Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг иш ҳужжатларини юритилиши бўйича


-15. Мактабгача таълим ташкилотининг кузатув кенгаши-



Download 279,59 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/49
Sana21.02.2022
Hajmi279,59 Kb.
#73769
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   49
Bog'liq
2 5469903316907459473

01-15. Мактабгача таълим ташкилотининг кузатув кенгаши-ташкилотни
бошқаришда стратегик орган ҳисобланади.Кенгашнинг асосий мақсади-мактабгача таълим
ташкилотини ривожлантиришда устувор вазифаларни белгилаш. Туман (шаҳар) мактабгача
таълим бўлими томонидан тавсия этилган номзодлардан ташкилот раҳбарини сайлайди,
ташкилотнинг мақсади ва ввпзифаларига эришиш режасини тасдиқлашда иштирок этади,
уларни бажарилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан назорат қилади.
01-16. Тафтиш комиссиялари, аудиторлар, давлат молиявий назорат идоралари
томнидан ўтказилган текширув хулосалари ёки далолатномалари сақланади.
01-17 Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини аттестация-аккредитациядан ўтказиш
натижалари бўйича маълумотнома, далолатнома ва сертификатлари йиғилади.
01-18 Ташкилот раҳбарияти алмашганда тузилган топшириш-қабул қилиш
далолатномалари ва уларга оид илова хужжатлар сақланади.
Далолатномалар юқори бошқарув органнинг буйруғи асосида тасдиқланган ишчи
гуруҳ томонидан тузилади ва тасдиқланади. 


01-19 Мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрувчиларни қабул қилиш бўйича
қайдномалар китоби юритилади. Китоб рақамланган, шнурланган ва туман Мактабгача
таълим бўлими мудири томонидан тасдиқланган бўлади.
Намуна
Келган
санаси
Қайси
ташкилотда
н келди
Ташриф
мақсади
ва асоси
Ҳужжатнинг
рақами ва
санаси
Текширувчи
нинг исми
ва шарифи
Аниқлан
ган
камчилик
лар
Камчиликла
рни бартараф
этиш муддати
1.
2.
02 - Тарбияланувчиларга оид ҳужжатлар
02-01. Умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотда болаларни қабул қилиш,
гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш, ташкилотдан чиқариш ишлари ЭМИС тизими орқали, Кўп
тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринда - ИМТТ) ва
Қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринда - ҚТМТТ)га қабул қилиш
эса Тиббий-педагогик-психологик комиссиясининг (кейинги ўринда – ТППК) хулосаси
асосида амалга оширилади. 
Ташкилот раҳбари томонидан Давлат хизматлари орқали берилган йўлланма ёки
ўрнатилган тартибда берилган ТППК хулосаси асосида келган болаларни ташкилотга қабул
қилиш, гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш, чиқаришга оид буйруқлар китоби юритилади. Буйруқлар
китоби тикилган саҳифаланган ва туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими томонидан муҳр
ва имзо билан тасдиқланади.
Электрон тартибда гуруҳ таркибига қабул қилинган болалар учун ёки ТППК хулосаси
асосида қабул қилинган болалар учун ташкилот раҳбарининг буйруғи чиқарилади. Ташкилот
раҳбари томонидан боланинг гуруҳдан гуруҳга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул
қилингач, мазкур буйруққа асосан болалар гуруҳларнинг давомат дафтарига қайд этилади.
Ўқув йили давомида ташкилот гуруҳларида бўшаган болалар ўринлари электрон
навбатга қўйилган болалар ҳисобидан йўлланма чиқарилиб, ташкилотнинг буйруғи асосида
тўлдириб борилади. 
Болаларни мактабгача таълим ташкилотидан чиқариш тўғрисидаги буйруққа унинг
ота-онаси томонидан берилган ариза асос бўлади. Бу тўғрисида ташкилот раҳбари
томонидан ёки унинг назорати остида ЭМИС ахборот тизимига ҳар кунлик маълумотлар
киритилиб, янгилаб борилади. 
Буйруқлар ҳар ўқув йилининг бошидан (2 сентябрдан) 1 рақами билан бошланиб,
келгуси йил 25 августда мактабгача таълим ташкилоти раҳбари имзоси ва муҳри билан
саҳифа якунланади. Ушбу давр мобайнида чиқарилган буйруқлар сони рақамларда
кўрсатилади.


Намуна

Download 279,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish