МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
139
қилмоқчимиз.
Таққослаш: Бу ўйин машғулотида болага иккита бир-бирига ўхшаш нарсалар
берилади ва улар ўртсаидаги фарқларни топиш кераклиги айтилади. Мавжуд нарса-
ларни болалар таққослаб куришлари ва фарқини топиши керак. Кейин болага бир-
биридан мутлақо фарқ қилувчи нарсалар берилади ва улари ўртасидаги боғлиқликни
топиш зарурлиги айтилади. Масалан: «У ким?», «Бу нима?» стол устига бир қанча
предметлар териб қўйилади. Тарбиячи шу предметлардан бирортасига таъриф
беради. Болалар тарбиячи таърифи асосида гап нима ҳақида бораётганлигини топа-
дилар. Бу ўйиннинг афзаллик томони шундаки, болаларда зийраклик, синчковлик
ва мустақил фикр юритиш кобилиятини шакллантириш имкониятини беради.
Умумлаштириш: Бу уйин машғулот мактабгача тарбия муассасаларида расмлар
ёрдамида ўйналади, аммо бу ўйиннинг расмсиз вариантини тавсия қилмоқчимиз.
Бу ўйин ҳам мантиқий тафаккурнинг ривожланишига ёрдам беради.Ўйин шарти
қуйидагича: болага тарбиячи бир гуруҳга мансуб учта ёки тўртта нарса номини
айтади, бола уларнинг умумий номини айтиши керак, Масалан: от, сигир, қуй, ит-
уй ҳайвонлари. Бола яхширок ўйнай бошлагач, унга «тўртинчиси ортиқча» ўйинини
таклиф қилиш мумкин. Болага бир гуруҳга кирувчи учта нарсани ва бошқа гуруҳга
мансуб битта нарса номи айтилади.Бола улар орасидан ортиқчасини айтганидан
сўнг ундан фикрини асослаб беришни сўраш керак. Ўйин машғулотлар индивидуал
тарзда ўтказилса ҳам яхши самара беради, гуруҳда мусобака тарзида ўтказилса,
болаларнинг қизиқиши янада ортади.
Ўзаро боғлиқлик: Бу ўйин машғулот ҳам катта ва тайёрлов гуруҳ болалари
билан ўтказилади. Болаларга расмли материаллар тарқатилади.
Улар ўйин шарти билан танишиб, бир бола расмдаги нарса ҳақида гапириб
беради. Масалан: «Бу олма. Олма боғда ўсади, уни болалар жуда яхши кўришади»
Кейин иккинчи бола ҳам ўзидаги нарса ҳақида гапиради ва ўзидаги нарса билан
биринчи боладаги нарсанинг ўзаро боғлиқлигини айтиш керак. Масалан: «Бу қуёш,
қуёш чиқса, ҳаво исийди,қуёш иситиб турса, олма ва бошқа мевалар пишади».
Кейин учинчи бола ўзидаги нарса ҳақида гапиради ва иккинчи боладаги нарса ора-
сидаги боғлиқликни топади. Ўйин шу тартибда давом этади. Бунда барча болаларни
дидактик ва кизиқарли машқларда бевосита иштироки ўйиннинг аҳамияти жуда
катта ҳисобланади.
Адабиётлар:
1. Қ.Қосназаров,А.Пазылов, А.Тилегенов «Педагогика» Нөкис-2009
2. Ёш даврлари ва педагогик психология М. Г. Давлетшин, Ш.Дўстмуҳамедова, М.
Мавлонов , С. Тўйчиева Тошкент-2004.
3. В.М.Каримова Ф.А. Акрамова Психология «Маърузалар матни» Тошкент-2005.
РЕзЮМЕ
Бу мақолада боқча ёшидаги болаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг ақлий
ривожланишининг педагогик асослари айтилган.
РЕзЮМЕ
В этой статье говорится о педагогической основе умственного развития у детей дошколь-
ного возраста.
SUMMARY
This article deals with pedagogical basiz of intollective development of preschool age children.
Do'stlaringiz bilan baham: |