МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
138
Юсупов Қ.
ҚРХТХҚТваУМОИ катта ўқитувчиси
Таянч сўзлар:
таълим ва тарбия, ижтимоийлашув, ривожлантирувчи, психоло-
гик ва педагогик тайёргарлик, психик ривожлантириш.
Ключевые слова:
обучение и, воспитание, социальность, развивающий, психо-
логическая и педагогическая подготовленность, психическое развития.
Key words:
еducation and bringing, socialization, developmental, psychological and
pedagogical training, psycho-development.
МАКТАБГАЧА ЁШдАГи БОлАлАлАР АҚлий ТАФАККуРиНи
РиВОЖлАНТиРиШ
Мактабгача ёшдаги таълим муассасаси тарбиячиларининг энг асосий вазифа-
ларидан бири–бу болаларни босқичма-босқич мактаб таълимига тайёрлаб бериш
ҳисобланади. Мактабда таълим олишни бошлаган болалалардан янги сифат, янги
хусусиятга эга бўлишлик талаб қилинади. Аммо, айрим боғчаларда болаларни
мактабга тайёрлашдаги асосий тамойили ҳар томонлама ривожлантириш, уларда
меҳнат малакаларини, мустақил фаолияти давомида турли ҳил нарсаларни бево-
сита таққослаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш каби тафаккур операцияларини
ривожлантиришни амалга оширмай, балки, болалар фақат ўқиш ва ёзишга, ёдлаш
ва санашга ўргатилади. Бу шу нарсага олиб келадики, биринчи синфга борган
ўқувчилар кузатувчанлик диққат-эътибор, мустақиллик каби малакаларини эгал-
ламаган бўладилар. Ўқиш фаолияти учун болаларда барқарор диққат, ўткир зеҳн,
мустаҳкам хотира, нутқ ва муҳими тафаккур шаклланган бўлиши керак.
Тафаккур бола руҳиятининг энг мураккаб шаклларидан бири бўлиб, мунтазам
ҳиссий билиш жараёнлари ёрдамида амалга оширилади. Унинг юзага келиши учун
аввало сезги, идрок ва тасаввур риожланган бўлиши талаб қилинади.
Тафаккурнинг бир қанча турлари бўлиб, улардан қуйидагиларни кўрсатиш мум-
кин: кўргазмали ҳаракат тафаккури, образли тафаккур ва мантикий тафаккур.
Кўргазмавий ҳаракат тафаккури кичик ёшдаги болаларда, яъни кўпроқ
энди тили чиққан 2-3 ёшдли болаларга хосдир. Бу ёшдаги болалар нарсаларни
ҳаракатлантириш, ҳар томонлама синчиклаб кўриш орқали ўрганадилар. Улар
тафаккурида сўзлар ҳам иштирок этади, лекин кўргазмали ҳаракатлар сўзлардан
устунлик қилади.
3-ёшдан ошган болаларнинг тафаккури конкрет образли характерга эга бўлади.
Улар ўзларининг мулоҳазаларида мавҳум тушунчаларга эмас, кўз ўнгидаги аниқ,
конкрет нарсаларга асосланадилар. 4-5 ёшли болалар нутқни фаол ўзлаштирадилар.
Бу ёшдаги болалар содда тарзда умумлаштириш, гуруҳлаштириш қобилиятига
эга бўла бошлайдилар. 6-7 ёшли болаларда эса мантиқий тафаккур ривожлана
бошлайди, чунки бу ёшдаги болаларнинг нутқи етарли даражада ривожланган
ва тушунчалар таркиб топа бошлаган бўлади. Катта гуруҳ болаларида нарса ва
ҳодисаларнинг муҳим белгиларига қараб умумлаштириш қобилияти юзага кела
бошлайди.
Боғча ёшидаги болалар тафаккурининг шаклланиши ва ривожланишини тар-
киб топтириш мақсадида фойдаланиш учун қуйидаги дидактик ўйинларни тавсия
Do'stlaringiz bilan baham: |