ДОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ РАДИАЦИОН ВА КОНВЕКТИВ
ҚУРИТИШ УСУЛИ
Х.А. Собиров, доцент, Б.Р. Бекқулов, т.ф.ф.д.,катта ўқитувчи.
М.М. Хакимов, таянч докторант.
Андижон машинасозлик институти
Аннотация:
Дон маҳсулотларидан шоли ва маккажухори қишлоқ
хўжалигида муҳим озуқа маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Шоли ва
маккажухорининг ўрим-терим даври куз мавсумининг октябрь ва ноябрь
ойларига тўғри келади. Мақолада шоли ва маккажухорини радиацион ҳамда
конвектив қуритиш технологиялари тахлил қилинган.
Калит сўзлар:
Шоли, маккажухори, нисбий ва абсалют намлик,
қуритиш технологияси, радиацион усул, конвектив усул.
317
Аннотация:
Зерновые, рис и кукуруза являются одними из важнейших
продуктов питания в сельском хозяйстве. Сезон сбора урожая риса и
кукурузы приходится на октябрь и ноябрь осеннего сезона. В статье
проанализирована технология радиационной и конвективной сушки риса и
кукурузы.
Ключевые слова:
рис, кукуруза, относительная и абсолютная
влажность, технология сушки, радиационный метод, конвективный метод.
Annotation:
Cereals, rice and corn are some of the most important food
products in agriculture. The harvesting season for rice and corn is in the October
and November of the fall season. The article analyzes the technology of radiation
and convective drying of rice and corn.
Key words:
rice, corn, relative and absolute humidity, drying technology,
radiation method, convective method.
Республикамизда дон маҳсулотларидан хусусан шоли етиштириш,
сақлаш,
қайта
ишлашнинг
узлуксиз
ва
самарали
тизимини
такомиллаштириш, ички истеъмол бозорини гуруч маҳсулотлари билан
барқарор таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган чора
тадбирлари ишлаб чиқилди. Бунга кўра Қорақалпоғистон Республикаси ва
вилоятларда 2021 йил хосили учун шоли етиштириш прогноз кўрсаткичлари
бўйича жами 129357 гектар майдон ажратилиб, 611130 тонна ялпи хосил
олиш кўзда тутилган [1].
Фермер хўжаликлари ва хусусий деҳқончиликда буғдой йиғиштириб
олингач, такрорий экин сифатида шоли ва маккажухори экилмоқда.
Такрорий экин ҳосилини йиғиб олиш вақти кузнинг октябр, ноябр ойларига
тўғри келади. Бу ойлар мобайнида ҳароратнинг пасайиши, ёғингарчиликнинг
кўп бўлиши кузатилади.
Йиғиб олинган шоли ва маккажухорининг катта
қисми эса юқори намликка эга бўлади. Донни юқори намликда сақлаш дон
массасининг ўз-ўзидан қизиши, дон захиралари зараркурандаларини
ривожланиши ва шу кабилар туфайли дон сифати ва миқдорий йўқотилишига
олиб келади. Дон маҳсулотларини узоқ муддат сақлаш учун
маккажухорининг намлик миқдори 13 - 14 %, шолининг намлик миқдори 12.5
- 13.5 % да бўлиши талаб этилдаи. Шу муносабат билан дон маҳсулотлари
хосилини йиғиб олиш куз мавсумининг октябрь ва ноябрь ойларига тўғри
келишини инобатга олсак, қисқа вақт ичида йиғиш ва сифатли қуритишни
амалга ошириш керак [2].
Донни қуритиш икки хил (табиий ва сунъий) йўл билан олиб борилади.
Дон маҳсулотларини очиқ ҳавода сувсизлантириш жараёни табиий қуритиш,
318
махсус қуриткичлар ёрдамида қуритиш жараёни эса сунъий қуритиш
дейилади.
Дон маҳсулотлари асосан иссиқлик ёрдамида қуритилади. Бунда
дондаги сувни буғлатиш учун маълум миқдорда иссиқлик сарф қилинади. Бу
ташқи томондан бериладиган иссиқлик ёрдамида намликни йўқотишни
назарда тутади. Ҳозирги кунда қуритишнинг бир неча усуллари мавжуд
бўлиб, булардан радиацион ва конвектив усуллар дон маҳсулотларини
қуритишда кенг кўламда фойдаланилмоқда. [3].
Do'stlaringiz bilan baham: |