Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/271
Sana03.07.2022
Hajmi5,43 Mb.
#736701
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   271
Bog'liq
2-секция. Халқаро анж АнДУ 2021

Калит сўзлар:
селекция, уруғчилик, ўртапишар, эртапишар, ўрта ва 
ингичка толали ғўза навларини яратиш, самарали ҳарорат йиғиндиси, 
толанинг сифат кўрсаткичлари.
Аннотация:
В статье описываются достижения, результаты и 
выводы научно исследовательских работ в годы независимости 
Кашкадарьинской научно-опытной станции НИИ селекции, семеноводства и 
агротехники выращивания хлопка. Были выведены 3 средне и 3 
тонковолокнистые сорта хлопчатника, приспособленные к почвенно-
климатическим условиям региона, которые внедрены в 8 районах области., .
Ключевые слова:
селекция, семеноводства, среднеспелые, раннеспелые, 
выведение средне и тонковолокнистых сортов хлопчатника, сумма 
эффективных температур, качественные показатели волокна. 
Annotation:
The article describes the achievements, results and conclusions 
of scientific research during the years of independence of the Kashkadarya 
research station of the Research Institute of Breeding, Seed Production and 
Agricultural Technology of Cotton Growing. 2 medium and 3 fine fiber varieties of 
cotton were developed, adapted to the soil and climatic conditions of the region, 
which were introduced in 8 districts of the region.
Keywords:
breeding, seed production, mid-ripening, early ripening, sum of 
effective temperatures,fiber qualite indicators.
 
Республиканинг жанубий ҳудудида жойлашган Қашқадарё вилоятининг 
тупроқ-иқлим шароити ўзига хос бўлиб, қиш кунларини нисбатан юмшоқ 
бўлиши, иссиқ кунлар сонининг кўплиги ҳамда куз, қиш ва баҳор ойларидаги 
самарали ҳароратлардан ва ёғин миқдоридан унумли фойдаланиш имкони 
борлиги қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш имконини беради.
Аммо шундай бўлиши билан бирга айрим йилларда баҳор ойларининг 
салқин ва серёғин келиши ҳисобига вилоят учун мақбул экиш муддатларида 
(тоғ олди ҳудудларда 20 март-10 апрель, чўл худуди туманларида 1-20 
апрель) чигит экиб ғўзани парваришлашга тўсқинлик қилади. Апрель 
ойининг 20 санасидан кейин ўртапишар навлар чигитини (Бухоро-6, Бухоро-
8, Порлоқ-4) экилиши натижасида шаклланган кўсакларнинг тўлиқ пишиб 
етилиши учун самарали ҳарорат етишмаслиги ҳисобига кечки ва сифати 
нисбатан паст бўлган ҳосил йиғиштириб олинади. Ушбу муаммони ечими эса 
шундай йилларда эртапишар ғўза навларини жойлаштиришдан иборат 
бўлади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
кейинги 
йилларда 
чиқарилган фармонларида ва Вазирлар Махкамаси қарорларида ҳар бир 
вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитига мос ғўза навларини ҳар бир ҳудуднинг 


321 
ўзида яратиш ва жойлаштириш ҳамда ўртапишар навлар ўрнига босқичма-
босқич эртапишар навларни парваришлаш агротехнологиясини ишлаб чиқиш 
вазифалари қўйилган.
Ушбу вазифаларни бажариш мақсадида ПСУЕАИТИ Қашқадарё ИТС да 
охирги 
йилларда 
қ.х.ф.д., 
профессор 
И.М.Раҳматов, 
қ.х.ф.ф.д. 
Ш.Б.Джумаевлар томонидан олиб борилган селекция ва уруғчилик бўйича 
илмий тадқиқотлар ишлари натижасида 70 тадан ортиқ ўрта толали ва 60 
тадан ортиқ ингичка толали тизмалар ҳамда ЎзПИТИ-2601, СП-2602 ва СП-
2603 ўрта толали ҳамда Қашқадарё-1, Қашқадарё-5 ва Қашқадарё-7 ингичка 
толали ғўза навлари яратилди. Ингичка толали Қашқадарё-1 нави 1999 йилда 
истиқболли навлар рўйхатига ва ўрта толали ЎзПИТИ-2601 ғўза нави 2018 
йилда Қашқадарё вилояти учун районлашган навлар рўйхатига киритилган 
бўлса, ингичка толлали Қашқадарё-5 ва Қашқадарё-7 ғўза навлари эса Давлат 
нав синаш майдонларида синалган. 
Ҳар бир ўсимлик мақбул ривожланиши, сифатли ва юқори ҳосил 
бериши учун маълум даражадаги самарали ҳарорат талаб этади. Илмий 
тадқиқотларда ғўза навларида эртапишар навларни тўлиқ пишиб етилиши 
учун ўртапишар навлар нисбатан 200 °С га кам ҳарорат талаб этилиши 
аниқланган [1, 123-124]. 
2015-2017 йиллардаги кузатувларда синовдаги тизмаларнинг гуллаш 
даври 10-тизмадаги 50 % ўсимликларида дастлабки гулларнинг очилиши 
учун давр 63 кун эканлиги аниқланди. Бошқа тизмаларда эса бу давр 64-66 
кунни ва андоза навда 67 кунни ташкил этди. Тизмалардаги 50 фоиз 
ўсимликларда дастлабки гулларни очилиши учун 856,6-1001,7 даража 
самарали ҳарорат зарур бўлган бўлса, андоза нав учун бу кўрсаткич 936,7 
даражага тенг бўлди. 50 % ўсимликларда дастлабки кўсакларни очилиши 
учун тизмаларда 1850-2030 

С ва андоза навда эса 2165 

С самарали ҳарорат 
талаб этилиши аниқланди [2, 134-137]. 
Ялпи ҳосил ҳисобланганда 28-; 30-; 7- ва 8- тизмалардан 42,2-43,7 
центнердан пахта ҳосили териб олинганлиги маълум бўлди. Андоза навга 
нисбатан тизмалардан олинган қўшимча ҳосил 1,5-12,6 % ни, айниқса 28-; 7- 
ва 8-тизмаларда эса бу кўрсаткич 10,1-12,6 % ни ташкил этди.
Лаборатория таҳлилларида аниқланишича, 34-; 30-; 24- ва 8- 
тизмаларнинг 1000 дона чигити оғирлиги 120-122 г ва 34-; 32-; 30-; 27- ва 24- 
тизмаларнинг тола чиқиши 37,3-38,7 % ни ҳамда тола узунлиги эса 33,3-34,3 
мм эканлиги аниқланди. 
Илмий-тажриба станциясида селекция ишлари натижасида ажратиб 
олинган тизмалар толаси HVI жихозида таҳлил қилинганда уларнинг 
йигирилувчанлиги ўрта толалилиларда 159-173, ингичка толалиларда 184-


322 
200; тола узунлиги ўрта толалиларда 1,19-1,26 дюйм, ингичка толалиларда 
1,31-1,43 дюйм; тола узунлиги бўйича бир хиллик даражаси ўрта толалиларда 
83,3-86,8 %, ингичка толалиларда 85,3-87,7 %; нур қайтариш коэффициенти 
ёки оқлик даражаси ўрта толалиларда 80,4-83,1 %, ингичка толалиларда 72,8-
79,2% ва солиштирма узилиш кучи ўрта толалиларда 32,7-36,0 гк/текс, 
ингичка толалиларда 38,3-41,6 гк/текс га тенг бўлган. Адабиёт таҳлиллари 
Қашқадарё илмий-тажриба станциясида яратилган ўрта ва ингичка толали 
ғўза тизмаларииинг ушбу кўрсаткичлари дунёдаги ғўза парваришланадиган 
етакчи давлатлардаги ғўза навларининг сифат кўрсаткичларидан юқори 
эканлигини кўрсатди [3, 41-146].
Ҳозирда станцияда бу борада бажарилган селекция ва уруғчилик 
ишлари натижасида, ингичка толали 5 та I А типига, 4 та I Б типига, 9 та II 
типга, 11 та III типга ҳамда ўрта толали 17 та IV типга ва 19 та V типга 
мансуб ғўза тизмалари ажратиб олинган.
Яратилган ўрта ва ингчика толали ғўза навлари Қашқадарё вилоятининг 
Қарши, Шаҳрисабз, Ғузор, Нишон, Миришкор, Касби, Муборак ва Косон 
туманларида 10000 гектардан ортиқ майдонда парваришланди. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish