200 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
• 201
1-расм.
Давлат ва бизнесдаги хўжалик шерикликнинг муносабатлари
Бундай тизимда икки хўжалик субъекти – мулкчилиги шаклида давлатнинг ва хўжалик юритишнинг
хусусий тадбиркорликка хос тамойиллари кўринишида хусусий секторнинг ресурслари ва салоҳияти
бирлаштирилади. Юқорида баён этилганлардан хулоса қилиш мумкинки, давлат-хусусий шериклиги
шартларида лойиҳаларни молиялаштиришнинг учта асосий модели мавжуд:
1. Молиялаштириш марказлаштирилган манбалардан амалга оширилади, хусусий бизнес давлат
томонидан ташкил этиладиган тендерда иштирок этиш ва ютиб чиқиш орқали концессияни қўлга
киритиб, лойиҳани амалга оширади.
2. Давлат ташаббускор бўлган лойиҳалар хусусий бизнес томонидан молиялаштирилади. Хусусий
бизнесга яратилган объектдан келажакда фойдаланишда маълум имтиёз берилади.
3. Икки томонлама инвестициялаш. Бунда давлат ишбилармонлик ва ижтимоий инфратузилма
объектларини молиялаштиради, хусусий бизнес эса бевосита инвестиция лойиҳасини амалга оширади.
Хар қандай инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда давлат-хусусий шериклиги муваффақиятли
ривожланиши учун ҳуқуқ, мажбурият ва масъулият соҳаси хусусий ҳамкорлар ва давлат ўртасида
самарали тақсимланиши зарур. Бунда шуни кўришимиз мумкинки, давлат умумий режалаштириш
масалаларини ва маъмурий тамойилларни бажарганда, форс-мажор вазиятларда хатти-ҳаракатлар
тартибини белгилаганда, хусусий сектор ваколатлари ва маъсулияти доирасига эса объектларни
режалаштириш, қуриш, молиялаштириш ва фаолиятни оператив бошқариш киритилганда, шериклик
вазифалари айниқса самарали ҳал этилади.
Давлат ва хусусий секторнинг шерикликда иштирок этиш усуллари ва шакллари, шунингдек уларни
бирлаштириш шартлари сезиларли даражада фарқ қилади. Тадбиркорлик тузилмаси ДХШ доирасида
шартнома тарафларидан бири бўлиши мумкин (кўпроқ, давлат эҳтиёжлари учун товар ва хизматлар
етказиб бериш, техник кўмак тўғрисида шартномалар, бошқарув тўғрисида шартномалар). Мулкчлик
ҳуқуқлари ажратилган шерикликка маҳсулотни ажратиш тўғрисида келишувлар ва лизинг (ижара)
келишувлари киради.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ривожланган мамлакатларнинг
амалий фаолияти таҳлили шериклик доирасида хусусий иштирокчилар билан муносабатларда
давлатнинг тартибга солиш фаолиятида қуйидаги йўналишларни алоҳида ажратиш имконини беради:
Do'stlaringiz bilan baham: |