Бизнес ва мулокот конунлари аюпов Равшан Хамдамович


Безовталик Сизни енгунча уни енгиш ва безовталикни қалбингиздан



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/74
Sana02.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#729120
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   74
Bog'liq
Biznes va muloqot qonunlari e8f4d

Безовталик Сизни енгунча уни енгиш ва безовталикни қалбингиздан 
қувиб чиқариш учун қуйидагиларга риоя қилиш зарур бўлади: 
А) Қалбингиз истаган фаолият турини танланг ва шунда Сиз учун 
безовталикка вақт қолмайди. Майда-чуйда ҳодиса, далил ва шунга ўхшаш 
нарсалар Сизни ҳароб қилишига йўл қўйманг. Далилларни ўрганинг ва 
ўзингиздан сўранг: “
Катта сонлар қонунига кўра мен безовта бўлаётган 
ҳодиса қачонлардир руй берадими ёки йўқми?
”.
Б) Сизсиз ҳам руй берадиган ҳодисалар билан келишинг. Ҳар қандай 
бахтсизлик ва унинг оқибатларидан қутулишнинг биринчи ва илк қадами 
худди шудир. Ички кечинмаларни яширинг, ўзингизни қўлга олинг ва 
жилмайинг. Янги дўстлар ахтаринг ва янги интилиш ҳамда қизиқишлар 
топинг. Билингки, бахтсизлик қандайдир бир ҳодисадан эмас, балки уни 
қандай қилиб қабул қилишдандир. Агар бу ҳолатни енгиш учун заррача 


Аюпов Равшан Хамдамович 
35 
имконият бор экан, ақл-заковат ва куч-кувватингизни ишга солиб, курашинг. 
Америкалик таниқли тадбиркор Генри Форд ҳам бундай ҳолатлар ҳақида 

Агар мен ҳодисаларни бошқара олмасам, уларни ўз-ўзини бошқаришига 
имкон бераман
” – деган экан.
В) Безовталикка қандайдир чегара қўйинг, шунда ўйлаганингиздан кўра 
каттароқ йўқотишлардан ўзингизни ҳомоя қилган бўласиз. Масалан, Сиз $50 
га акция сотиб олдингиз, унга $45 лик чегара қўйишнинг маъноси – агар 
унинг нархи $45 дан пасайиб кетса, уни дарҳол сотиб юбориш кераклигини 
англатади. Сизнинг йўқотишингиз бор-йўғи $5 ни ташкил қилади. Акс холда 
ундан ҳам кўпроқ йўқотишларга дучор бўлишингиз мумкин. Агар Сизда 
ҳеч қандай имконият қолмаган ишни ўжарлик билан давом эттириш истаги 
хосил бўлса, ўз-ўзингизга қуйидаги учта саволни беришингиз керак: 

Ҳозир мен безовта бўлаётган нарса ёки ҳолат менинг ҳаётимда 
қанчалик муҳим ва қандай ўрин тутади? 

Бу безовталикни унутиш учун унга қандай чегара қўйиш мумкин? 

Бу менга қанчага тушади ва мен бунинг учун нимадан воз кечишим 
керак бўлади? 

Бунинг учун каттароқ тўлов тўламадимми ва у ҳақиқатан ҳам шунча 
турадими? 
Г) Ўтмишни тезроқ унутинг. Келажакдан фойдаланишнинг бирдан-бир 
усули бор, у ҳам бўлса ўтмишдаги хатоларимизни сокин равишда таҳлил 
қилиш ва бу хатоларни кейинчалик қайтармаслик ҳамда эртага улар ҳақида 
тамоман унутиш. Амалга ошган далиллар ёки ўтмишдаги хатолар ҳақида 
қанчалик ўйласак ва афсус қилсак ҳам, уларни ҳеч қачон ўзгартира олмаймиз. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish