Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/271
Sana03.07.2022
Hajmi5,43 Mb.
#736701
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   271
Bog'liq
2-секция. Халқаро анж АнДУ 2021

Калит сўзлар:
қизилмия илдизи, глицирризин кислота, сахароза
экстракт, антирадикал, антиоксидант. 
Аннотация: 
В данной статье представлены мнения и комментарии о 
корне солодки, его химическом составе и перспективах использования в 
пищевой промышленности. 


130 
Ключевые слова:
солодка корня, 
глицирризиновая кислота, сахароза, 
экстракт, антирадикал, антиоксидант. 
Abstract:
 This article provides opinions and comments on licorice root, its 
chemical composition and prospects for use in the food industry. 
Key words: 
licorice root, glycyrrhizic acid, sucrose, extract, antiradical, 
antioxidant. 
Бугунги кунда дунё ҳамжамиятида аҳоли сонини ортиши билан табиий 
ҳомашёлардан олинадиган маҳсулотларга бўлган эхтиёж тобора ортиб 
бормоқда. Ҳозирда қизилмия илдизи ўзининг бой кимёвий таркибига эга 
бўлиб доривор ўсимликлар қаторида асосий ўринни эгаллайди. 
Кўплаб биологик фаол қўшилмалар, доривор препаратлар, алкаголсиз 
ичимликлар ва озиқ-овқат қўшилмалари таркибий қисмига айрим доривор 
ўсимликлар 
экстрактларидан 
фойдаланиланиб 
келинмоқда. 
Ушбу 
экстрактлар орасида қизилмия илдизи (
Radix Glycyrrhizae
) экстракти олдинги 
ўринларни эгаллайди.
Қизилмия илдизи–энг қадимги доривор ва озиқ-овқат воситаларидан 
бири ҳисобланади. Ўсимлик илдизини Америкага келган европалик 
кўчманчи халқлар қанд ўрнига сақич қилиб чайнашган, бу уларни 
касалликлардан сақлашга, янги қитъага, мухитга мослашишга ёрдам берган
[1, 78]. Хозирги кунда, қизилмия илдизидан олинадиган глицирризин 
кислотаси, (Е-958) озиқ-овқат қўшилмаси
 
ва хушбўй таъм берувчи модда 
сифатида саноат миқёсида ишлаб чиқарилади ва бир қанча махсулотларга 
ушбу ўсимликнинг экстракти қўшилади. Глицирризин кислотаси сахарозага 
нисбатан 50-100 марта ширин таъмга эга эканлиги учун қандолатчиликда 
фойдаланилади[2, 62]. 
Қизилмия илдизи қуйидаги биологик фаол моддаларни ўз ичига олади 
глицирризин кислота (22% гача), флавоноидлар (4,0% гача), углеводлар (20 
%гача), органик кислоталар (4,6 %гача), минерал моддалар, витаминлар, 
пигментлар ва бошқалар[3, 34]. Қизилмия илдизларининг кимёвий-
технологик кўрсаткичлари ўрганилди ва қуйидаги элементар таркиби 
аниқланган: калий (14,5 мг/г), кальций (11,5 мг/г), магний (2,4 мг/г), селен 
(1,0 мкг/г), темир (0,7 мкг/г), мис (0,31 мкг/г), рух (0,33 мкг/г), никель (0,26 
мкг/г), марганец (0,15 мкг/г), стронций (0,09 мкг/г), хром (0,08 мкг/г)[4, 53]. 
Қизилмия 
препаратларини 
терапевтик 
таъсирини 
кўпчилик, 
глицирризин кислотасининг гидролизида ажралиб чиқадиган глицирретин 
кислотанинг кортикостероид сингари таъсири билан боғлашади. Ушбу 
препаратларнинг фармакологик таъсири эса, қизилмия таркибидаги 
антиоксидант кучга эга бўлган флавоноидлар билан аниқланади[5, 27].


131 
Қизилмия илдизларидан тайёрланган қуруқ ва қуюқ экстрактлар 
шамоллаш, сил ҳамда ўпка, жигар, нафас йўллари ва юрак-қон томирлари 
касалланганда, модда алмашинувини меъёрига келтиришда, бўғма, 
онкологик, овқатдан заҳарланиш, ошқозон, меъда ҳамда ўн икки бармоқли 
ичак ярасида, тери куйиши, шунингдек, бошқа хасталикларда тавсия 
этилади[6, 320]. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 
январдаги “Ўзбекистон Республикасида қизилмия ва бошқа доривор 
ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 63-сон қарорида белгиланган 
устивор масалалардан келиб чиқиб қизилмия ўсимлигини асосий таркибий 
қисми бўлган глицирризин кислотасини ажратиб олиш ва модификация 
қилиш орқали халқ хўжалигини турли соҳаларида фойдаланиладиган 
маҳсулотларни ишлаб чиқиш бугунни куннинг долзарб масалаларидан бири.
Шундан келиб чиқиб, озиқ-овқат саноатида қизилмия илдизи асосида
шакар ўрнини босувчи маҳсулотларни яратишда Андижон давлат 
университети негзида ташкил этилган “Товарлар кимёси” илмий 
лабораториясида бир қанча илмий изланишлар амалга оширилмоқда. 
Жумладан, қизилмия илдиз экстрактидан салқин ичимлмклар тайёрлашда 
фойдаланилганда натижалар шуни кўрсатдики, антирадикал, антиоксидант, 
иммуномодуляцион хусусиятларга эга эканлиги аниқланди.

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish