Ўсимликлар морфологияси ва



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#728135
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

Т Ў Қ И М А Л А Р
1-§. ТЎ ҚИ МАЛ АР ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
Ўсимлик тўқимаси ҳақидаги дастлабки маълумот XVII 
аерда Мальпиги ва Грю асарларида баён этилган. Улар 
биринчи бўлиб фанга 
паренхима 
ва 
прозенхима 
ҳужайра- 
ларини аниқлаб беришган.
XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида ўсим- 
ликлар анатомияси анча ривожланди. Бу даврда ўсимлик 
тўқималарининг келиб чиқиши ва бажарадиган вазифала­
ри эътаборга олиниб, улар классификацияланди.
Бироқ тўқималарнинг бундай классификацияси бир 
қанча қарама-қарши фикрларнинг пайдо бўлишига сабаб 
бўлдиu
1
. Ўсимликларнинг кўпчилик тўқималари ҳар хил ва- 
зифаларни бажаришга мослашган,’яъни бир хил шаклда­
ги тўқима бир неча вазифани бажариши ҳам мумкин (ма­
салан, ассимиляция тўқималари озиқ моддаларни ғамлов- 
чи, механик тўқималар эса мустаҳкамлик бериб турувчи) 
вазифасини бажаради. Бундан ташқари ҳар хил вазифани 
бажарувчи элементлардан ташкил топган тўқималар 
му­
раккаб тўқималар 
деб аталади.
2. Тўқималарнинг ёши ўзгариши билан уларнинг ба­
жарадиган вазифаси ҳам ўзгаради. Масалан, ҳужайра пўсти 
ёшлик даврида сувни ўтказиш, кейинчалик ёғочланиши 
натижасида фақат таянч бериш вазифасини бажаради.
3. Шакл беришда тўқимадаги махсус ҳужайралар иш­
тирок этади. Бундай ҳужайраларга 
идиобластлар 
(юнон. 
и д и о с — ўзига хос, б л а с т о с — ниш) деб аталади. Ма­
салан, тош ҳужайралар, туз (кальций оксалат) ошловчи 
моддалар сақловчи ҳужайралар. Тўқималар деярли ҳамма 
юксак ўсимликларда учрайди. Улар фақат тубан ўсимлик- 
ларда ва йўсунларда бўлмайди.


Юксак ўсимликларда тўқималар келиб чиқиши ва ба­
жарадиган вазифасига кўра ҳар хил бўлади. Чунки, узок 
давом этган эволюция жараёнида пайдо бўлган ўсимлиғ 
тўқималари ҳар хил иқлим ва тупроқ шароитига мосла- 
шиб ривожланган ва наслдан-наслга ўтиб такомиллашган 
Масалан, бактерияларда ва содда сувўтларида ҳамма ҳужай- 
ралар бир хил бўлиб, айримлари такомиллашган. Қўнғиғ 
сувўтларида 
10
хил, йўсунларда 
20
хил, папоротниклардг 
(қирқ бўғимларда) 40 ra яқин, ёпиқ уруғли ўсимликлардг 
эса 80 га яқин хужайра хиллари бор.
Одатда, юксак ўсимликларнинг ҳужайралари ҳар то­
монга қараб бўлинади, ҳосил бўлган янги ёш ҳужайралар 
тузилиши жиҳатидан бир-биридан жуда ҳам оз фарқ кдла­
ди. Кейинчалик онтогенез даврида уларнинг тузилиши 
ъг
шаклларида такомиллашиш бошланади. Натижада ўзарс 
ўхшаш ҳужайралар гуруҳи вужудга келиб, булар қўшнғ 
ҳужайралар гуруҳидан фарқ қилади.
Тузилиши жиҳатидан бир-бирига ўхшаш, муайян бщ 
вазифани бажарадиган ва келиб чиқиши бир хил бўлгағ 
ҳужайралар тўқималар деб аталади.
Бир хил шаклдаги тўқималар оддий, ҳар хил ҳужайра- 
лардан ташкил топгани мураккгб тўқима дгб аталади.
Баъзи адабиётларда ўзаро ўхшаш ҳужайралар умумий 
физиологик хусусиятларига қараб: асосий, қопловчи 
вг
ўтказувчи тўқималар системасига ажратилади. Бу класси­
фикация шартли бўлиб, ўсимликларнинг тузилишини сод- 
далаштиради.
Тўқималар тўғрисида умумий тушунчага эга бўлмасдан 
ўсимлик органларининг анатомик тузилишини ўрганиб 
бўлмайди. Ш унинг учун ҳам тўқималарнинг келиб чиқи- 
ши, бажарадиган вазифаси ва аҳамиятини эътиборга олиб 
уларнинг классиф икациясини қуйидагича ўрганамиз 
Ҳосил кдлувчи тўқима (меристема), қопловчи тўқима, (бир­
ламчи — эпидерма, иккиламчи — перидерма, учламчи — 
пўстлоқ), асосий тўқима (ассимиляция, ,-амловчи, шамол- 
латувчи аэренхима), мустаҳкамли'; бериб турувчи (меха­
ник), ўтказупчи (ксилема, флоэма}, ажратувчи, сўрувчи 
тўқималар. Ҳосил қилувчи тўқималардан бсш қа ҳаммг 
тўқималар доимий тўқималар ҳисобланади.


Меристема 
(юнон. меристос — бўлувчи, ажратувчи) 
ҳосил қилувчи тўқима бўлиниш йўли билан янги тўқима 
ҳосил қилиш хусусиятига эга. Шу тўқиманинг бўлиниши 
ҳисобидан ўсимлик танасида янги-янги тўқималар ҳосил 
бўлади ва ўсиши умр бўйи давом этади. Ҳайвонларда ме­
ристема тўқимаси бўлмайди, шунинг учун ҳам уларнинг 
ўсиши чегараланган. Ўсимликлар мана шу хусусиятига кўра 
ҳайвонлардан фарқ қилади.
Ўсимлик танасида меристема ҳар хил жойлашади. Ри- 
вожланаётган уруғдаги эмбрион (муртак) дастлаб бирлам­
чи меристемадан иборат бўлади. Унинг кейинги тараққи- 
ётида бирламчи меристема новдаларнинг учки 
апикал 
(лот. 
а п е к с — учки) ва барча ён ёки 
латераль 
(лот. л а т у с — 
ён) куртакларда ҳамда илдизларнинг учига яқин жойда 
бўлади. Ўсиш нуқталарида 
инициал 
(лот. и н и ц и ал и с — 
бошланғич) ҳужайралар бўлиб, уларни бўлиниши нати­
жасида меристема тўқимаси ҳосил бўлади. Инициал хужай­
ра йўсин (мох) ва баъзи қирққулоқларда биггадан, уруғли 
ўсимликларда эса бир нечта бўлиши мумкин. Инициал 
ҳужайралар доимий тўқималарни ҳосил қиладиган мерис- 
темаларни юзага келтиради.
Меристема тўқимасининг хужайралари йирик мағизли 
цитоплазма билан тўлган юпқа пўстли баъзан кичик ваку- 
олаларга эга. Ёруғлиқ микроскопида пластид ва митохон- 
дрийлар жуда ҳам оз бўлиб кўринади. Бошқа ҳамма орга- 
ноидлар (рибосом, диктиосом, эндоплазматик ретикулум) 
гиалоплазмада ботиб туради ва ёруғликни деярли бир хилда 
синдиради. Электрон микроскопда рибосома ва митохон- 
дрийлар жуда ҳам кўп бўлиб кўринади. Улар оқсилларни 
ва бошқа моддаларни синтез қилишда қатнашади.
Меристема хужайралари ўсиш хусусиятига. эга. Улар бир 
неча марта бўлинади ва у ёки бу хилдаги тўқима хужайра- 
ларига айланади. Маълум бир вақт ўтгандан кейин мери- 
стематик хусусиятини йўқотиб доимий ҳужайраларга ай­
ланади. Дастлаб бу ҳужайраларнинг ҳажми кагталашади: 
ҳужайра пўсти нотекис қалинлашганлиги сабабли йирик- 
лашаётган ҳужайраларнинг шакли ўзгаради ва баъзан бўйи- 
га чўзилади ҳамда кўп қиррали шаклга айланади.


31 

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish