МУНДАРИЖА
№
бет
1.
Фан дастури
2.
Ишчи фан дастури
3.
Календар иш
режаси
4.
Баҳолаш мезонлари ва баллар тақсимоти
5.
Таълим технологияси
6.
Маъруза матнлари
7.
Тест топшириқлари
8.
Назорат саволлари.
9.
Реферат мавзулари.
10.
Курс ишлари мавзулари
11.
Малакавий битирув ишлари мавзулари
12.
Мустақил таълим учун саволлар
13.
Глоссарий
14.
Слайдлар
15.
Адабиётлар
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ
Таълим соҳаси:
140000 - Табиий фанлар
Таълим йуналиши:
5140200 - Физика
Умумий ўқув соати – 53 соат
Шу жумладан:
Маъруза - 8 соат
Амалий машғулот – 12 соат
Мустақил таълим соати - 33 соат
БУХОРО – 2020
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018
йил 25.08 даги 744-сонли буйруғининг 6- иловаси билан фан дастури рўйхати
тасдиқланган.
Фаннинг ишчи дастури Бухоро давлат университети ўқув методик
Кенгашининг 2020 йил “_____” ___________ « ____» - сонли баёни билан
тасдиқланган
ТУЗУВЧИ:
Камалов В.Ш .
«Физика» кафедраси ўқитувчи
Тақризчилар
:
М.Шарипов – Бухоро давлат мухандислик
технологиялари институти
“Энергетика” факултети декани, физика математика
фанлари доктори
Ш.М.Мирзаев - Бухоро давлат университети
«
Физика» кафедраси
профессори,техника фанлари доктори.
БухДУ
физика-математика
факультети декани :
2020 йил “_____” ___________ Ҳ.O.Жўраев
“Физика” кафедраси мудири:
2020
йил “_____” ___________ Ш.Ш.Файзиев
1.Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
“Конденсирланган ҳолатлар физикаси” курси бакалавриатуранинг физика
йўналиши учун режалаштирилган фан ҳисобланади. Бу курсда
конденсирланган ҳолатдаги моддаларнинг (қаттиқ жисмлар, яримўтказгичлар,
полимерлар) тузилиши ва тавсифлари, аморф, поликристалл ва монокриталл
ҳолатлари, электр ўтказувчанлик, яримўтказгич диэлектрик, қаттиқ жисмлар,
полимерлар хоссалари, электрофизик, оптик,
термодинамик, гидродинамик,
механик, реологик, электромагнетик хоссалари, релаксацион жараёнлари
шунингдек,
фазавий- агрегат, суюқ кристалл ва ориентирланган ҳолатлари
композицион ва наноструктурали полимер материаллар физикасининг асоси
ўрганилади.
2.Ўқув фанинг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишнинг мақсади- талабаларга конденсирланган ҳолатлардаги
моддаларнинг (қаттиқ жисмлар, диэлектриклар, яримўтказгичлар,
полимерлар)
тузилиши, тавсифлари, тизимлари, кристаллографияси,
морфологияси, композитлар ва наноструктуралар физик хоссалари
ўргатишдан иборатдир.
Фанни ўқитишнинг вазифалари- конденсирланган ҳолатлардаги
моддаларнинг (қаттиқ жисмлар, диэлектриклар, яримўтказгичлар,
полимерлар) тузилиши, конфигурацияси ва конформациялари молекуляр
тавсифлари аморф поликристалл ва криталл ҳолатлари, термодинамикаси ва
фазавий диаграммалари, суюлтмалари, эритмалари, релакцион, реологик
механик, термик, оптик, электромагнетик хоссалари, композит материаллар
ва наноструктуралари физикаси бўйича асосий билимлар ва кўникмаларни
ўзлаштиришдан ҳамда амалий, лаборатория ва семинар машғулотлар олиб
бориш асосида амалий малакаларга эга бўлишдан иборатдир.
“Конденсирланган ҳолатлар физикаси” ўқув фанини ўзлаштириш
жараёнида амалга ошириладиган масалалар дорасида талаба:
-
конденсирланган ҳолатлардаги моддалар (қаттиқ жисмлар,
диэлектриклар, яримўтказгичлар, полимерлар) физикасининг асосий
тушунчалари, қонунлари, муҳим жараёнлари ва хоссаларини ўрганади,
уларни таҳлил қилиш, катталиклар ва бирликлари ҳақида тасавур ва
билимга;
-
лаборатория натижаларини қайта ишлаш, экспериментал ва
назарий
қонунларни тавсифлаш ва таҳлил қилиш бўйича кўникмага;
-
тадқиқот қурилмаларини ўрганиш ва тажрибалар ўтказиш, ўлчаш ва
ўлчов асбобларидан тўғри фойдаланиш бўйича малакага эга бўлиши
керак.