Ватанпарварлик тарбияси.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида узлуксиз
таълим тизими орқали ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс
шаклланиши назарда тутилган. Шахснинг бу хусусиятлари ўқув-билиш,
ижтимоий-фойдали меҳнат жараёнида кўзга ташланади. Мактаб биология
ўкув фанлари ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда муҳим
ўрин тутади.
Биологаяни ўқитишда ўкувчиларни ватанпарварлик руҳвда тарбиялашда
Республикамизнинг гўзал табиати, ер ости ва усти бойликлари, халқ
хўжалигини ривожлантиришда биологиянинг тутган ўрни, биологая фанининг
турли тармоқлари (генетика, физиологая, цитсяогия, экология, молекуляр
биология) да қўлга киритилган ютуклар, баркамол шахсни камолга етказиш
мақсадида қабул қилинган «Соғлом авлод» Давлат дастури, соғлиқни сақлаш
соҳасида қабул қилинган қонунлар, табиатни муҳофаза қилиш юзасидан
ўтказилаётган тадбирлар билан таништириш муҳим аҳамият каоб этади.
Шунингдек, ўрта асрларда яшаган улуғ алломачарнинг жаҳон цивилизациясига
қўшган ҳиссалари, уларнинг маънавий қарашлари, ҳадислар, хикматли
ҳикоялардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ўрганилаётган мавзу мазмунига богаиқ ҳолда табиатни илмий-назарий,
ҳиссий-эстетик жиҳатдан ўрганишни тўғри йўлга кўйиш - инсоннинг
табиатга нисбатан онгли, маънавий-ахлоқий муносабатлари меъёрларининг
1
Баркамол авлод-Ўзбекистон таракқиётининг пойдевори. «Шарқ» нашриёт-матбаа
концернининг Бош таҳририёти,- Т.: 1997 45 бег.
116
осини ташкил этадиган юксак ватанпарлнк бурчнинг шаклланишига замин
тайёрлайди.
ўкувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг самарадорлиги
қуйидагиларга боғлиқ:
1 ўқувчиларнинг хиссиётига таъеир кўрсатадиган ўкув материалларини
танлаш;
2 Танланган ўқув материалининг ўрганилаётган ўкув материали билан
узвийлигани таъминлаш орқали миллий ғурурни шакллантириш;
3 Ўкитувчи томонвдан ўкув материалларини эҳтиросли баён этиш;
4. Ўкувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда
самарали метод ва воситалардан фойдаланиш;
5. Ўкувчиларни ўрганнлаётган мавзу мазмуни билан бокшқ ҳолда касб
танлашга, Ватаннинг равнақи ва мустақилликнинг мустаҳкамланишига
ҳисса қўшишга сафарбар этиш;
6. Шарк маънавияти дурдоналари, ҳадислар, ҳикматли ҳикоялар ва
афсоналардан фойдаланиш.
Ватанпарварлик тарбияси ўқитишнинг барча шаклларида, шу жумладан,
синфдан ташқари машғулотларида амалга ошириш, бунда ватанни мадҳ этувчи
шеърлар, қўшиклар, санъат асарлари, маънавият дурдоналаридан фойдаланиш
тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |