МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
132
Интеграция принципи математикада умумий бўлган маълум қонун ва қоидаларни
умумлаштиришдан иборат. Таълим мазмунини шакллантирувчи муҳим фактори
сифатида таълимнинг мазмуни нафақат ахборот воситалари, балки педагогнинг фао-
лияти, ўрганиш мотиви, ўқув методи,воситалари, шакллари орқали амалга оширила-
диган таълимнинг каспий йўналганлик принципи хизмат қилади.
Интеграциянинг биринчи даражси – фанлар аро алоқадорлик даражаси. У турли
предмет билимларининг ўзаро боғлиқлиги билан характерланади. Бунда предмет
яхлит дидактик таълим сифатида хизмат қилади. Яхлитлик ўзаро боғланишларнинг
йўналишини ажратиш орқали, умумий илмий факт, тушунча, қонун, объект, яъни таъ-
лимда тизимли ёндошувни қўллаш орқали юз беради. Фанлараро алоқадорликнинг
тизимли объекти сифатида турли илмий йўналишларни турли нуқтаи назардан қараш
мумкин: ) фалсафий – фанлараро алоқадорлик тизимли объектдан иборат; 2)умумпе-
дагогик – фанлараро алоқадорлик таълим ва тарбияга комплекс ёндошув сифатида
амал қилади; 3) дидактик – фанлараро алоқадорлик ўқув фаолиятни методини ва усу-
лини ишлаб чиқиш сифатида қараш мумкин; 4) методик – фанлараро алоқадорлик
ўқувчиларнинг алоҳида иредметни ўрганиш сифатининг ошишини таъминловчи фак-
торидан иборат бўлади; 5) психологик – фанлараро алоқадорлик билимларни умум-
лаштириш, тизимга солиш ва фикрлашни ривожлантириш усули ва воситаси сифа-
тида амал қилади.
Интеграциянинг иккинчи даражаси – дидактик синтез даражаси. «Синтез» ва
«интеграция» тушунчаларини бир биридан фарқловчи қарашлар мавжуд. Г.Ф. Федо-
рец: 1) синтез ўзаро таъсирлашувчи тизимларни бир жинсли бутунга бирлашишини
англатади, унда интеграция серқиррали бирлашиш ва табақаланишни ўзида сақлайди;
2) интеграция бирлашадиган жараёнлар ҳолатига кўра синтездан кенгроқ, ва нафақат
ривожланиш жараёнига эга, балки уни амалга оширувчи восита ҳамдир; 3) синтез
фаолиятга ижодий таъсир қилувчи восита ва ундан ташқари интеграция жараёнининг
тугаган шакли ва “билимнинг янги соҳаси учун асос бўлади”. Х. Сантулов – Болгари-
ялик тадқиқотчи, «интеграция – ўзаро таъсир шакли, синтез – унинг натижаси» деб
ҳисоблайди. В.С.Безруков бунга ўзининг қуйидаги муносабатини билдирган: синтез
– бу ҳам интеграция, бироқ ўзининг энг юқори босқичида ривожланишдир.
Интеграция даражаси бўлган дидактик синтез – «яратилган узлуксиз боғланган,
ягона ва яхлит натижалар ва жараёндан иборат. Ўқитишда бу даража турли предмет
элементларини битта синтезлашган курсга бирлашиш натижасида юзага келади(мавзу,
бўлим, дастурда), таълим ва турли фанга оид илмий тушунчаларнинг бирлашиши,
ўқув муаммоларнинг ўзаро алоқдорлигини ўрганишда фан асосларини йиғиндиси
ва бирлашмасидан иборат». Дидактик синтезнинг бу таърифи турли соҳадаги турли
билимлар базасидаги ягона тизимга шаклланувчи интегратцияллашган ўқув предмет-
ларини ишлаб чиқиш асосида ётади.
Бугунги кунда дидактикада синтезнинг турли кўринишлари мавжуд (ахборотли,
фаолиятли, мақсадга йўналтирилган).
Ахборотли дидактик синтез билимларнинг бирикишини ўрганади. Математика
таълими мазмуни даражасида бу модулли синтез бўлиши мумкин(математика таълим
мазмуни модулини лойиҳалаштириш орқали).
Фаолиятли синтез таълим фаолиятининг турли кўринишларини моделлашти-
ришда пайдо бўлади(тадқиқот, изланувчан, лойиҳалаштириш ва ҳок).
Мақсадга йўналтирилган синтез талабаларнинг амалий ва фундаментал тайёр-
Do'stlaringiz bilan baham: |