МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
130
Жумаев Э.Э.
п.ф.н., доцент
Джураева Д.Ш.
ўқитувчи (Термиз давлат университети)
Таянч сўзлар:
математика, эволюция, манзара, интеграция, даража, умумлаш-
тириш, таҳлил, синтез тизимлаштириш ва билим.
Ключевая слова:
математика, эволюция, картина, интеграция, уровень, обоб-
щения, анализ, синтез система и знание.
Key words:
math, evolution, painting, integration, level of generalization, analysis,
synthesis and system knowledge.
дуНЁНи МАТЕМАТиК МАНзАРАСиНиНГ МОдЕлиНи
яСАШ МАСАлАлАРи
Таълимнинг мураккаблашувида узлуксиз таълим тизимида алоқадорлик ва
узлуксизлик принципларининг бузилиши юз бермоқда. Унинг кўринишларидан бири
инсоннинг ўзининг ҳаёти давомида тўплаган билимларининг бир биридан ажралган,
тизимсиз, табиатнинг умумий қонунлари билан ўзаро боғланмаган кўринишини оли-
шида намоён бўлмоқда.
Шунинг учун замонавий таълим ўқув предметларнинг мос бўлимларини бир-
лаштиришни талаб этмоқда, предметларнинг ўзаро боғлиқлик муаммоси замона-
вий дидактика, психология ва ўқитиш методикасининг долзарб масалаларидан бири
ҳисобланади. Бу муаммонинг оғриқ нуқтаси предметларни ўқитишда кўринмоқда.
Масалан, 5 синфда география фанида масштаб ва нисбатга доир масалаар биринчи
дарсдан бошлаб ўқитилади, бироқ ўқувчилар математика дарсларида бу масалалар-
нинг асосларини ўрганишга улгуришмаган.
Бу предметлар доирасидаги интеграция математика ва география фанларининг
алоқадорик, боғлиқлик ва ўзаро боғлиқлик, уларнинг ривожланиш диалектикасини
ифодалашга имкон беради. Бироқ предметларни алоҳида ўрганиш ўқувчиларда атроф
муҳит ва унда инсоннинг ўрни ҳақидаги тассавурларни шакллантиришга етарли эмас.
Маълумки, тирик ва ўлик табиатдаги билимлар тизими комплекс фанларда шак-
лланади, улардан бири математикадир. У материя ҳаракатининг умумий ва содда шак-
лларини ўрганади; шахсан математикадан фанлар орасидаги боғланишларни ўрганиш
келиб чиқади. Аслида арифметика, алгебра, математик анализ ва ҳоказо фанлар гео-
метрия фани базасида пайдо бўлган. Шуни эътироф этиш жоизки, А.Н. Усов [6], С.М.
Похлебаев[4] ларнинг фикрича физикадан сўнг химия, сўнгра биологияни ўрганиш
кераклиги илгари сурилади.
Математиканинг фан тизимидаги ўрни ҳақида шундай хулоса чиқариш мум-
кинки, ароф муҳит, бутун олам математика қонунларига бўйсинади ва аниқ, табиий,
гуманитар, ижтимоий ва антрапологик фанларга оид билимлар интеграцияллашади.
Бунда ҳар бир фанни ўрганиш стратегияси ўзгаради. Биринчи ўринда қаралаётган
объектни ўрганиш илгари сурилади. Сўнгра унинг барча томонлари, хоссалари ва
пайдо бўлиши биргаликда, бир неча фанлар эса ва қаралаётган объект бир вақтда
турли аспектларда ўрганилади.
Маълумки, ҳар бир фан ўзининг тушунчаларига эга. Улар мураккаблик даражаси,
умумийлиги ва қимматига кўра бир биридан фарқ қилади. Бироқ илмий билимлар
Do'stlaringiz bilan baham: |