214
Таълимнинг самарадорлигини оширишда ўқитувчилар турли-туман
усуллардан, воситалардан фойдаланадилар. Бунда ўқувчиларни қизиқтира
билиш катта аҳамиятга эга.
Республикамизда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш корхоналари кенг
ривожланаётган даврда мактабларда кимё фанини ўқувчиларга чуқурроқ
ўргатиш зарурият бўлса,
иккинчи томондан, замон талаби ҳамдир. Чунки
ўқувчилар ўзи яшаб турган атрофдаги кимё ишлаб чиқариш корхоналари
ҳақида илмий асосланган билимларга эга бўлмоғи даркор.
Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари кимёнинг энг асосий мавзуларидан
биридир. Оксидланиш –қайтарилиш реакциялари энг кўп тарқалган
реакциялар бўлиб, табиатда, техникада катта ахамиятга эгадир.
1.
Ер юзасидаги хаёт фаолиятини асоси хисобланади.
2.
Тирик
организмлардаги нафас олиш, моддалар алмашинуви,
чириш, бижғиш, фотосинтез шу реакциялар билан боғлиқ.
3.
Ёқилғи ёнганида металлар коррозияси, электролиз. Металлургия
жараёни;
4.
Аммиак, ишқорлар, нитрат кислота, хлорид кислота, сульфат
кислота шу реакциялар асосида олинади;
5.
Галваник элементлар, ва аккумиляторларда
оксидланиш-
қайтарилиш реакциялари туфайли кимёвий энергия электр
энергияга айланади;
6.
Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари табиатни мухофаза қилишга
доир чора-тадбирларни асосини ташкил этади;
7.
Аналитик кимёдаги перманганатометрия, йодометрия,
хромотометрия каби методлар оксидланиш-қайтарилиш
реакцияларига асосланган титриметрик анализ
усуллари
хисобланади
Шу жиҳатдан ушбу мавзуни ўқитишда чуқур такомиллашган назарияларни
бериш билан бирга, масалалар ечиш, тест топшириқлари тузиш ва ечиш
лаборатория машғулотлари ўтказиш орқали ўқувчиларга чуқур билим
беришга эришмоқ мумкин.
Ушбу
мавзуда
айниқса
оксидланиш-қайтарилиш
реакция
тенгламаларини тузиш ва коэффициентлар танлашга алохида эътибор
берилади. Шу жихатдан биз ушбу мақолада коэффициентлар танлашни
тезкор усулларини очиб беришга харакат қилдик.
Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларининг
тенгламаларини тузишда
электрон-баланс, ион-электрон (ярим реакциялар), молекуляр –ионли
тенгламалар усули, моддаларнинг электронейтраллигини хисобга олиб
215
тенглаштириш усули, чизиқли тенгламалардан фойдаланиб коэффициентлар
қўйиб тенглаштириш мумкин.
Баъзи кимёвий жараёнларда структур формуласи ноаниқ бўлган
моддалар таркибидаги атомларнинг оксидланиш даражаси ҳам ноаниқ
бўлади, масалан, фосфорнинг сульфидлари қуйидаги таркибга эга: P
4
S
3
, P
4
S
5
,
P
4
S
7
ва P
4
S
10
. бу бирикмалардаги иккита бир хил элемент ўзаро ёки турли
атомлар орасида боғланиш бўлишига қараб ҳар бир айтилган элементларнинг
оксидланиш даражалари турли бирикмаларда бир хил бўлавермайди. Лекин
бу келтирилган моддаларнинг ҳаммаси кучли
оксидловчилар таъсирида
ўзларининг юқори оксидланиш даражасига эга бўлган бирикмаларга (Р
+5
ва
S
+6
ҳолларга)ча оксидланишини билган ҳолда уларнинг оксидланиш-
қайтарилиш реакция тенгламаларини тузиш қийин эмас:
Бундай реакцияларга коэффициентлар танлашда қуйидаги усуллардан
фойдаланиш айниқса тест синовларида ахамияти каттадир.
Масалан:
Қуйида
келтирилган
тенгламалардаги
моддалар
коэффициентларини хисобланг.
Do'stlaringiz bilan baham: