МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
131
тизимида муҳим ўрин тутадиган фундаментал тушунчалар бор ва юқори даражадаги
умумийликка эга: “жисм”, “майдон”, “ҳаракат”, “ўзаро боғлиқлик”, “масса”, “энер-
гия”, “фазо”, “акслантириш”, “функция”, “алмаштириш”, “узунлик”, “юза”, “ҳажм”,
“ва ҳоказо. Бу тушунчалар барча фанларда шаклланади ва фанларнинг ўзаги бўлиши
керак.
«Бакалавр таълими тушинади:
•фанларнинг ўзаро боғлиқлигини ягона объектда – табиатининг яхлитли-
гида;
•дунёнинг кўп қиралилиги, унинг турлича ташкил этилиши даражасида
ягона фундаментал қонунга бўйсинади;
•табиатда симметриянинг юэага келиши ва ўрни;
•яхлит фундаментал фан сифатида математиканинг аҳамияти, амалларнинг
фундаментал математик қонунлари;
•математиканинг коинот сирларини билишдаги аҳамияти;
•кўп қиррали фан сифатида тирик тизим ва экологиянинг пойдевори, унинг
психолокик ва ижимоий фанлар билан ўзаро боғлиқликдаги аҳамияти;
•дунёни замонавий манзарасини ифодалашда математиканинг турли фан-
лар интеграциясининг ягона моделига эга эканлиги.
Юқорида баён қилинган мулоҳазалардан шу нарса келиб чиқадики, математика
ўқитувчисини тайёрлашнинг асосий масалаларидан бири математика фанининг асос-
ларини фалсафий мазмунини, ўқувчиларга материянинг ҳаракати ва мавжуд шакллари
ҳақидаги умумий илмий тассавурларни шакллантиришдан иборат. Дунё манзарасини
математик талқинининг ривожланиш босқичлари ҳақидаги билимлар; предмет маз-
мунини методологик таҳлил усулини билиш(масалан, математикадаги фазо тушун-
часининг таҳлили – материянинг физикадаги ўзгарувчан хоссаси, кимёда материя-
нинг ўз ўзидан йўқ бўлиб кетмаслиги, биологияда сабаб ва тизимлиликка эгалиги);
математиканинг тарихий жиҳатларини очиш: масалан, биологиядадаги эвалюцион
назарияларнинг ривожланиш босқичларига оид билимлар(РНК ва ДНК билан боғлиқ
билимлар); кимёда моддаларнинг пайдо бўлиш назарияси ва физикада қўллашнинг
фундаментал классик маҳоратининг ўрни ҳақида маълумотлар бериш.
Таълимда мутахассис учун олий таълим муассасалари табиатни яхлит ва уни
ўрганишнинг ягона методини билишга имкон берувчи, тизимли фикрлашни шакллан-
тириш мумкин бўлган зарурий илмий билимларни беради.
Шуни эътироф этиш жоизки, олий таълим муассасаларида мутахассисларни тай-
ёрлаш ҳозирги вақтда учинчи авлод стандартлари талаблари асосида амалга ошири-
лади. Ҳар бир талабанинг умумаданий компитентлиги, дунёнинг илмий замонавий
манзарасини ҳақидаги тассавурларни шакллантириш ва унда инсонни ахборот мада-
нияти, методологтк компитетлигини шакллантиришда инсоннинг ўрнини тушуниш
муҳим аҳамиятга эга.
Шунинг учун мутахассисни тайёрлашда предметли ўқитишнинг тизимли курс-
лари мантиқан фарқ қилувчи интеграциялланган ёндошув тизимини ишлаб чиқиш
зарур. Уни ишлаб чиқишнинг етакчи дидактик принциплари қуйидагилардан ибо-
рат: 1) Фундаменталиги(реал ҳаётда олинган билимларнинг экстраполяцияси); 2)
Яхлитлиги; 3) Илмийлиги(мазмунини замонавий фан даражасига мос келиши); 4)
Фанлараро алоқадорлик; 5) Каспий йўналганлиги(материалнинг талаба учун каспий
аҳамият касб этиши); 6) Модулга эгалиги; 7) Интеграцияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |