205
600 дан ортиқ биолабораториялар иш фаолиятларини олиб бормоқда ва ўз
навбатида биомаҳсулотларни кўпайтириш ва қўллаш ҳажми ошиб бормоқда.
Қишлоқ
хўжалиги
экинларини,
жумладан
иссиқхонани
зараркунандалардан ҳимоя қилишда кимёвий препаратлар муҳим ўрин
эгаллайди. Шу билан бир қаторда, зараркунанда ва касалликларга қарши
курашни уйғунлашган тизимда, яъни табиатдаги
фойдали ва зарарли
ҳашаротларнинг мувозанатини хавфсиз даражада сақлаш кўзда тутилади.
Ҳимоя воситаси сифатида қишлоқ хўжалик экинлар зараркунандаларига
қарши (биологик усул) турли хил фойдали ҳашаротларни қўллаш ва
уларнинг самарасини ўрганиш ҳамда янги гуруҳ инсектицид-акарацидларни
(кимёвий усул) қишлоқ хўжалигига кириб келиши, уларнинг атроф-муҳитга,
ҳашарот-энтомофагларга таъсирини ҳар томонлама ўрганиш заруриятини
вужудга келтирди.
Олтинкўз–тўрқанотлилар (
Neuroptera
) туркумининг олтинкўзлар
(
Chrysopidae
)
оиласига мансуб,
Chrysopa carnea
Steph турига кирувчи
ҳашарот ҳисобланиб, қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирадиган
зараркунанлар билан озиқланади. Олтинкўз олтинсимон-оч яшил тусли жуда
нозик ҳашаротлардир.
Уларнинг анча кенг, садафсимон ёки камалаксимон
товланадиган қанотлари ёйилганида 19 дан 55 мм гача етади. Мўйловлари
туксимон, пешонаси ясси бўлади (1-расм).
Олтинкўзнинг етук зоти ёруғлик томон яхши учади. Эндигина
қўйилган тухумлари оч яшил тусли, кейин эса аста-секин қораяди. Урғочиси
тухумларини ғўзанинг шоҳига, баргларига ёки шона тугунчаларига қилиб
нозик ипаксимон ипчага илиб қўяди. Олтинкўз қуртининг танаси олд ва орқа
томонидан ихчам бўлиб, тез югуришга мўлжалланган. Бунга унинг кўкрак
қисмида жойлашиб яхши ривожланган оёқлари ёрдам беради. Туси оч
яшилдан оч сариқгача. Кўкрак ва қорин сегментларида тананинг ёнларида
учи илмоқли йирик туклар билан қопланган жуфт бўртиқлари ривожланган.
Личинканинг катта япалоқ бошидаги узунчоқ, ўроқсимон эгилган юқори
жағлари ўлжасини тутиб олишга мослашган. Пастки жағлари юқорисига
зичлашиб, ёпиқ най ҳосил қилади. Бу найча орқали юборилган маҳсус ҳазм
қилиш шираси воситасида олтиндан эритилган ўлжа
ички аъзолари ва
тўқималари мазкур най орқали сўрилади. Личинканинг оғиз бўшлиғига
парда тортилган[1; 29-30-б., 3;270-271-б.].
206
Расм-1. Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти қошидаги
биолабораториясида олтинкўзни кўпайтириш.
Олиб борилган илмий изланишлардан (Қашқадарё вилоят Қарши
туман) маълум бўлишича, тамаки трипсига қарши олтинкўзни 1:5 нисбатда
қўлланилганда 7-чи куни 96,2 фоиз самарадорликка эришилган бўлса 14-чи
куни эса 81,6% самара бериши кузатилди. Трипсга қарши олтинкўз
личинкасини 1:10 нисбатда тарқатилганда барча қайтариқларда яхши самара
олиниб, 14-куни биологик самарадорлик 81,6% га етганлиги тасдиқланди.
Олтинкўзни трипсга қарши 1:15 нисбатда қўйилган вариантда самарадорлик
бир оз камроқ бўлиб, бу кўрсатгич 7-чи куни 53,7% ни ташкил қилиб, 14-чи
кунида 62,0% биологик самарадорликка эришилганлиги олиб борилган
тадқиқотларимизда ўз аксини топди (1-жадвал қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: