354
маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш процесслари ахборот тизимлари
воситасида амалга оширилади.
Бугунги кунда жахон иқтисодиётида IT тизимининг ўрни катта аҳамиятга
эга бўлиб истиқболни белгиловчи йўналишлардан хисобланади. Биламизки,
одатда рекламада мижозга пассив роль ажратилади, у бу жараённи ташкил
этишда қатнашмайди, балки бу хизматнинг истеъмолчиси бўлади. Интернет
эса классик кўринишдаги рекламанинг камчиликларини енгиб ўтишга ёрдам
беради. Бу ҳолатда
энди вазиятни маркетолог эмас, истеъмолчи назорат
қилади ва талаб шакилланади. Агар уларни сайтдаги ахборот қониқтирмаса,
дарҳол ундан чиқиб кетади. Интернетда мижознинг ўзи тур компанияга
ахборот олиш учун мурожаат қилади. Бунда энди маркетологнинг керакли
ахборотни почта орқали юборишига ҳожат қолмайди. Электрон тармоқда
адресат олдиндан маълум. Қолаверса, Интернет ҳар бир мижозга алоҳида
ёндашувни таъминлашга қодир. Унинг ёрдамида мижозлар ўз дидларига мос
турмаҳсулотни излайди. Оммавий ахборот воситаларида битта ахборот кўплаб
истеъмолчиларга юборилса, интернетда ҳар бир истеъмолчига бир нечта арзон
ахборот таклиф қилинади. Бу тизим, айниқса, “ёнаётган”
турларни сотишда
тезкорлиги билан қўл келади. Йирик меҳмонхоналарнинг аксарияти мазкур
тизимда ўз рақамларига эга. Мижозлар дунёнинг исталган бурчагидан, алоқа
учун ҳақ тўламасдан буюртма беришлари мумкин. Биламизки, бугунги кунда
Amadeus, GTravel, Sabre, World Spar Service, Anollo ва бошқа йирик электрон
тизимлар Мамлакатимизда иш олиб бормоқда. Ҳозирги пайтда сайёхлик
индустрияси, айниқса, меҳмонхона фаолиятида автоматлаштирилган ахборот
тизимининг – резервлаш, расмийлаштириш, мижозлар тўғрисида доимий
маълумот, интерфейс, бухгалтерия ҳисоби, таймшерлар ва бошқа йигирмадан
ортиқ йўналишдан самарали қўлланилмоқда. Инновацион туризмга ўтиш осон
юмушлардан эмас, албатта. Бунинг учун инновацияларнинг эндоген ва экзоген
турларидан фойдаланиш керак бўлади. Туристик
фирманинг чет элда бозор
улуши ёки ваколатхонаси бўлиши, ёки мамлакатда чет эл туристик
компаниянинг улуши ёки ваколатхонаси бўлиши бу масалада катта ёрдам
бериши мумкин. Бу биринчидан чет эл венчур капиталини илғор технологияли
миллий туризм соҳасига олиб келиш имкониятини берса, иккинчидан жаҳон
туристик бозоридаги трендлардан доимо хабардор бўлиб туришни
таъминлайди. Бу соҳада ташкил қилинадиган қўшма корхоналар, эркин
зоналар ижтимоий-иқтисодий таянч сифатида намоён бўлади.
Ўзбекистон туризм индустриясининг деярли
барча мехмонхоналарида
олдиндан жойларни брон қилиш бўйича сервис хизматлар кўрсатилади. Аммо,
шуни таъкидлаш жоизки республика миқёсида меҳмонхоналарда жойларни
брон қилиш бўйича марказ сифатида фаолият юритувчи яхлит тизим
яратилмаган. Туризм, хусусан зиёрат туризмида фаолият юритувчи
мехмонхоналарда жойларни брон қилиш бўйича турли хил дастурий
таъминотлардан фойдаланилаётганлиги, жойларни online-брон қилишнинг
яхлит тизимини шакллантиришда асосий тўсиқ ҳисобланади. Бугунги кунда
меҳмонхоналарда жойларни бевосита online-брон қилишнинг
марказий
355
тизими
бўлмаганлиги,
ушбу
алоқаларнинг
диопозон
даражасини
кенгайтиришга асосий тўсиқ бўлади.
Таҳлилларимиз натижаларига кўра, туризм индустрияси тармоқлари
доирасида сайёҳлик маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқиш ва истеъмолчига
етказиб беришнинг барча мавжуд босқичларида туристик фаолият
қатнашчиларини маълум бир марказга уйғунлаштирувчи бўғин сифатида
ахборотлар мухим ахамият касб этади. Бундай холда фақатгина маълум бир
турмахсулот эмас, айнан ахборот оқимлари туристик фаолият қатнашувчи
корхона ва ташкилотларнинг ўзаро алоқаларини, муносабатларини
таъминлайди ҳамда турли хизматлар ва тўловлар шаклида вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: