Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЧАКАНА САВДО



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЧАКАНА САВДО 
СОҲАСИНИ ИННОВАЦИЯЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ 
 
Фаттахов А.А. – и.ф.д., проф., ТДИУ,
Сафаров Б.Ж. – и.ф.н., доц., ТДИУ 
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида мамлакатларнинг 
барқарор иқтисодий ўсиши ва аҳолининг юқори турмуш даражасига 
эришишнинг асосий омили бўлиб, инновацион ривожланиш йўлига ўтиш 
ҳисобланади. Инновацион фаолият иқтисодиётни модернизациялашнинг 
шартларидан бири сифатида қаралмоқда ва бозор муносабатларини 
ривожлантиришнинг зарурий омили бўлиб ҳисобланмоқда. 
Технология, маҳсулот, ускуна, жиҳозларда ҳамда товар ва хизматларни 
ишлаб чиқаришда тадбиқ этилган инновациялар, корхоналар, жумладан, чакана 
савдо корхоналари рақобатбардошлигини оширишда ва миллий иқтисодиётни 
ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга бўлади. 
Миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантириш вазифаларини ҳал 
қилиш унинг хар бир қуйи тизими учун махсус инновацион ривожланиш 
моделини шакллантириш ва уни амалга оширишни талаб қилади.
Хар бир мамлакат инновацион фаолиятнинг умумий тамойиллари асосида 
ташкил этилган ва ўзининг илмий-технологик салоҳияти, иқтисодиётининг 
ҳолати, меҳнат ва хом ашё ресурслари, табиий иқлим шароитларининг ўзига хос 
томонларини эътиборга олган ҳолда ўз инновацион тизимини шакллантиришга 
ҳаракат қилади
1
.
Инновацион ривожланиш тамойилларини тадбиқ этиш, миллий 
иқтисодиётнинг бошқа соҳалари сингари аҳолига савдо хизмат кўрсатиш соҳаси 
учун ҳам объектив зарурият ҳисобланади ва бу ҳолат савдо корхоналарининг 
самарали фаолияти учун қулай шароитларни яратишни белгилаб беради.
Истеъмол товарлари билан савдо қилиш замонавий иқтисодиётнинг муҳим 
ва ажралмас бўғини ҳисобланади ҳамда ўзининг функционал вазифасига кўра 
миллий иқтисодиётнинг ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
Рақамли иқтисодиёт шароитида чакана савдо соҳасини барқарор 
ривожланиши ва унинг самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. 
Савдонинг бу бўғини ўзининг моҳияти ва мақсадли мўлжалларига кўра 
ижтимоий йўналтирилган бўлиб, у пировард истеъмолчиларнинг манфаатлари ва 
талаби билан бевосита боғланган бўлади. Чакана савдо ички савдонинг етакчи ва 
тез ривожланаётган қуйи тармоғи ҳисобланиб, у хозирги кунда мулкчиликнинг 
турли шаклларига асосланган ҳолда товарларни сотиш ва савдо хизматларини 
кўрсатиш орқали, аҳолининг турмуш даражасини ошириш вазифасини ҳал 
этишда фаол иштирок этади.
1
Авагян Ю.Г., Диянова С.Н., Авагян Э.Ю. Применение новой техники и технологий в торговле// Вестник 
ИМСИТ. - 2016. - № 1. - С. 45-49.


551 
Истеъмолчилар ҳамда товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчиларнинг 
манфаатларини боғловчи бўғин сифатида чакана савдонинг барқарор 
ривожланиши, ижтимоий йўналганлик ва инновацион ривожланишга асосланган 
бўлиши лозим. 
Агар чакана савдонинг ижтимоий йўналганлик тамойили савдо хизмат 
кўрсатиш жараёнида истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларини мажбурий 
равишда эътиборга олишни тавсифласа, инновацион ривожланиш тамойили эса 
инновацияларни қўллаш, илғор технологиялар ва илмий-техника тараққиёти 
ютуқларидан фойдаланиш ҳисобига чакана савдо соҳасини сифат жиҳатдан янги 
босқичга ўтиши бўйича шарт-шароитларни белгилаб беради.
Инновациялар янгиликларни қўллаш, янги хизмат турларини ишлаб чиқиш 
ва тадбиқ этиш, қўйилган мақсадга эришишнинг илғор усуллари ва 
механизмларини илгари суриш ҳисобига чакана савдо корхоналари фаолиятини 
комплекс ривожлантиришга кўмаклашади. Бу ҳолат пировард натижада чакана 
савдонинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини барқарор ўсишини 
таъминлаб беради
1
.
Чакана 
савдо 
корхоналари 
томонидан 
инновациялардан 
фаол 
фойдаланилиши, ташқи муҳит омиллари ва таркибий қайта қуришлар таъсири 
остида мослашувчан ривожланиш масаласини ҳал этиш билан боғлиқдир. Ушбу 
масалани ҳал қилиниши учун чакана савдо соҳасини инновацион ривожланиш 
йўлига ўтказиш зарур бўлиб ҳисобланади.
Чакана савдонинг инновацион ривожланиши, мазкур соҳа корхоналарига 
иқтисодий фаолиятни янада юқори даражада олиб боришга имкон берувчи ва 
янгиликларни яратиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган 
қарорларни қабул қилиш, чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқдир.
Чакана савдонинг инновацион ривожланиши асосида, чакана савдо 
корхоналари 
томонидан 
кўрсатиладиган 
хизматларнинг 
сифати 
ва 
натижадорлигини оширишга хизмат қилувчи моделни яратиш ётади. 
Инновацион фаолият чакана савдо соҳасини ривожлантириш ва мазкур соҳа 
корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг объектив шарти бўлиб 
ҳисобланади.
Чакана савдо инновацион шаклларининг аҳамияти шундан иборатки, улар 
замонавий инновацион технологияларни қўллашни тезлаштириш ва 
жадаллаштиришга кўмаклашади, натижада мазкур соҳа корхоналари 
фаолиятининг самарадорлигини оширишга эришилади, савдо хизмат кўрсатиш 
жараёнлари тезлиги ортади ва хўжалик алоқалари ривожланади.
Чакана савдода инновацияларни таърифлашга бўлган турли ёндошувларни 
таҳлил қилиш натижасида шуни таъкидлаш жоизки, чакана савдо корхоналари 
инновацион ривожланишининг асосий мақсади бўлиб, товарни сотиш бўйича 
хизматларни кўрсатишни такомиллаштириш ёки янги усулларини яратиш ҳамда 
1
Макаренко В.И. Использование инновационных технологий в сфере торговли // Образование и наука без 
границ: социально-гуманитарные науки. – 2016. - № 3. - С. 75-78. 


552 
харидорларга савдо хизматларини кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини 
яратиш ҳисобланади
1
.
Бизнинг фикримизча, чакана савдода инновацион ривожланиш моделини 
шакллантиришни таъминлаш учун қуйидаги асосий вазифаларни амалга 
ошириш зурур:
-
чакана савдо корхоналари инновацион маҳсулотларини бозорга чиқишини 
таъминловчи шарт-шароитларни яратиш; 
-
чакана савдо корхоналари томонидан инновацион лойиҳаларни амалга 
ошириш орқали устувор йўналишларни танлаш ва хар томонлама қўллаб-
қувватлаш; 
-
чакана савдо корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида 
мазкур корхоналар амалиётига инновацион лойиҳаларни молиялаштириш 
тизимини қўллаш учун шарт-шароитлар яратиш; 
-
чакана савдо корхоналари учун инновацион маҳсулотларни яратиш ва 
қўллашни таъминловчи технологик йўналишларни қўллаб-қувватлаш; 
-
инновацион ривожланиш соҳасида чакана савдо корхоналари кадрлар 
салоҳиятини ошириш; 
-
инновацияларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш бўйича турли хил 
тадбирларда чакана савдо корхоналари иштирокини рағбатлантириш. 
Чакана савдо корхоналарида инновацияларни қўллаш самарадорлигини 
оширишга кўплаб омиллар таъсир кўрсатади ва уларни иккита гуруҳга ажратиш 
мумкин: инновацияларни самарали қўллашга кўмаклашувчи ва инновацион 
жараёнларни ривожланишига тўсқинлик қилувчи омиллар.
Чакана савдода инновацияларни самарали қўллашга кўмаклашувчи 
омилларга инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлатнинг фаол 
сиёсати, мамлакатда ахборот-коммуникация тизимлари ва интернет 
технологияларидан фойдаланишнингг юқори ўсиш суръатлари, иқтисодиётнинг 
асосий тармоқларида илмий-техника тараққиётининг ривожланиши, персонал 
билан самарали муносабатлар, персонални инновацион жараёнга кенг жалб 
қилиш, хорижий корхоналарнинг ички истеъмол бозорига кириб келиши, 
савдонинг инновацион шаклларини ривожланиши.
Интернетнинг етарли даражада тарқалмаганлиги, меъёрий-хуқуқий 
базанинг такомиллашмаганлиги, юқори малакали кадрларнинг етишмаслиги, 
инновацион лойиҳаларнинг етарли даражада молиялаштирилмаганлиги ва 
логистик инфратузилманинг ривожланмаганлиги ўз навбатида чакана савдо 
корхоналарининг инновацион ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
Бизнинг фикримизча, чакана савдо корхоналарининг ижтимоий-иқтисодий 
самарадорлигини ошириш учун, корхонанинг инновацион фаоллиги шарт-
шароитлари ва имкониятлари тизимини шакллантирувчи инновацион сиёсатни 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур. Чакана савдо корхоналарининг 
инновацион сиёсати деганда, аниқ хўжалик шароитларига мувофиқ равишда 
1
Назарова О.А. Факторы, определяющие качество обслуживания в розничных торговых сетях/ Назарова О.А. // 
Экономика и управление в ХХI веке: тенденции развития.- 2015.- № 23.- С. 68-73. 


553 
корхонанинг самарали инновацион фаолиятини таъминловчи қарорлар ва чора-
тадбирлар тизими тушунилади.
Инновацион сиёсатнинг асосий мақсади бўлиб, чакана савдо 
корхоналарининг самарали хўжалик фаолиятини таъминловчи шарт-
шароитларни яратиш ҳисобланади
1
. Чакана савдо корхоналарида инновацион 
сиёсатнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
-
инновацион ривожланишнинг йўналишлари ва устуворликларини 
асослаш; 
-
чакана савдо корхонасининг инновацион салоҳиятини баҳолаш; 
-
савдо хизматини кўрсатишнинг юқори сифатини таъминлаш; 
-
чакана савдо корхонасининг ресурсларидан самарали фойдаланиш; 
-
савдо жараёнларини ташкил этишни такомиллаштириш; 
-
чакана савдо корхонасининг рақобатбардошлигини таъминловчи 
инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
-
чакана савдо корхонаси фаолияти самарадорлиги ва меҳнат 
унумдорлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш; 
-
чакана савдо корхонасида самарали инновацион фаолият олиб боришга 
кўмаклашувчи бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
Чакана савдо корхоналарида инновацион сиёсатни такомиллаштиришнинг 
асосий йўналишлари бўлиб, чакана савдо хизматларини сертификатлаштириш, 
таъминотчилар билан ишларни оптималлаштириш, ассортиментни янгилаш
товар ўтказувчи тармоқни ривожлантириш, ахборот технологияларини қўллаш 
ва ривожлантириш ҳисобланади. Ушбу масаланинг ҳал этилиши чакана савдо 
тармоғи рақобатбардошлигини оширишнинг шарти ҳисобланади. 
Чакана савдо корхоналарида инновацион сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни 
амалга ошириш, инновацион жараёнларнинг доимий асосда узлуксиз амалга 
оширилишини таъминлайди, ресурслардан янада оқилона фойдаланиш 
имкониятини яратади, узоқ муддатли истиқболда инновацион ривожланиш 
асосида корхонанинг рақобатбардошлик даажасини оширади. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish