404
а) нарх паритети (нисбати);
b) нарх кўрсаткичи;
c) нарх диапазони;
d) нарх
чегараси;
e) юқоридаги барча ном билан.
5. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда нархларни
эркинлаштиришнинг қайси йўлидан фойдаланилди?
а) нархларни бирданига қўйиб юбориш;
b) нархлар даражасини сунъий тўхтатиб қўйиш;
c) нархларни давлат томонидан бошқариш ва назорат қилиш;
d) нархларни аста-секин ва босқичма-босқич эркинлаштириш;
e) юқоридаги барча йўллардан.
6. Ўзбекистонда нархларни эркинлаштиришнинг қайси босқичида аҳолини ҳимоялаш
мақса-дида чекланган доирадаги озиқ-овқат ва саноат товарларининг чегараланган
нархлари белги-лаб кўйилди?
а) биринчи босқичда (1992 й.);
b) иккинчи босқичда (1993 й.);
c) учинчи босқичида (1994 й.);
d) иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи босқичидан (1995й.) бошлаб;
e) барча босқичларда.
7. Нарх шаклланишига қандай омиллар таъсир кўрсатади?
а) иқтисодий харажатлар;
b) талаб ва таклиф;
c)
товарнинг нафлилиги;
d) рақобат ва давлат сиёсати;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
8. Рақобатнинг барча шакллари шароитида нарх ташкил топишининг умумий
хусусиятлари нимадан иборат?
а) талаб ва таклиф нисбати асосида шаклланади;
b)маълум даражада иқтисодий харажатларни ифодалайди;
c) товар (хизмат ва ресурс)лар нафлилигини ҳисобга олади;
d) мувозанатни таъминлайди, тартибга солиш ва рақобат воситаси ҳисобланади;
e) юқоридаги барча хусусиятлар.
9. Рақобатнинг турли шакллари бир-биридан қандай белгилар бўйича фарқ қилади?
а) тармоқдаги корхоналар сони бўйича;
b) тармоққа кириш ва уни ташлаб чиқиб кетишнинг осон ёки қийинлиги бўйича;
c) бир типдаги ёки табақалашган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши бўйича;
d) а) ва b) тўғри;
e) b) ва c) тўғри.
10. Тармоқда бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи жуда кўп корхоналар мавжуд. Алоҳида
корхоналар бозор нархини ўрната олмайди. Янги корхоналар тармоққа эркин киради ва
амал қилиб турганлари эркин чиқиб кетади. Бу белгилар рақобатнинг қайси тури учун
хос?
а)
монополия;
b) монополистик рақобат;
c) соф рақобат;
d) олигополия;
e) монопсония.
11. Қуйидаги белгилардан қайси бири соф монополияга хос эмас?
а) битта фирма маҳсулотнинг ягона ишлаб чиқарувчиси;
b) маҳсулотнинг якин ўрнини босувчилари мавжуд эмас;
c) фирма маҳсулот нархи устидан сезиларли назорат ўрнатади;
d) тармоққа кириш учун тўсиқлар жуда катта бўлиб, тақиқлаш билан баробар;
e) фирма бозор нархлари билан келишишига мажбур.
405
12. Қуйидагилардан қайси бири монополистик рақобатга хос белги эмас?
а) кўп бўлмаган ишлаб чиқарувчилар мавжуд;
b) айрим маҳсулотнинг табақалашган турлари ишлаб чиқарилади;
c) нархсиз рақобат ўз ўрнига эга;
d) тармоққа кириш унчалик қийин эмас;
e) рақобат нарх ёрдамида амалга оширилади.
13. Қуйидаги белгилардан қайси бири олигополияга хос эмас?
а) тармоқда кўп бўлмаган, лекин сони аниқ белгиланмаган корхоналар мавжуд;
b) бир типдаги ёки табақалашган маҳсулот ишлаб чиқарилади;
c) фирмалар ўртасидаги рақобат ўзаро боғлиқ бўлиши сабабли яширинча келишишга
қулайлик туғдиради;
d) фирмаларнинг бозордаги улуши нархсиз рақобат асосида аниқланади;
e) нарх ёрдамидаги рақобат катта ўринга эга.
14. Соф рақобатли тармоқларда нарх ниманинг таъсирида шаклланади?
а) алоҳида ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар) бозор нархини белгилайди;
b) алоҳида истеъмолчилар
бозор нархларини белгилайди;
c) алоҳида товарлар таклифи таъсирида;
d) алоҳида товарларга талаб таъсирида;
e) товарларнинг ялпи таклифи ва улар бўлган ялпи талаб таъсирида.
15. Соф рақобат шароитида товарларнинг бозор нархлари билан уларнинг сотиб
олинадиган миқдорга ўртасида қандай боғлиқлик мавжуд бўлади?
а) нарх қанчалик юқори бўлса сотиб олинадиган товарлар миқдори шунча кам бўлади;
b) нарх қанчалик паст бўлса сотиб олинадиган товарлар миқдори шунчалик кўп бўлади;
c) нарх билан сотиб олинадиган товарлар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд
бўлади;
d) а) ва b) тўғри;
e) b) ва c) тўғри.
16. Соф рақобатли тармоқда маҳсулот сотиш ҳажмини қандай кўпайтириб боориш
мумкин?
а) анча юқори нархларни ўрнатиб
бориш билан;
b) анча паст нархларни ўрнатиб бориш билан;
c) маҳсулот сифатини яхшилаш орқали;
d) реклама орқали;e) маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали.
17. Нарх ошиб бориши билан талабнинг аста-секин пасайиб бориши нима билан
изоҳланади?
а) истеъмолчи дидининг ўзгариши билан;
b) эҳтиёжнинг тўлароқ қондирилганлиги билан;
c) истеъмолчи пул даромадининг чекланганлиги билан;
d) талабда рўй берган ўзгаришлар билан;
e) ўрнини босувчи товарлар мавжудлиги билан.
18. Қандай нархларда алоҳида товарлар талаб ва таклифи ўзгариш
тамойилларига эга
бўлмаиди?
а) юқори нархларда;
b) паст нархларда;
c) доимий нархларда;
d) мувозанатли нархларда;
e) ўзгариб турувчи нархларда.
19. Соф рақобатли вазиятни таклиф томонидан қараб чиқсак, қуйидагилардан қайси бири
бу вазиятни тўлиқ характерлайди?
а) нарх қанчалик юқори бўлса товар таклиф ҳам шунчалик кўп бўлади;
b) юқори нархлар тармоққа янги ишлаб чиқарувчиларни жалб қилади;
c) нарх юқори бўлганда тармоқдаги мавжуд корхоналар қўшимча фойда олиб,
ишлаб
чиқишни кенгайтириш имкониятига эга бўлади;
d) юқори нархлар тармоққа қўшимча ресурсларни жалб қилади;
406
e) юқоридагиларнинг барчаси.
20. Соф рақобатли тармоқдаги мувозанатли нарх ва маҳсулотнинг мувозанатли ҳажмини
анинқланг?
Do'stlaringiz bilan baham: