ёки индивидуал форма ола бошлайди хамда
фронталликнинг бузилиши муқаррар бўлиб қолади, чунки бир хил ўқувчилар ишда
бошқалардан ўзиб кетадилар. Шу сабабли фронтал машгулотнинг бошлангич
кисмидагина сакланиб колади ва жорий фронтал инструктаж ўтказиш вактида зарур
бўлади.
Ўкувчиларга
х.ар
хил
ўқув-мехнат
топшириклари
берилганда
мехнат
машгулотини ташкил этишнинг звено формасидан фойдаланилади. Ишларнинг
мураккаблигига караб, уларни бажариш 2-3 ўқувчига (звенога) топширилади. Бундай
ташкил этиш кўпинча техник моделларни, ўқув асбобларини тайёрлаш вактида,
оталик
қилувчи
корхона
ёки
ўз
мактабининг
хилма-хил
ишлаб
чикариш
буюртмаларини бажариш вактида кўлланилади. Ташкил этишнинг бу формаси мактаб
ўкувчиларда топширилган иш учун масъулиятни хис килиш ва ўзаро ёрдам кўрсатиш,
дўстлик сингари мухим шахсий сифатларни таркиб топтиришга имкон беради.
Ташкил этишнинг звено формаси бир ўқувчига амалда кийинлик киладиган
мураккаб буюмларни ижодий равишда конструкция килиш ва тайёрлаш учун шарт-
шароит яратиб беради. Бирок ташкил этишнинг звено формаси бир канча
камчиликларга эгадир, яъни: ўкитувчининг дарсга тайёргарлик кўриш ишлари бир
мунча кўпайиб кетади: звенонинг хамма аъзолари хам бир хил гайрат билан
ишламайдилар, иатижада хилма-хил ривожланишга ва мехнат тайергарлигига эга
бўладилар, кириш инструктажи ўтказиш хатто ёзма график инструктциялардан
фойдаланганда хам мураккаблашиб кетади.
Укув устахоналарида тегишли жихозлар етишмаганда ва ўкувчилар махсус
график асосида ўкитилганда (токарлик, фрезарлик, станокларда ишлаш) ёки ўкитувчи
анча
яхши
ўзлаштнрадиган
ўкувчиларга
бир
мунча
мураккаб
индивидуал
топшириқларни
бажариш
формасидан
фойдаланишга
тў ф и
келади.
Бунда
ўқувчиларнинг қизикишларини уларнинг тайёргарлик даражасини хисобга олиш
керак.
Амалий машгулотларни ташкил этиш нинг юкорида кўриб чиқилган хар бир
формасидан меҳнат бўйича машгулотларда баъзан алохида-алохида фойдаланиш
мумкин. Кўпинча бу формалардан биргаликда фойдаланадилар ёки улар битта амалий
машгулотга ҳам татбик килиниши мумкин.
Мехнат
таълими
методларини
ривожлантириш
ва
такомиллаштирншда
психологлар ва физиологларининг, айникса ўқувчиларда мехнат кўникмалари ва
малакаларини таркиб топтириш, уларнинг мазмуни ва классиф икациям сохасидаги,
мехнат фаолиятининг аклий компонентларини, шахсларни хозирги замондагн юксак
ривожланган ишлаб чикариш ходимлари учун характерли бўлган ижодий активлиги,
ташабусси ва бошқа мухим сифатларини текшириш сохасидаги тадқиқотлари мухим
ахамиятга эгадир.
Таълим жараёнинг, хусусан ўқувчилар мехнат фаолиятининг интенсивлашуви
хилма-хил махсус тренажёрлар, рўйхатга олувчи ва текширувчи курилмалар ишлаб
чиқариш ва улардан фойдаланишни зарур килиб куйдаги, бу қурнлмалар ўқувчиларнн
мехнат харакатларини кайд қилиш ва иш вақтида йўл қўйиладиган камчиликлар
тўгрисида теэда хабар етказиш имконини беради. Ўқувчиларнинг ана шундай
тренажёрлардан ва текширувчи курилмалардан фойдаланган холда тренировка
машқларини ўтказиши айниқса мехнат таълимининг энг мухим методларидан
биридир.
Таълим жарайнига проблемали ўкитишни жорий қилиш проблемали ўкитишнинг
ўкувчиларда фикрлаш фаолиятини юкори даражада активлаштиришга ва уларнинг
ижодий кобилиятларинн авж олдиришга каратилган янгн методларини вужудга
келтиришга сабаб бўлади. Мехнат таълимининг хар бир методи бир катор методик
усулларини, уларнинг анча элементар ва таркибий қисмларини ўз ичига олади.
Масалан, мехнат операциясини ўрганиш жараёнига куйдаги бир канча усуллар: иш
ўрнида гавдани қандай тутишни, асбобларни ушлашни кўрсатиш, харакатни иш
суръатида кўрсатнш усуллари киради
Мехнат таълими методпарининг бутун системасини бешта группага бўлиш
мумкин. Улардан ҳар бири ўз навбатида бир канча методларни ўз ичига олади. I
огзаки методлар, II кўрсатмали методлар, III амалий методлар, IV проблемали ўқитиш
методлари, V билимлар, меҳнат кўникмалари ва малакаларини текшириш методлари.
Шуни таъкидлаш керакки, мехнат жараёнида умумий дидактик характерга эга
бўлган кўпгина методлардан фойдаланилади. Бирок мехнат усулларини бажаришга
оид тренировка машқлари, техникага оид справочник ва технология хужжатлари
билан иш олиб бориш, ўкув-ишлаб чиқариш топшириқларини бажариш, контрол-
амалий ишларни бажариш каби методлар фақат мехнат таълимига хос бўлган
методлардир.
Мактаб системасининг янгиланиши асосида, унинг таълим жараёни маъзмуни
хам турли шакл ва услубиятлардан иборат. Таълимни мазмуни миллий регионал
хусусиятларимизга ҳамоханг мосланган
бўлиб,
болаларнинг ёшлик даврига
мўлжалланиб ўқув режаси, дастури ва дарсликлари тайёрланади. Шунинг учун
дидактик принциплар дарсда турли хил форма ва методларда шаклланиб ривожланиб
бориши бугунги куннинг долзарб муаммосидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |