Экскурсиянинг турлари.
Биологик экскурсиялар ҳар хил турда бўлади; вақтига қараб, бир соатлик,
бир кунлик ва кўп кунлик. Бир соатлик экскурсия - мактаб ховлисвда ёки
ўқув тажриба участкасида ўтказилади. Экскурсия режасини - метод
бирлашмасининг раиси тасдиқлайди. (Гулли ўсимлик ва унинг органлари
деган мавзудаги экскурсия).
Бир кунлик экскурсия - табиатга, ишлаб чиқариш корхоналарига, фермер
хўжаликларига, хайвонот ёки ботаника богага, балиқчилик хўжалигига ёки
паррандачилик хўжалигига уюштириладиган экскурсия планини мактаб илмий
бўлим мудири томонидан тасдиқпанади.
Кўп кунлик экскурсия - ўкув йилининг охирида комплекс экскурсия деб,
бунга тарих, географш, тил адабиёт, бадан-тарбия ёки ҳарбий ўқитувчилари
билан биргаликда ўтказилади. Кўп кунлик экскурсия - режасини педагогик
кенгашда тасдикланади.
Экскурсияга тайёргарлик.
Экскурсиянинг самарадорлига кўп жиҳатдан уни пуҳта тайёрланишига
боғлиқ.
Ҳар бир экскурсия ҳам ташкилий ҳамда назарий жиҳатдан пухта
тайёргарлик ва аниқ режа асосвда ўтказишни талаб қилади.
Тайёргарлик ишлари куйидагача амалга оиширилади:
1. Экскурсиянинг мавзуси ва мақсади белгиланади, кейин унда ўкувчилар
ўзлаштириши мўлжалланган ўкув материалининг мазмуни аникданади.
2. Уқитувчи экскурсияга боришдан бир неча кун олдин ўзи ўша
экскурсия жойи ва маршрутини кўриб келади, (яъни тахминий экскурсия
қилиб келади). Бунда ўрганиладиган объектлар ва кулай маршрут
танланади, қаерда, қандай материал йиғиш ва қаерда тушунтириш ҳамда
суҳбатлар ўтказиш мумкинлиги белгиланади, экскурсия учун қанча вақт
сарфланиши аникданади.
3. Экскурсия учун зарур бўлган жиҳоз ва материаллар олдиндан гайёрлаб
кўйилади (компас, лупа, белкурак, болтача, метр, ип, этикеткаяар,
гербарий учун папкалар, банкачалар).
100
4 Ўқитувчи тахминий экокурсия ўтказиш ва ўрганиладиган ўкув
материалииинг мазмунини аникдаш асосвда ҳақиқий экскурсия режасини
тузади Режа экскурсиянинг бориш изчиллиги ва ўқитувчи бипан
укувчиларнинг иш мстодлари (тушунтириш, суҳбат ва мустақил амалий
ишлар: кузатиш объектни топиб олиш, материални йиғиш, кабилар).
5. Ўтказиладипш экскурсия ҳақвда ўкувчилар бир неча кун олдин
огохлантирилади. Бунда экскурсия жойи, қачон жўналиши ва қанча вақт
давом этиши ўқувчиларга айтилади, Ўқитувчи экскурсиядан олдинги
дарсда ўкувчиларга дарслик ва бошкд манбалардан экскурсия мавзусига
оид нималарни ўқиб такрорлаш кераклигаии вазифа қилиб беради.
6. Қишлок хўжалига, ишлаб чикариш, музей ва миллий тадқиқот
муассаси каби жойларда ўтказиладиган экскурсиялар алоҳида
тайёргарликни талаб қилади. Бувда аввало экскурсия ва унинг вақти
тўғрисида хўжалик ёки муассаса бопшиклари билан келишиб олиш керак
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |