198 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
199
мафкуравий йўналишлардаги тўқнашувларни келтириб чиқармоқда. Кўп қутбли, тенг манфаатли, барча
миллат, элатларнинг маънавий эркинлиги тамойиллари асосида қуриладиган глобал иқтисодиётда
маданий ва мафкуравий хуружларнинг олдини олиш, миллий қадриятларни ҳурмат қилиш бугунги кун
тартибидаги энг долзарб масалалардан биридир.
Шу сабабдан ҳам глобаллашув шароитида миллий қадриятларни эъзозлаш, миллий урф-одатлар,
анъаналарни ҳурмат қилишга йўналтирилган тадбирларга эътиборни кучайтириш, қолаверса, уларни
ташқи савдо сиёсатида амалий жиҳатдан қўллаш услублари устида жиддий ишлаш лозим.
Глобаллашув жараёнида муҳим масалалардан яна бири миллий хавфсизлик масаласидир.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг ҳудудий
яхлитлиги, дахлсизлиги ва осойишталигини таъминлаш асосий вазифа сифатида ҳамиша давлатнинг
диққат эътиборида бўлди. Шу давр мобайнида Ўзбекистонда миллий хавфсизликнинг кенг қамровли
концепцияси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига ўзига хос ва ўзига мос муносабатлар билан кириб борди. Дунё
тақдири ва инсоният тараққиётини белгилайдиган хавфсизликни таъминлашнинг ўзбекона шакли, “ўзбек
модели” вужудга келди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан
назарий асослаб берилган миллий хавфсизлик концепциясининг икки муҳим жиҳатига тўхталиб ўтамиз.
Биринчиси – ташқи хавф:
Мамлакатимизга таҳдид солаётган ташқи хавф манбаларини бартараф этишнинг донишмандона
ечимлари тавсия этилди ва амалиётда синовдан ўтказилди. Улар қуйидагича тасниф этилади:
1) низоларни бартараф этишнинг босқичма-босқичлиги;
2) барча манфаатдор томонларнинг музокора жараёнида иштирок этиши;
3) томонларнинг бир-бирига ён бериш ва муроса йўли билан бир-бири билан яқинлашуви;
4) терроризм, наркобизнес ва экстремизмга қарши халқаро ташкилотлар тузиш заруратини асослаш
ва бу борада амалий саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш;
5) бу жараёнда БМТ, ЕХҲТ, ИҚТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг фаол иштирок этиши ва ҳомийлик
қилиши;
6) ҳар бир мамлакат ҳудудий яхлитлигининг сақланиши;
7) қай шаклда бўлмасин, ташқаридан таъсир ўтказиш ва аралашувга йўл қўймаслик;
8) маҳаллий можаролар зоналарига қурол етказиб беришни қатъиян тақиқлаб қўйиш.
Иккинчи, ички хавф: бу бевосита оломонлик кайфияти, ички бирдамликнинг йўқлиги, парокандалик
ва ўзаро низоларнинг авж олиши мумкинлигидан иборат ижтимоий-сиёсий хавфли жараёнлардир.
Маълумки, қариндош-уруғчилик кайфияти жамиятда беқарорликни келтириб чиқарадиган
омиллардан биридир. Шунинг учун ҳам И. А. Каримов қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик
ҳодисасига алоҳида эътибор билан қарайди. Буни у қуйидаги икки муҳим жиҳатнинг хусусиятларидан
келиб чиқиб изоҳлайди:
биринчидан, уруғ-аймоқчиликнинг худбинлик, шахсий манфаат, алоҳида гуруҳларнинг мол-дунёга
ружу қўйиши билан боғлиқ бўлган жиҳатларидир. Уруғ-аймоқчилик мамлакат тараққиётига таҳдид
соладиган кучли ижтимоий хавфдир;
иккинчидан, қариндошчилик, уруғ-аймоқчилик манфаатлари доираси кенгайган сари, у энди бир
сулола доирасидан чиқиб, корпоратив моҳият касб этади. Қариндош-уруғчилик асосидаги корпоратив
бирлашувлар жамиятнинг ички бирлигини таназзулга олиб келади. Бундай сепаратизмнинг ижтимоий
хавфлилиги жиҳатидан маҳаллийчилик иллати билан ҳамоҳангдир.
Хуллас, глобаллашув жараёнида мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожлантириш билан бир
қаторда юртимиз миллий хавфсизлигини таъминлаш энг зарур масала ҳисобланади. Бусиз Ўзбекистон
тараққиётини тасаввур қилиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |