38 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
39
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА
«ТАРБИЯЧИ (УСТОЗ) – ТАРБИЯЛАНУВЧИ (ШОГИРД)» МЕТОДИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ДАСТУРИ
Н. Умарова
Тошкент шаҳридаги Пучон университети
Талабалар билан ишлаш бўйича проректори
Аннотация.
Мазкур мақолада мактабгача таълим муассасаларида «Тарбиячи (устоз) – тарбияланувчи
(шогирд)» методи асосида амалга ошириладиган тадбирларнинг тизимини жорий этиш ва шундан
келиб чиқиб турли дастурлар ва режаси намунавий тузилиши ҳамда «Тарбиячи (устоз) – тарбияланувчи
(шогирд)» фаолияти давомида шогирд, устоз ва таълим муассасасидан тайинланадиган масъуллар
сарфлайдиган иш вақтларини баҳолаш йўллари хақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар:
тарбиячи, тарбияланувчи, таълим муассасаси, метод, дастур, режа, сифат, самарадорлик.
Ҳозирги пайтда республикамизда иқтисодиёт кластерлари жорий этилган шароитга мос равишда
таълим кластерлари, яъни мактабгача таълим, бошланғич, ўрта, профессионал, олий ва олий таълимдан
кейинги таълимни шакллантириш ва мос равишда ривожлантириш долзарб масалалардан ҳисобланади
[1-5]. Бу борада профессионал ва олий таълимда талабга мос равишда илмий-тадқиқот ишлари амалга
оширилган [6-8].
Илмий маълумотлар таҳлили мактабгача таълим тизимида замон талабларидан келиб чиқиб,
мазкур тизимга мослаштирилган ва илмий асосланган тарбиячи ва тарбияланувчилар ўртасида олиб
борилаётган таълим-тарбия ишларини юқорида келтирилган таълим кластери тизимига мослаштирилган
методикаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни талаб этади.
«Тарбиячи (устоз) – Тарбияланувчи (шогирд)» («Т-Т») методи илмий асосланиб, тизимга солинган,
таълим муассасаси маъмурияти томонидан тасдиқланган ва ҳар бир тарбияланувчининг таълим-
тарбиядан кўзланган юқори марраларга эришишини кафолатловчи чора-тадбирлардан иборат бўлган
дастур асосида амалга оширилади.
Дастурни яратишда «Т-Т» методини қўллаб, тарбияланувчига таълим меъёрий ҳужжатларида
белгиланган оддий амалий малака ва билимларга эга бўлиш сифат ва самарадорлигини таъминлашга
эришиш билан биргаликда уларда ватанга муҳаббат, меҳнатсеварлик, турли амалий ишларга бўлган
қизиқиши, лидерлик ва бошқа хусусиятларни аниқлаш ва янада кенгроқ шакллантиришни таъминловчи
тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Мактабгача таълим муассасаларида жорий этиладиган «Т-Т» методини
жорий этишни ташкил қилиш,
бошқариш, жорий этиш сифат ва самарадарлиги устидан ички ва ташқи назорат ўрнатиш, эришилган
натижаларни баҳолаш ва услубий ёрдамлар ташкил этиш учун Мактабгача таълим муассасалари
вазирлиги томонидан барча таълим муассасалари учун умумий бўлган намунавий дастур тавсия этилиши
мақсадга мувофиқ бўлади (
Do'stlaringiz bilan baham: |