120
-раем.
Яшил сувўтларида жинсий кўпайишнинг хиллари:
1 —
изо
гамия;
2 —
гетерогамия;
3
— оогамия;
4 —
Fucus деб аталадиган қўнғир
сувўтида жинсий кўпайиш — оогамия.
3. Анизогамия ёки гетерогамия (юнон. а н и з о с - н о -
текис, тенгсиз; г е т е р о с — турлича; г а м е о — қўшилиш),
яъни шакли ҳар хил, бири кичикроқ ва серҳаракат, ик
кинчиси катгароқ ва суст ҳаракат қилувчи гаметаларнинг
бир-бири билан қўшилишига анизогамия ёки гетерогамия
деб аталади (120-расм, 2).
4. Оогамия (юнон. оон — тухум, гамео — қўшилиш,
ҳосил бўлиш). Катга, ҳаракатсиз урғочи тухум ҳужайра
билан ҳаракатчан кичик эркак жинсий ҳужайранинг қўши-
лишига оогамия деб аталади (120-расм, 3). Ҳаракатсиз
йирик тухум ҳужайра озиқ моддаларга бой. Уни оогоний
ёки урғочи гамета деб аталади. Иккинчи гамета, кичик,
ҳаракатчан хивчинли бўлиб, битга йирик ядро ва цитоп-
лазмадан иборат. Уни эркак гамета (120-расм, з) ёки спер
матозоид (юнон. с п е р м а — уруғ) деб аталади. Эволюция
жараёнида кўпчилик уруғли ўсимликларнинг эркак гаме-
талари хивчинларини йўқотган. Бундай эркак жинсий
ҳужайра спермация деб аталади.
Тубан ўсимликларда тухум ҳужайранинг ҳосил бўлади-
ган жойи оогония, уруғли ўсимликларда — архегония
(юнон. а р х е — бошланиш; гоне — яратиш, туғилиш)
дейилади. Сперматозоид ёки сперма ҳосил қилувчи орган
антеридий (юнон. а н т е р о с — гулловчи) деб аталади.
Ядро даврларининг алмашиниши. Жинсий кўпаядиган
ҳар бир ўсимликнинг ҳаётида ядро даврлари: гаплоид ва
диплоид даврлари галланади, яъни ҳужайранинг қўшили-
ши — копуляция этилиши натижасида хромосомаларнинг
сони икки марта ортганини кўрамиз. Жинсий кўпайиш
вақтида ядро ичидаги хромосомалар бир-бири билан
қўшилмайди, аксинча хромосомалар сони икки баробар
кўп (2 n) бўлади, бундай ядро диплоид ядро дейилади.
Аксинча хромосомаларнинг сони икки баробар кам (п)
бўлган гамета ядролари гаплоид деб аталади. Гаплоид ядро
нинг диплоид ядрога айланиши жинсий кўпайиш восита
сида юзага келса, бунинг акси, диплоид ядронинг гаплоид
ядрога айланиши, ядронинг редукцион бўлиниши натижа
сида тўртта гаплоид хромосомали ҳужайрада ҳосил бўлади.
Ўсимликлар ҳаётвда редукцион бўлиниш (мейоз) ҳар хил
бўлиши мумкин. Масалан, қўнғир сувўтларидан фукуснинг
ҳар бир индивиди диплобионд бўлиб, унинг ҳар бир ҳужай-
раси диплоидли хромосомадан иборат. Фукус жинсий
кўпайган вақгда талломининг учларида ранги очиқ — сар-
ғиш, пушти шишлар юзага келади. Уларнинг ичи бўш бўлиб,
рецептакул деб аталади. Кейинчалик унинг ичида 8 та ту
хум ҳужайра — оогония ва антеридийдан 64 та сперматозо
ид ривожланади. Сперматозоидлар тухум ҳужайра атрофи-
ни ўраб, уларнинг биттаси тухум хужайра билан қўшилади
ва пировардида диплоид хромосомага эга бўлган зигота
ҳосил бўлади. Зигота қалин пўст билан ўралиб ўсади ва
янги диплоидли фукусга айланади. Диплоид микдорида хро-
мосомалари бор ўсимликлар диплобионт деб аталади.
Яшил сувўтларидан улотрикснинг ҳар бир яшил ипси-
мон индивиди гаплобионт бўлиб, ҳар бир ҳужайра ядроси
гаплоид хромосомалардан иборат. Жинсий кўпайиш вақ-
тида ҳар бир ҳужайра митоз йўл билан бўлиниб, гаплоид
гаметалар ҳосил қилади. Гаметалар гаметагонийдан чиқ-
қач сувда ҳаракат қилиб, ҳар хил тубдан ажралиб чиққан
гаметалар билан учрашиб қолса, улар копуляция этилган-
дан сўнг тўрт хивчинли ҳаракатчан зигота (планазигота)
ривожланади. Зигота қалин пўст билан ўралади ва тинч
лик даврини ўтгандан сўнг, унинг диплоидли ядроси ре
дукцион бўлинади, пировардида тўртга гаплоид ядрога эга
бўлган янги индивид ўсади.
Наслларнинг галланиши. Кўпинча тубан ва барча юк
сак ўсимликларда ядро даврларининг (гаплоид ва дипло-
ид) алмашиниши жуда ҳам мураккаб бўлган наслларнинг
алмашиниши (гаплобионд ва диплобионд) билан боғлиқ.
Бунда бир наел ривожланиши устун бўлиб, иккинчиси эса
морфологик тузилиши ва хромосомаларнинг микдори
жиҳатидан ҳам, яшаш жиҳатидан ҳам камроқ такомиллаш-
ган бўлади.
Наслларнинг галланиши — организмнинг яшаш даврида
икки хил наел пайдо бўлиши, яъни жинссиз ва жинсий
кўпайиш билан боғланган. Жинссиз наел
спорофит
ва
жинсий наел эса
гаметофит
деб аталади. Бу жараён билан
ўрмонларда ўсувчи папоротник (қирққулоқ) мисолида та-
нишамиз.
Ўрмон қирққулоғи (Dryopteris filix mas, 117-расм) дип-
лобионт. Унинг илдизи (ер усти пояси) ва барглари жинс
сиз наел — спорофит ҳисобланади, чунки ҳужайраларнинг
ядроларида диплоид микдорда хромосомалар бор. Баргла
рининг остида ёнлари бироз ботиқ ва жуда майда, дума-
лоқбандли спорангийлари бўлади. Спорангийлари тўп-тўп
жойлашганлиги сабабли уларни сорус (юнон. сорос — тўп)
деб аталади. Соруслар юпқа парда — индзиум билан қоп-
ланган.
Спорангий спорофилл (юнон. с п о р а — уруғ, филлон-
барг) ларнинг меристемаси (меристес — ажралувчи)дан
ривожланади ва юмалоқ шаклда бўлади. Унинг юқори
хужайрасидан археспорий тўқимаси ҳосил бўлади. Унинг
ички парда — тапетум ҳужайраларининг бўлинишидан
спороген тўқима вужудга келади. Бу тўқиманинг мейоз
бўлинишидан тетраспора етилади.
Споралар етилгандан сўнг ички ҳужайралар ёки ва етил-
ган споралар отилиб чиқади. Споралар икки қават пўст
билан ўралган. Ташқи қавати қалин бўлиб экзина деб ата
лади. Бу қават спорани қуриб қолишдан сақлайди. Спора
лар шамол ёрдамида тарқалади. Демак, мейоспора (тет-
распора)лар қирққулоқнинг кўпайиши ва тарқалиши учун
хизмат қилади. Споралар ҳосил қилувчи ўсимликлар спо
рофит деб аталади. Спора ҳосил қилиш йўли билан кўпай-
ишни — жинссиз кўпайиш дейилади.
Спора нам ерга тушгандан сўнг, унинг гаплоид ядроси
митоз йўл билан бўлиниб ўсади ва майса (ўсимта) ҳосил
қилади. Майса ҳужайраларида хромосомалар гаплоид сон-
Do'stlaringiz bilan baham: |