Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet315/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

Рақамли трансформация
- рақамли технологияни татбиқ этиш орқали 
жамиятда инсон ҳаётининг сифатини оширишга хизмат қилувчи восита. Рақамли 
трансформация давлат бошқарувини рақамлаштириш орқали ўзгартириш, 
жумладан, давлат бошқарувининг алоҳида қисмлари, бошқарув цикли, давлат 
функциялари ва уларнинг типлари босқичларида қўллаш мумкин.
3
Чет эл давлатларида ҳам давлат бошқарувини рақамлаштириш борасида 
катта ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Россияни оладиган бўлсак, уни 
амалга ошириш учун алоҳида “Рақамли давлат бошқаруви” федерал лойиҳаси 
ишлаб чиқилган. Бу лойиҳа Россия Федерациясининг рақамли иқтисодиёт 
миллий лойиҳасининг таркибига киради. 
Федерал лойиҳада асосий эътибор давлат хизматлари ва хизмат кўрсатишни 
рақамли трансформация масалаларига қаратилган. Бу йўналиш бўйича рақамли 
трансформация натижалари 2019 йил ўрталарида аниқланиши кўзда тутилган. 
Натижаларга кўра, Россияда давлат бошқаруви
4
доирасида АКТни татбиқ 
этишда чекловлар ва қуйидаги асосий муаммолар санаб ўтилган: 
1
Шорохева Е.В ―Методология и методи социалной психологии‖ М.: 1977 93ст 
2
 https://kun.uz/82890263  
3
 https://buyukkelajak.uz/uz/zbekiston-ra-amli-transformaciya-ostonasida/  
4
Государственное управление по результатам в цифровую эпоху: возможности и риски. Гайдаровский форум –
2019. 88 


689 
- ҳар бир бошқарув тизими учун алоҳида автоматлаштирилган ахборот 
тизимининг ишлаб чиқилганлиги, ўз-ўзидан тизимни қўллаб-қувватлаш 
харажатларининг ошиши ва давлат органлари билан транзакциялардаги узундан 
узун кутишларни юзага келтиради; 
- фойдаланилаётган автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ААТ)да 
маълумотлар асосан қўл ёрдамида киритилганлиги сабабли кўплаб қарама-
қаршиликлар ва йўқотишларни келтириб чиқармоқда ҳам маълумотларни 
бутунлиги бузилмоқда; 
- фойдаланилаётган ААТ бир-бири билан яхши интеграцияланмаган, ўз-
ўзидан кўплаб хатоликларни келтириб чиқариши билан бирга, кейин 
босқичлардаги ахборотлаштириш жараёнлари баҳосини ошириб юбормоқда; 
- шунингдек, ААТ функциялари фақатгина “марказий” ташкилотда 
ишлайди, қуйи поғонадаги ташкилотлар талабларига жавоб бермайди. Улар учун 
қўшимча равишда алоҳида хусусий ААТ ишлаб чиқилади ва бу бошқа 
муаммоларни келтириб чиқаради. Ўзи-ўзидан бу ерда рақамли транзакция 
масаласи ҳам турибди. 
Натижалар бўйича рақамлаштириш орқали биз бошқарувнинг эски 
муаммоларини бартараф этамиз, бу эса давлат бошқарувининг кейинчалик 
ривожланишида асосий механизм бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Ҳулоса сифатида шуни қайд этиш жоизки, рақамли технологиялари аввало 
давлат иқтисодиётининг драйвери, ҳар бир соҳанинг асосини ташкил этиши 
ёрқин билинмоқда. Ҳар бир технологиялардан самарли фойдаланиш аввало 
ушбу мамлакатнинг ривожига ҳисса қўшади бу борада эса Юртимизда 
яратилаётган шароитлар ҳам мазкур соҳани янда ривожолантиришга ҳисса 
қўшади албатта, биргина 2019 йил Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки бунёд этилгани, 
Андижон ва Марғилон шаҳарларида мазкур ИТ-паркнинг филиаллари ташкил 
қилинди. Пойтахтда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари 
мактаби ҳудудида яна бир филиал биноси қурилмоқда. 2020 йил якунига қадар 
Гулистон, Бухоро, Наманган, Нукус, Самарқанд, Урганч ва Жиззах шаҳарларида 
шундай филиаллар ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур ИТ-парклар 
қурилиши, оптик толали линиялар қамрови, мобил интернет тезлиги ва сифатини 
ошириш ишлари юзасидан давлат миқёсида ишлар жадаллик билан ташкил 
этилмоқда ва бу ҳаракатлар давом этирилиши аниқ. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish